4.ГЛОССАРИЙ
6 мавзу: Молиявий режалаштириш ва тартибга солиш
Молиявий
режалаштириш(
финансовое
планирование,
financial
planning
) - халқ хўжалигини бошқаришнинг таркибий қисми бўлиб, давлат
пул маблағларни ташкил этиш, тақсимлаш, қайта тақсимлаш ва ишлатиш
жараёнларини режали бошқаришдир.
Молиявий режалаштиришнинг асосий мақсади (
Основной целью
финансового планирования, The main purpose of financial planning
)- молиявий
ресурслар ҳажмининг ўсиши ва уларга бўлган эҳтиёжлар кўпайишининг
мослигини таъминлаш; ресурсларни ташкил топиши манбаларни
кўпайишини мослигини таъминлаш; ресурсларни ташкил топиш манбаларни
ва шу манбаларни сарфлашда конкрет йўналишларини аниқлаш; ҳалқ
хўжалик соҳалари ва регионлар орасида уларнинг тақсимланишини оптимал
ва пропорционал равишда белгилаш майдонга чиқади.
Бюджетни режалаштириш (
бюджетное планирование, budget planning
)
деб - маълум бир режали вақт ичида молиявнй ресурсларнинг миқдори,
умумдавлат мақсадларини амалга ошириш учун давлат бюджстига келнб
тушишини ва сарфланишини аниқлайдиган жараёнга айтилади.
Математик
моделлаштириш
усули
(
Метод
математического
моделирования, Mathematical modeling method
) реал иқтисодий ва ижтимоий
жараёнларни бошқаришда турли молиявий моделларни тузишдан иборатдир.
Назорат рақамлари (
контрольные цифры, control numbers
) - бу
белгиланган муассасанинг фаолият самарасини аниқлаш ҳамда унинг
ривожланиш истиқболини аниқловчи кўрсаткичдир.
"Истиқболлаштириш" (
перспективы, the prospects
)- олиндан башорат
қилиш. Прогнозлаштириш иқтисодий воқеликни ёки объектлик келажакда
ревожланишининг олдиндан - башорат қилиш усулидир.
|