1. маъруза матни 6-мавзу: Молиявий режалаштириш ва тартибга солиш Режа


Социал-иқтисодий жараёнларни молиявий



Pdf көрінісі
бет11/16
Дата25.09.2024
өлшемі432.8 Kb.
#503981
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
TcqrzZmi2KjLrN5T1KORseyMKph3QgsUYbzuwzLm

Социал-иқтисодий жараёнларни молиявий 
тартибга солиш 
Давлат харажатларини гуруҳларга ажратишда функционал принцип-
дан фойдаланиш мамлакат тараққиётининг ички муаммоларини ҳал 
қилиш ва дунё ҳамжамияти билан ўзаро муносабатлар орқали ифода-
ланадиган давлатнинг барча функцияларини (социал, иқтисодий, 
тадқиқотчилик, бошқарувчилик, ташқи сиёсий ва бошқалар) намойиш 
қилиши мумкин. Шу нарсанинг ўзи тизимлаштирилган кўринишда
йўналишларнинг устуворлигини акс эттиришга ва давлат томонидан 
тартибга солиш жараёнининг таъсирчанлигини баҳолашга имкон 
беради 
Давлатнинг социал функцияларини бажариш билан боғлиқ бўлган 
харажатлар аҳоли кам таъминланган қатламларининг квалификация
тиббий хизмат, уй-жой, кафолатланган минимал пенсия ва нафақалар 
олишга тегишли шароитларни яратади. Социал муносабатларнинг 
барқарорлигини қўллаб-қувватлаб, улар жами талабнинг ҳажми ва 
таркибий тузилмасига кескин таъсир кўрсатади ва бу нарса қуйида-
гиларда намоён бўлади
социал субсидия олувчилар аҳолининг моддий неъматлар истеъмо-
ли қисмига нисбатан барқарор тўловга қобилиятли талабнинг бар-
қарорлигини таъминлайди
социал-маданий соҳа ташкилотларини жорий сақлаш учун товар-
лар ва хизматларни давлат томонидан сотиб олиниши бозорнинг 
жуда кўп сегментларида талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатга ўз 
таъсирини кўрсатади
маориф, соғлиқни сақлаш, маданият ва социал таъминот объект-
ларининг кенгайтирилиши, уй-жой қурилишига давлат дотация-
лари билан биргаликда, фақат қурилиш материалларига бўлган 
талабни ошириб қолмасдан, балки қурилиш индустрияси билан 
боғлиқ бўлган саноатнинг бошқа алоҳида тармоқлари учун ҳам 
чуқур бозорни яратади, узоқ муддатли фойдаланиш хос бўлган 
предметлар учун талабни оширади


Социал-иқтисодий жараёнларни молиявий 
тартибга солиш 
Давлат даромадларининг олинишини қуйидагиларга таъсир 
этиши мумкин деб, ажратиб кўрсатса бўлади
баҳоларни шакллантиришга (бу, асосан, эгри (билво-
сита) солиқлар)
ишлаб чиқариш харажатларига (мол-мулкнинг қиймати-
дан, истеъмол фондидан олинадиган солиқлар, социал 
характердаги нобюджет фондларга ажратмалар)
жамғармалар ҳажмига (инвестицион имтиёзлар) 
бандлилик ва шахсий истеъмолга (меҳнат ҳақи фонди-
дан олинадиган солиқлар, аҳоли бандлик фондига аж-
ратмалар ва ҳ.к.лар)
Давлат даромадлари кўринишлари ва уларни ундириш 
механизмларининг хилма-хиллиги давлатга маълум бир 
товарлар ва хизматларга бўлган талабни мақсадли йўна-
лишда тартибга солиш, энг самарали технологиялар, импорт 
маҳсулотлари ва ҳ.к.ларни танлашга имконият беради
Солиқларнинг ҳар бир конкрет тури социал-иқтисодий жа-
раёнларни тартибга келтиришнинг табақалаштирилган йў-
налишига эга
Божхона божлари эса миллий ва хорижий ишлаб чиқа-
рувчиларнинг рақобатбардошлигига ўз таъсирини кўрсатади




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет