1. Дорихона муассасаларининг молиявий-х ужалик фаолиятини назорат килиш турлари?


 Дорихона фаолиятиниг асосий йўналишларини санаб беринг



бет3/4
Дата28.03.2023
өлшемі22.82 Kb.
#471266
1   2   3   4
Оралик назорат 1

3. Дорихона фаолиятиниг асосий йўналишларини санаб беринг.
Дорихона дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни, шунингдек уларни тайѐрлашни амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахс шаклида ѐки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси шаклида ташкил этилиши мумкин. Дорихоналарнинг филиаллари, даволаш-профилактика муассасаларининг дорихоналари ҳам дорихоналар жумласига киради.

Дорихоналар санитария ва гигиена ашѐларини, шифобахш озиқлантириш маҳсулотларини, маъданли сувларни, шунингдек даволаш-косметика маҳсулотларини, биологик фаол қўшимчаларни реализация қилишни уларнинг қўлланилиши ва реализация қилиниши учун тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириши мумкин.
Дорихона мудири олий фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.
Дорихона филиалининг мудири фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайѐрлаш, бериш, реализация қилиш қоидаларига ва уларнинг сифатини таъминловчи сақлаш шароитларигаидорихоналар томонидан риоя этилиши керак.
Дорихоналар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига жавоб бериши керак.

2016 йил 4 январда янги таҳрирда қабул қилинган “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида” Қонун анча кенгайди. У ўз ичига 27 моддани олади (аввал -17 модда).


Қонунда давлатнинг асосий дори воситалари, шунингдек тиббий буюмлар олиниши имкониятини ва уларнинг сифатини кафолатлаши мустаҳкамланган. Ҳужжат билан давлат органларининг ушбу соҳа ва фармацевтика фаолиятидаги ваколатлари тартибга солинган.
Фармацевтика фаолияти Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 5 йил муддатга бериладиган лицензия асосида амалга оширилади. Лицензия даъвогарининг аризасига кўра лицензия кам муддатга берилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддати ҳам лицензиатнинг аризасига кўра узайтирилади.
Қонунга мувофиқ қуйидагилар фармацевтика фаолиятининг йўналишлари ҳисобланади:
илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчилар томонидан амалга ошириладиган дори воситаларини ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари;
дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш (ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг сифатини назорат қилишни ташкил этиш қоидаларига мувофиқ уларни серияли ишлаб чиқариш);
дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг сифатини назорат қилиш;
дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш, фармацевтика фаолияти учун лицензияга эга бўлган уларнинг ишлаб чиқарувчилари ва улгуржи ташкилотлар томонидан амалга оширилади;
фақат дорихоналар ва уларнинг филиаллари томонидан амалга ошириладиган дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш;
дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш;
доривор ўсимлик хом ашёсини қадоқлаш ва улгуржи реализация қилиш.
Улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситаларини ва тиббий буюмларни уларни ишлаб чиқарувчилардан, улгуржи реализация қилувчи бошқа ташкилотлардан (хусусан чет эллик) харид қилиш, ушбу маҳсулотларни тегишли лицензияга эга ташкилотларга, тиббиёт муассасаларига, шунингдек улардан тиббиётда қўллаш мақсадида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи ташкилотларга реализация қилиш ҳуқуқига эга.
Дорихона дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни, шунингдек уларни тайёрлашни амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахс шаклида ёки унинг таркибий бўлинмаси шаклида ташкил этилади. Дорихоналарнинг филиаллари, даволаш-профилактика муассасаларининг дорихоналари ҳам дорихоналар жумласига киради. Улар санитария ва гигиена ашёларини, шифобахш озиқлантириш маҳсулотларини, маъданли сувларни, шунингдек даволаш-косметика маҳсулотларини, БФҚларни реализация қилишни уларнинг қўлланилиши ва реализация қилиниши учун тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириши мумкин.
Дорихона мудири ва унинг филиали мудири олий фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни экспорт ва импорт қилиш, шу жумладан илмий-тадқиқот ишлари, клиник олди тадқиқотлар, клиник тадқиқотлар ўтказиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, кўргазмаларда, ярмаркаларда, халқаро анжуманларда намойиш этиш учун мўлжалланган дори воситаларини ва тиббий буюмларни экспорт ва импорт қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни қуйидаги ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда божхона расмийлаштирувисиз олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат берилади, агар улар:
мамлакатда бўлиш даврида жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса;
Ўзбекистонда ва ундан ташқарида яшаб турган беморни даволаш-профилактика муассасаси томонидан тасдиқланган тиббий кўрсатма асосида, даволаш курси доирасида даволаш учун мўлжалланган бўлса;
дипломатик ваколатхоналарнинг ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимлари, шу жумладан улар оила аъзоларининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган бўлса;
Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган ёки унинг ҳудудидан чиқиб кетаётган транспорт воситасининг йўловчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган ва тиббий дорилар қутичаси таркибига киритилган бўлса.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет