1-мавзу. ИҚтисодиёт асослари. Инновацион иқтисодиёт. Режа


Инновацияларнинг мақсадлари ва турлари, уларнинг таснифи



бет4/5
Дата28.03.2023
өлшемі77.05 Kb.
#471271
1   2   3   4   5
1 мавзу иқтисодит

Инновацияларнинг мақсадлари ва турлари, уларнинг таснифи.

Инновацияларни мақсадлари фирманинг вазифаси, унинг фалсафаси, анъаналари ва ташкилотнинг ҳаётий давраси билан боғлиқ.
Замонавий иқтисод хўжалик фаолиятининг субъекти – бу корхона, компания, фирма, корпорация, яъни фаолиятнинг ҳар хил турлари, шериклар, мулкни эркин танловчи ва давлат олдида белгиланган мажбуриятларга эга юридик шахсдир.
Фирма стратегик ва оператив мустақилликка эга, ишлаб чиқариш ҳажмлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг турлари технологик ва ташкилий тузилмани белгилайди, бозордаги ҳулқ ва жойлашиш масалаларини ҳал қилади.
У мақсадлар тузимига эга, улар фирма ривожланишининг ташқи муҳити ва ички эҳтиёжларининг таъсири билан белгиланади. Фирманинг ташқи муҳит таъсиридан келиб чиққан стратегик мақсадлари тизими 2 – расмда намойиш қилинади.
Корхона инновацион фаолиятининг унинг ички эҳтиёжлари нуқтаи назаридан мақсадлари барча ишлаб чиқариш тизимларини янгилаш ҳисобига ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, илмий, илмий – техник, ақлий ва иқтисодий салоҳиятлардан самарали фойдаланиш асосида корхона рақобат афзалликларини кўтаришдан иборатдир.
Социал мақсадлар ходимлар иш ҳақини ошириш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва социал ҳимоялашни оширишга қаратилгандир.
Инновацион мақсадлар салоҳиятини янгиликларни ишлаб чиқиш, патентлаштириш ва лицензиялаштириш бўйича ишларни ўтказиш, ноу – хаулар, янги саноат намуналари, товар белгилари ва ҳ.к. харид қилиш билан боғлиқдир.
Фирманинг янгиликларини тижоратлаштириш соҳасидаги мақсадлари кейинчалик сегментини кенгайтириш ва янги бозорларга бостириб кириш билан бозорда мустаҳкам ҳолатни эгаллаш учун фаол маркетинг тадқиқотларини ўтказишни ўз ичига олади.
Инновацион менежментнинг устувор мақсадлари инновацион фаолиятни фаоллаштириш асосида ташкилотни ўсиши ва ривожланиши, янги товарлар ва янги технологияларни бозор томонига фаол ҳаракатлантириш иқтисодий тараққий этиш ва янги бозорларга бостириб киришни фаол ўсиши учун ишлаб чиқаришни янада ихтисослаштириш ва ҳар томонлама ривожлантириш имкониятларидан фойдаланишдан иборатдир.
Ташкилотнинг тактик мақсадлари янгиликларини ишлаб чиқиш, тадбиқ этиш ва ўзлаштириш, корхонага инвестициялар киритишни ва молиялаштириш, ихтисосни ўзгартиришга ўқитиш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш, ИТТКИ ва янгиликларнинг илмий базаси, бошқарувнинг усусллари ва вазифалари, йўллари ва услубларини такомиллаштиришдан иборатдир.



Давлат – сиёсий мақсадлар: ишлаб чиқаришни ўсиши, бюджетга солиқ, нафақа ва бошқа тўловлар






Ҳуқуқий мақсадлар: қонунга риоя қилиш ва ижро интизоми

Иқтисодий мақсадлар: Фойдалар ва сотишлар ҳажмини кўпайтириш






Ташкилот

Социал мақсадлар: жамият эҳтиёжларини қаноатлантириш

Илмий – технологик мақсадлар:
янгича ёндашишлар ва усулларни топиш, янгиликларни яратиш








Бозор мақсадлари:
ҳулқнинг фаол стратегияси янги сегментлар ва бозорларни ўзлаштириш

Экологик мақсадлар:
чиқиндилар ва атроф муҳитга чиқаришларни
камайтириш

Ташкилотнинг таркибий мақсадлари корхона тизимчалари: ишлаб чиқаришлар, ИТТКИ, ходимлар, молиялар, маркетинг ва менежментни мувофиқ фаолият юритиши билан боғлиқдир.


Инновацион менежмент мақсадларини умумий таснифлаш қуйидаги асосий мезонлар бўйича ўтказилади:

  • даражаси (стратегик ва тактик);

  • муҳит турлари (ташқи ва ички);

  • мазмуни (иқтисодий, социал, сиёсий, илмий, техник, ташкилий ва ҳ.к.);

  • устуворлиги (устувор, доимий, анъанавий, бир мартали);

  • ҳаракатланиш муддати (узоқ муддатли, ўртача муддатли, қисқа муддатли);

  • вазифавий тузилмалари (ишлаб чиқариш, ИТТКИ, ходимлар, молиялар, маркетинг, менежмент);

  • ташкилотнинг мавжуд бўлиш даврасининг босқичлари (вужудга келиш, ўсиш, балоғатга етиш, пасайиш ва мавжуд бўлиш даврасини тугалланиши).

Катта ташкилотларда, қоидага кўра, мақсадлар дарахтини мавжудлигини кузатиш мумкин. Бу ҳолда мақсадларнинг иерархияси муҳимдир, чунки пастда турувчи бўғин мақсадлари юўорида турувчининг мақсадларига бўйсунадилар.
Таянч сўзлар: Инновация, инновацион жараён, инновацион фаолият, инновацион менежмент, инновацион бошқарув, инновацион менежер, фундаментал (назарий) тадқиқотлар, амалий тадқиқотлар, инновацион менежментнинг мақсадлари.
Қисқача хулосалар:
Инновацион жараён инновацион ўзгаришларни тайёрлаш ва амалга оширишдан иборат бўлиб, ягона бир бутунни ташкил қилувчи ўзаро боғлиқ паллалардан иборатдир.
Инновацион бошқарув ғоятда мураккабдир. Инновацион жараёнларни ривожланиши қонуниятларни таҳлил қилиш учун инновацион менежерлар бўлган мутахассислар зарур, улар янгилик киритишларнинг ҳар хил ташкилий – иқтисодий жиҳатлари билан шуғулланадилар.
Инновацион менежмент – инновацион жараёнлар, инновацион фаолият, бу фаолият билан банд бўлган ташкилий тузилмалар ва уларнинг ходимларини бошқариш тамойиллари, усуллари ва шаклларининг мажмуасидир.
Менежментнинг ҳар қандай бошқа соҳалар учун каби, унинг қуйидагилар хосдир: мақсадни қўйиш ва стратегияни танлаш; давранинг тўртта босқичлари:

  1. режалаштириш;

  2. шартларни белгилаш ва ташкил қилиш;

  3. ижро этиш;

  4. раҳбарлик.

Корхона инновацион менежментининг мақсадлари фирманинг вазифаси, унинг фалсафаси, анъаналари ва ташкилотнинг ҳаётий давраси билан боғлиқдир.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет