13-мавзу: тарбиявий тадбирларни ташкил этиш шакллари (2 соат) режа



Дата14.06.2016
өлшемі146 Kb.
#135557
13-мавзу: ТАРБИЯВИЙ ТАДБИРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ШАКЛЛАРИ

(2 соат)

РЕЖА:

1. Тарбиявий тадбирлар мазмуни ва унга қўйиладиган талаблар.

2. Тарбиявий тадбирларнинг шакллари

3. Тарбияланувчиларнинг ўзини-ўзи бошқариши

4. Таълим-тарбия муассасаларида байрамларни, оммавий тадбирларни намунали ўтказиш усуллари
Тарбиявий тадбирлар мазмуни ва унга қўйиладиган талаблар. Шахс соғлом ва ҳар томонлама баркамол шаклланиши учун унда ўқишга интилиш ҳиссини такомиллаштириш билан чкланиб бўлмайди. Улар онгида касб - ҳунар ва меҳнат кўникмаларини ҳосил қилиш, умуммаданий билимларни, миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган юксак маънавий-ахлоқий фазилатларини тарбиялаш билан ўз ватани ва халқига нисбатан садоқатни шакллантириш, атроф-муҳитга нисбатан онгли муносабатда бўлиш туйғусини, ҳуқуқий онгини тарбиялаш лозим. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да маданий - эстетик, илмий, те ҳникавий, спорт ва бошқа йўналишларда ўқув билим юртидан ташқари давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш таъкидланган ҳамда таълим сифатини яҳшилаш, унинг тўзилмаси ва мазмун-мундарижасини такомиллаштириш вазифалари белгилаб берилган. Ушбу «Дарсдан ташқари таълимни ташкил қилиш давлат талаблари» ўқувчиларнинг бўш вақтини тарбиявий таълим жиҳатдан самарадорли ташкил этишга қаратилган бўлиб, «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва миллий дастур ғоялари асосида ишлаб чиқилди.

Дарсдан ташқари таълимни урф-одатларимиз, миллий қадриятларимиз, Республика ҳудудлари талаблари асосида ташкил этиб, унинг тармоғини кенгайтириб, ҳозирги замон талаблари даражасида ислоҳ, қилиш кун тартибида турган долзарб масаладир. Ҳозирги пайтда янги педагогик ва ахборот технологияси қонуниятлари асосида педагог олимларимиз таълим муассасаларидан ташқари таълимни ташкил этишнинг турли шакл ва методларини ишлаб чиқиш йўналишида тегишли тадқиқотларни олиб бормокдалар. Шунинг билан бирга бу, бир жойда тўхтаб турувчи жараён эмас. Ушбу «Талаблар» барча ўқув масканларидан ташқари таълим муассасалари ўқув - тарбиявий ишини режалаштиришда дастур ва услубий материаллар, методик қўлланмалар, ўқyв адабиётларини тайёрлашда муҳим ҳужжат бўлиб ҳизмат қилади.1

Таълим муассасаларининг тўгарак қатнашчилари онгида юксак маънавий а ҳлоқий фазилатлар мужассамлашган бўлиши керак. Таълим муассасалари тўгарак қатнашчиларини доимий равишда фан ва маданиятнинг энг сўнгги ютуқларидан ҳабардор қилиб туриш улар онгини ижобий ишлар ва тарбиявий тадбирлар билан банд қилиш муҳим ўрин тутади. Тўгарак қатнашчиларида мустақиллик тушунчаси шаклланган бўлиши, улар Давлатимиз рамзларини, мадҳиясини, урф-одатларимизни билиши шарт. Ўқувчилар қайси тўгаракка қатнашишидан қатъий назар шу касб ёки ҳунар тўғрисида бошланғич кўникмаларга зга бўлиши лозим.

Тўгарак қатнашчиларининг қизиқишига, ҳоҳишига асосланган ҳолда қуйидаги йўналишлар бўйича талаблар қўйилиши керак:

1. Ватанга муҳаббат, комил инсон тарбияси.

2. Эстетик таълим.

З. Сайёҳлик йўналиши бўйича тўгаракларга қaтнaшиш.

4. Экологик таълим йўналиши бўйича.

5. Ўқувчиларни маънавий, ахлоқий йўналиш бўйича.

6. Ҳуқуқий таълим йўналиши бўйича.

7. Техник ижодкорлик йўналиши бўйича.

8. Иқтидорли ва истеъдодли ёшлар.

9. Иқтисодий таълим.
Тарбиявий тадбирларнинг шакллари. Таълим муассасалари олдида турган муҳим тарбиявий фаолияти бу ёшларга эстетик, экологик, ахлоқий, ҳуқуқий, иқтисодий ва шунга ўхшаш бошқа турдаги тарбиявий ишларни ўргатишдан иборатдир. Тарбиянинг ушбу турларини ёш авлодга сингдириш учун аввало муассасада ўтказиладиган ўқувчилар ҳис – туйғусини шакллантиришга асосланган турли тадбирларда, тўгараклар фаолиятида миллий маданий-тарихий анъаналарга, урф-одатлар ва умумбашарий қадриятларга таянган ҳолда амалга оши­рилади. Масалан эстетик тарбияни ёшлар онгига сингдириш мақсадда ўқувчилар уйлари, саройлари, шахслар ва усмирлар ижодиёт уйларида доирачилар, paқc, вокал-чолғу, фольклор, мақом, карнай-сурнайчилар, ашула ва paқc, ўзбек xалқ чолғу дасталари, ҳор студияси, қўғирчоқ театри, драма тугараги, санъат севарлар клублари ташкил этади.

Тўгарак аъзолари ушбу даста, тўгарак ва клубларда санъатни севишга, ардоқлашга, санъат орқали гўзалликни кура билишга, шу гўзаллик орқали уз она юртини улуғлашга, ундаги гўзалликни, чиройни асраб қолишга интилади.

Эстетик йўналиш бўйича таҳсил олган тўгарак аъзолари қуйидагиларни билиши лозим:

- рақс санъатининг машҳур намояндалари ҳаёти ва ижодини;

-куй тинглаш, унинг мо ҳ,иятини тушуниб paқc ҳаракатлари орқали ифодалашни;

-турли миллат ва элатлар рақслари ҳаракатларини, уни ижро этишни;

-доиранинг яратилиш тарихини, унинг кекса намояндалари ижодий йўлини, доирани ушлаш қоидаларини;

Шунингдек, эстетик таълим тасвирий ва ҳалқ амалий санъати йўналишларидаги тўгараклар машғулотла­ри орқали ҳам ўқувчилар қалбига сингдирилади. Бу ўринда ўқувчилар уйлари, саройларида ташкил этилган «Тасвирий санъат», «ҳайкалтарошлик”, «Кулолчилик”, «Миллий каштачилик” , «Наққошлик», «ёғоч ўймакорлиги», «Ганч ўймакорлиги», «Ёш таъмирловчилар» тўгараклари айни мақсадни доимий ва узлуксиз амалга оширади.

Сайёҳлик тўгаракларига ўқувчилар уларнинг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда кенг жалб қилинади.

Тўгаракка қабўл қилинаётган ўқувчи ёшлар аввало сайёҳлик тўгаракларининг бирор бир йўналишига қизиққан, сайёҳлик экспедицияси тўғрисида тасаввурга эга бўлган, соғлом бўлиши керак.

Сайёҳлик йўналиши бўйича қатнашадиган ўқувчилар биринчи ўқув йилидан кейин қуйидагиларни билиши лозим:

-юртимиз ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

-юртимизнинг тарихини, қадимий обидаларини, улар ҳақидаги афсона ва ривоятларни билиши;

-маълум жой, улкани ўрганиш бўйича режа ва йўналишларни ишлаб чиқиш;

-саёҳат давомида кузатувчанликни билиш, сайёҳликка оид материалларни ўрганиш;

-турли ҳилдаги сайёҳликка оид адабиётлар билан доимий танишиб бориши ва уларни билиш керак.

Экологик табиатшуносликдан ташкил қилинган тўгаракларнинг асосий мақсади ёшларда жонли ва жонсиз табиат ҳақида яхлит тасаввур ҳосил қилиш, тарбияланувчиларни ўсимлик ва ҳайвонот олами билан таништириш. Тўгарак аъзоларида ўсимлик ва ҳайвонларни ҳимоя қилиш кераклиги тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш, тўгарак аъзолари ўқув билим юртиларида ер майдонларида ва тирик табиат бурчагида ўсимлик ва ҳайвонларни парвариш қилгандагина, яхши ҳосил олиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилишдан иборатдир.

Тўгарак аъзоларига биринчи ўқув йили охирида қуйидаги талаблар қўйилиши лозим:

-жонли ва жонсиз табиат ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

-жонли ва жонсиз табиатни бир-бири билан ўзаро боғлиқлигини;

-ёз, куз, қиш ва баҳорнинг ҳарактерли белгиларини;

-йилнинг турли фаслларида одамнинг яшаб турган жойидаги меҳнати ва уларнинг турларини;

-ўсимлик номлари, илдиз, поя, барг, мева ва уруғларини;

-ўт ўсимликлар, дарахтлар номини;

-мева ва манзарали дара ҳтларни аа уларнинг бир биридан фарқларини

-учиб кетувчи ва қишловчи қушларнинг ҳаёти ва хусусиятларини;

-табиат билан инсон орасидаги қонун-қоидани доимо мувозанатда сақлашни билган, кузатган ишлари юзасидан ҳисобот ёза билишни, маъруза қилишни билишилари керак.

Таълим муассасаларидан ташқари таълимнинг барча йўалишлари ва тўгаракларидаги ўқувчиларнинг маънавий фазилатлари, бой маданий меросимиз, тарихий анъаналаримизга, умуминсоний к,адриятларга ҳурмат, ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбияланиши билан белгиланади.

Ўқув билим юртларидан ташқари таълим муассасалари клуб ва тўгараклари борадилар. Билимга ташналик ҳам а ҳлоқий тарбиянинг таркибий қисмидир тарбиячи, муассаса ҳодимлари ўқувчи қалбида китобни севиш, уни ўқиш ва ардоқлаш каби фазилатларни доимий равишда шакллантирадилар.

Таълим муассасаларида режалаштирилаётган ҳар бир тадбир мазмунида, клуб ва тўгараклар фаолиятида - Ватанга муҳаббат ва комилинсон тарбияси акс этиши лозим. Ўқувчиларда Ватанга муҳаббат туйғусини тарбиялашда юртимиз маданияти тари ҳи, муайян даврлардаги мавқеи, буюк мутафаккирларимизнинг жаҳон фан ва маданияти соҳасидаги ўрни, мамлакатимизнинг ёрқин истиқболига ишонч тўғpисида маълумот берилади. Ватанни севиш, унинг истиқболи ҳақида қайғуриш иймон-эътиқод рамзи эканлиги ўқтирилади. Шу нуқтаи назардан асосий мақсад - комил инсонни тарбиялаш амалга оширилади.

Ўқувчиларнинг ҳуқуқий онгини оширмасдан ҳуқуқий фуқаролик давлатни тасаввур этиб бўлмайди. ҳуқуқий онг пойдеворига ўқув муассасасиларда асос солинади.

Таълим муассасаларида ўқувчиларга ҳуқуқий билимлар, ижтимоий ҳаёт меъёрлари ва қоидалари тўғрисида кeнг маълумотлар бериб борилади. Ҳуқуқий таълимнинг мазмуни мустақил Ўзбекистон давлатининг иқтисодий, маънавий, сиёсий-ҳуқуқий манфаатларини ўзида мужассамлаштириши керак. 2

Таълим муассасаларида иқтидорли шахслар ва истеъдодли ёшларни ўзига хос психологик жиҳатларини ва фазилатларини ҳисобга олиб турли тўгаракларга жалб этиш «Республика истеъдод маркази» ходимлари билан ҳамкорликда ва уларнинг илмий амалий тажрибаларидан фойдаланган ҳолда истеъдодларин аниқлашга мулжалланган технологик диагностик тадбирлар асосида амалга оширилади.

Таълим муассасаларида қуйидаги тадбирлар ишлаб чиқилади:

--иқтидорли шахслар ва истеъдодли ёшларни чет элларда касбий жиҳатдан тайёргарликдан ўтказишга қаратилган турли тадбирларни амалга ошириш;

--«Камолот», “Маҳалла», «Улуғбек» , «Олтин мерос», «Умид» , «Устоз» каби жамғармалар билан ҳамкорликда иш олиб бориш;

--ўқув билим юртларидан ташқари Таълим муассасаларида ёшлар истеъдоди ва иқтидорини намоён қилишга доир шарт шароитлар яратиб бериш;

--уларнинг қизиқишини инобатга олган ҳолда фанлар бўйича олимпиадалар, танловлар, кўргазмалар, турли байрамлар, ўқувчилар ижодкорлиги каби тадбирларни ўтказиш.

Республиканинг чекка минтақаларидан иқтидорли шахслар ва истеъдодли ёшларни излаш, уларга келгусида уз қобилиятларини такомиллаштиришларига шарт-шароитлар яратиб бериш керак.
Ўқувчиларнинг ўзини-ўзи бошқариши. Педагог мустақил тайёргарлик даврида ўқувчилар билан ишлашни табакалаштирилган тарзда олиб боради, уларни гуруҳларга тақсимлайди, айримлари билан эса якка тартибда иш олиб боради. Педагог фан кабинетларидаги мустақил ишларни ташкил этиб, билимлар эгаллашни таъминловчи топшириклар системасини ишлаб чикади, мунтазам равишда ўқишнинг боришини назорат килади, ўқувчиларнинг китоб, асбоблар, қулланмалар, ўқув телекурсатувлари, қўшимча адабиётлар ва бошкалар билан ишлаш малака ва кўникмаларини мунтазам шакллантиришни таъминлайди.

Мустақил тайёргарликни ташкил этишда лаборант ўқувчилар ало ҳида урин тутади. Улар мураккаб тажрибаларни амалга оширишда ёрдам берадилар, диапозитивлар, фильмларни намойиш этадилар, ҳариталарни тайёрлайдилар, алмаштириладиган стендларни безатадилар, кабинетларда инвентаризация ўтказадилар, дарсликлар ва дастурларга доир адабиётлар фондига мудирлик киладилар ва ҳоказо.

Мустақил машғулотларда педагог билан ўқувчининг ҳамкорлик килиши зарурлиги бекор қилинмайди, лекин у дарсдагига нисбатан бошкача—асосан бавосита, ўқув материали (схемалар, жадваллар, йўл-йуриклар, махсус тўзилган маълумотномалар ва ҳоказолар)ни тегишли тарзда ташкил этиш оркали амалга оширилади.

Келгусида ўрта бўғинда дарсдан ташкари машғулотларни ташкил этишда педагогнинг цўналтирувчи таъсири остидаги ўқувчиларнинг ўзини-ўзи тартибга солиш, ўзини-ўзи назорат килиши асосига курилган ва фан кабинетларида, кутубхонада ва уйда якка тартибдаги режа асосида ўтказиладиган мустақил машрулотлар етакчи шаклга айланиши керак. Бунда дарсдан ташкари ишда таълимнинг моддий базаси: қўшимча ва маълумотнома адабиётлар, лаборатория ускуналари, кўргазмали қўлланмалар, дидактик материаллар, техника воситаларидан окилона фойдаланиш кўзда тутилади.

Ўз ичига:

— дарслик ва қўшимча адабиётлар билан ишлашнинг хилма-хил шаклларини олган, назарий билимларни узлаштиришни таъминловчи;

— тажрибалар, ижодий тусдаги ишларни бажаришни, асбобларни лойи ҳалашни, макетлар, моделлар ва ҳоказоларни тайёрлашии олган мустақил ишлаш учун топшириклар системаси мақсадга мувофикдир.

Юқорида кайд этилган топширикларни бажариш жараёнида ўқувчилар турли қўлланмалар, асбоблар, аппаратлар, дидактик материаллардан фойдаланишни урганадилар, ўзини-ўзи текшириш учун турли маълумот ва таянч материалларни жалб этиш кўникмаларини эгаллайдилар. Айни пайтда уларда топширикларни бажариш учун зарур материалларни танлаш, ишнинг кетма-кетлигини белгилаш, вақтни ҳисобга олиш каби ташкилий кўникмалар шаклланади. Бунга ўхшаш машғулотлар ўқувчиларга улар учун янги бўлган шароитларда меҳнат килиш кўникмасини эгаллашга ёрдам беради, ўқитувчига эса ўқувчиларда таълим-тарбия жараёнига фаол кушилиш учун зарур бўлган фазилатларни аниқ, мақсадни кўзлаб, изчил шакллантириш имконини бе;ради.

Натижада ўқувчилар учун ўқув машғулотларини ташкил этишнинг янги шакллни кироат ҳона ва буш аудиторияларда педагогсиз мустақил машғулотларни аста-секин жорий этиш мумкин бўлади. Шуни айтиш керакки, бундай иш шаклининг даставвал айрим кисмлари узлаштирилади. Ўқувчилар гуруҳларига тарбиячисиз, ўзлари шуғулланишлари учун имконият яратилади. Бундай машғулотлар каттик, тартибга солинади: иш жойи, тарбиячига такдим этилиши керак бўлган ҳисобот материаллари ва бу ишларни амалга ошириш вақти аниқ белгилаб қўйилади. ўқувчиларни гуруҳларга тақсимлаш олдидан катта тайёргарлик ишлари олиб борилади: тарбиячилар билан улар меҳнатини ташкил этиш усуллари ҳакида суҳбатлар, қироат ҳонада ва бўш аудиторияларда мустақил машғулотларни ташкил этиш юзасидан дастлабки синовлар, бу тажрибани муҳокама килиш ва унга зарур тузатиш киритиш каби ишлар бажарилади.

Кузатишларнинг курсатишича, ишнинг янги шаклларига утиш бутун педагоглар жамоасининг куч-ғайратларини бирлаштиришни, бўш хоналарни тақсимлашда, тартиб ва интизомга риоя этилишини назорат килишда алоҳида аниқликни талаб этади.

Ўқувчиларнинг ўзини-ўзи тартибга солиш ва ўзини-ўзи назорат килиш асосига қурилган гуруҳ. ва якка тартибдаги иш шакллари аста-секин асосий иш шакллари бўлиб қолади. Улар ўқувчиларда интизом ва масъулиятни шакллантиришга кўмаклашади.

Бир қанча ҳолларда мустақил тайёргарлик юзасидан айрим машғулотларни тарбиячи иштирокида уюштириш зарурати вужудга келади. Бу унчалик мустаҳкам бўлмаган ва янада кучайтирилиши зарур бўлган малака ва кўникмаларни тиклаш ёки шакллантиришни давом эттириш мақсадида ўтказилади. Бинобарин, тарбиячи иштирокидаги мустақил машғулотларни ўқувчилар мустақиллиги шаклланишининг муайян боскичида тўла бардам топадиган шакл сифатида карамаслик керак. У ўқув машғулотларидан кейинги дарсларни ташкил этиш шакллари системасида зарур жиҳат сифатида сакланиб қолади, лекин ундан фойдаланиш меъёри ўзгаради.

Мустақил тайёргарликни ташкил этиш жараёнида шахсларнинг зўриқишига йўл қўймаслик муҳимдир. Шу мақсадда шахсларда ўқув ишининг окилона усулларини, илмий ва ижтимоий-сиёсий ахборот окимида йўл топа олиш, мустақил тажрибалар килиш ва кузатиш олиб бориш кўникмаларини шакллантириш зарур.

Фанлараро алокалар ғояларини руёбга чикариш учун: дарс ва дарсдан ташкари ўқув ишлари-мустақил тайёргарликни уйғун бирлаштириш; мустақил тайёргарлик даврида турли фан ўқитувчиларининг узаро алокаси; фан ўқитувчиси билан тарбиячининг ҳамжиҳатлиги; турли режим пайтларида ягона талабларни амалга ошириш каби янги имкониятлар вужудга келади ва ҳоказо.

Ўқувчиларнинг барча фанлар юзасидан мустақил ишлаши факат дарсдан ташкари фаолиятдагина эмас, шу билан бирга дарсда ҳам бошкача сифат касб этади. Дарс ва мустақил тайёргарликнинг бир-бирига сингиб кетиши, ўқув ва қўшимча адабиётлардан, қомуслардан, маълумотномалардан ва бошкалардан кенг фойдаланиш имконияти объектив тарзда ўқув материалини энг кўп даражада узлаштиришга, мустақил ишни жадаллаштириш ҳисобига (уни бирмунча кискартирган ҳолда).ўқув вақтидан самарали фойдаланишга, энг муҳими, ўқувчиларда меҳнатсеварлик, мустақиллик, масъулиятни тарбиялашга кўмаклашади.

Ўқувчиларнинг мустақиллиги турли даражада бўлганида мустақил тайёргарлик амалга оширилиши мумкинлигини ҳисобга олиш му ҳимдир, албатта, бу эса улар ша ҳсининг шаклланишига шуб ҳасиз таъсир курсатади. Айрим ўқувчиларнинг ишдаги фаол ва мустақил ҳолати тарбиячининг аралашувини талаб этмайди, чунки ўқувчиларнинг узлари олдиларида турган вазифаларни ва уларни ҳал этиш йўлларини анча яхши тушунадилар. тарбияланувчилар тарбиячи ёрдамисиз ишлайдилар. Бу ерда тарбиячининг аралашуви макбўл эмас, чунки бундай ҳолат тарбияланувчиларнинг мехнатсеварлигини, билиш эҳтиёжларини шакллантиришда энг катта имкониятга эгадир.

Ўқувчи мустақил ҳаракат килиб, лекин уз ишини тарбиялашнинг фикри ва ба ҳосига боглик килиб куйган пайтда тобе мустақил ҳолат вужудга келади. Иш кизикиш ва иштиёк билан бажарилса ҳам, мустақил ишни бажараётган шахснинг ҳаракатларида ишончсизлик жи ҳатлари мавжуд бўлади.

Тарбиячининг тула раҳбарлиги ва назорати остида ҳаракат киладиган ўқувчилар тоифасида мажбурий-ижро этиш ҳолати пайдо бўлади. Бунда ўқувчилар ишга унчалик кизикиш билдирмайдилар. Улар кўпинча тар-биячининг ёрдамини сураб мурожаат киладилар, кучли ўқувчиларнинг қўллаб-кувватлашидан фойдаланишга интиладилар, агар бундай куллаб-кувватлаш бўлмаса, ишни давом эттиришда иродаларини ишга солмайдилар. Бундай шахсларда ташкаридан мажбур килиш вақтида ҳаракат килиш одати мустаҳкамланади. Агар бундай ҳолат баркарор бўлиб колса, у ўқувчининг фақат ақлий эмас, шу билан бирга маънавий ривожланишига ҳам, тускинлик килиши мумкин.

Мустақил тайёргарликнинг назоратсиз—ижро этиш ҳолати расмий ижрочилик билан, ишгиёк. ва ҳавас билан ме ҳнат килишни истамаслигини яширишга интилаётган ўқувчиларда кузатилади. Бундай ҳолатнинг узоқ вақт мавжуд бўлишига йўл куйиб бўлмайди, акс ҳолда ўқувчиларда ишга нисбатан расмий муносабат жи ҳатлари пайдо бўлади, бу эса уларнинг меҳнатдаги ташки фаолликларини йукка чикаради.

Ва, ниҳоят, беихтиёр ҳосил бўладиган ҳолат ҳам руй бериши, бундай ҳолат «ҳоҳласам—ўйнайман, ҳоҳламасам—ўйнамайман»; «ёкса—ишлайман, ёкмаса—ишламайман»; «осон бўлса—бажараман, кийин бўлса—бажар-майман» деган сузларга риоя этадиган ўқувчилар фаолиятида намоён бўлади. Бу ўқувчилар гуруҳи тарбиячига юқорида кайд этилган ўқувчилар гуруҳига нисбатан кам кийинчилик ва ташвиш келтирмайди. шахсларнинг мустақил тайёргарлигидаги беиҳтиёр ҳолатни бошка ҳолатга айлантириш анча қийин ишдир. Бу шахсларнинг факат уз ша ҳеий истаклари бўйича иш бажаришга доир ноҳуш майлларини бартараф этиш учун узок. вақт тер тўкиб меҳнат килишга тўғри келади.

Кўрсатиб ўтилган ҳолларнинг ҳар бирида шахсларни билиш жараёнига жалб этиш, уларнинг кизикишларига таяниш, ўқувчиларга ўқув фаолиятида муваффакиятга эришишни ҳис этиш имконини бериш, уларни рагбат-лантириш ва албатта ўқишга ўргатиш керак.

Кузатишларнинг курсатишича, тарбиячиларнинг узлари кўпинча шахсларнинг мустақил тайёргарлиги, уларнинг ишга муносабатидаги ҳолатнинг хилма-хиллигини билмайдилар. Педагог эса, ана шундай ҳолатларнинг намоён бўлишига таяниб, якка тартибда яҳширок, ёндашишни амалга ошириш мумкин, мустақил тайёргарлик даврида тарбияланувчиларга ўз таъснрини мувофиклаштириши ва таккослаши, уни ша ҳсни шаклланти-ришнинг самарали воситасига айлантириши мумкин. Бунда унга ўқувчиларнинг феъл-атворидаги узгаришлар жараёўини ва ўз тарбиявий фаолиятининг пировард натижаларини олдиндан кура билиш, ҳар бир ўқувчининг ҳусусиятларини, унинг шахс сифатида меҳнатга муносабатини яхши билиш ёрдам беради.

Ўқувчиларнинг мустақил тайёргарлигини ташкил этганда, шахслар мустақиллигини пасайтирувчи ортикча васийлик килишга йўл куйиб бўлмайди. Кузатишларнинг курсатишича, тарбиячилар мустақил тайёргарликнинг турли боскичлари (бўлажак ишнинг бориши тушунтирилади, уй иши, унинг мазмунини, ўқувчи фаолиятининг тартибини тўла тушунтириб бериш ҳоллари учрайди ва ҳоказо)да ўқувчиларнинг ишига аралашиб, кўпинча улар мустаккиллигинииг ривожланишига ҳалакит берадилар, мустақил фаолнят кўникмалари шаклланишига тускинлик киладилар. Мустақил тайёргарлик жараёнида ўқувчилар мустақиллиги мунтазам ошиб бориши ва ёрдам бериш мунтазам камайиб боришига эришиш муҳимдир, албатта.

Ўз гуруҳининг имкониятларини, шахсларнинг ўзига хос ҳусусиятларини, улар мустақил ишининг услубини ҳисобга олувчи тарбиячи мустақил тайёргарлик даврида ғоят талабчан бўлади, шахсларни мустақил фаолиятга йўналтиради, мустақил тайёргарликии ўқувчилар билимларини муста ҳкамлашнинг ва уларда ташкилий-амалий малака ва кўникмаларии ривожлантиришнинг воситаси сифатида караб, ўз ёрдами даражасини аста-секин пасайтиради.

Таълим муассасалари ўқувчиларининг мустақиллиги ҳакида гапирар эканмиз, биз бу жараёининг икки томонини ифодалайдиган тушунчалардан: ўқувчилар фаолиятида-мустақиллик даражасидан, тарбиячи фаолиятида—ёрдам бериш даражасидан фойдаланамиз. Мустақиллик даражаси деганда биз ўқувчиларнинг педагог ёрдамига бўлган эҳтиёжини назарда тутамиз. Ёрдамга бўлган эҳтиёж қанчалик юқори бўлса, ўқувчиларнинг мустақиллиги шунчалик паст бўлади. Шахсларга ёрдам курса;тиш даражасининг мезони сифатида биз ўқув муассасаси чиларининг топширикларни бажариш жараёнига тарбиячининг аралашувини қабул киламиз.

Айни вақтда шуни ҳисобга олиш муҳимки, мустақил тайёргарлик мустақил фаолият шакли бўлиб, у шахсни ўқишга ўргатар экан, тулик; равишда тарбиячининг раҳбарлигисиз, муайян даражадаги тарбиявий куч-райрат сарфлашисиз ўтиши мумкин эмас.

Педагогларнинг мустақилликни тарбиялаш вазифаларини ҳал килишга сарфлаган куч-ғайрати ўқувчиларнинг руҳий-физиологик кайфиятига мутаносибдир. Агар шахслар мустақил тайёргарликни ўз фаолияти занжи-ридаги табиий бўғин сифатида қабул килсалар, педагоглар томонидан ҳам, шахслар томонидан ҳам катта куч-ғайрат сарфлаш талаб этилмайди. Аксинча, машғулотга ёмон тайёргарлик куриш ҳамма учун қўшимча кийинчиликлар туғдиради. Тарбиячининг ўқув муассасаси ўқувчиларига иродавий таъсир курсатиши талаб этилади, уларнинг эса уз организмлари ва руҳиятларининг а ҳволини муайян фаолиятга цўналтириш учун иродавий зурикишларига тўғри келади. Ҳар кандай ҳолатда тарбиячи томонидан ҳам, ўқувчилар томонидан ҳам кўп ёки оз мидорда куч-ғайрат сарф этишни талаб этадиган вазиятлар вужудга келади. Мустақил тайёргарлик давомида таълим муассасаларининг ўқувчилари мустақил фаолиятининг у ёки бу кўникмаси шаклланаётганда ҳам ҳудди шундай вазиятлар вужудга келади. Бу вазиятни зарур тарбиявий мақсадни амалга оширишга ёрдам берадиган педагогик жи ҳатдан мақсадга мувофиқ ҳолатга айлантириш тарбиячининг ма ҳоратини билдиради.

Ўзини-ўзи тарбиялаш ўз устида онгли ва режали иш олиб бориш, жамият ва ривожланиш шахсий дастури талабларга жавоб берувчи хусусият ва сифатларни шакллантиришга йўнатирилгандир. Ўзини-ўзи тарбиялаш тарбия жараёнида шаклланади.

Бу усулларни шартли равишда 2 гуруҳга бўлиш мумкин.

Ўзини-ўзи тарбиялаш шахсининг ўзини-ўзи англашдан бошланади. Бунинг учун қуйидаги усуллар қўлланилади. Улар 1-гуруҳга тегишли:

Ўзини-ўзи кузатиш ;

Таққослаш;

Ўзини-ўзи таҳлил қилиш;

Эмпатия;


Ўзини-ўзи баҳолаш.

Бу усулларнинг барчаси ўзини-ўзи англаш савиясини ўстиришни маромлаштиради. Бу беш усул ёрдамида шахсни ўзини-ўзи баҳолаши амалга оширилади. Қолган усуллар ўзини-ўзи тарбиялаш учун қўлланилади:

Ўзини-ўзи танқид қилиш;

Ўз-ўзига мажбурият юклаш;

Ўзини-ўзи бошқариш;

Ўз-ўзига буйруқ бериш;

Ўзини-ўзи жазолаш;

Ўз-ўзига таъсир кўрсатиш;

Ўзига ишонч.
Таълим-тарбия муассасаларида байрамларни, оммавий тадбирларни намунали ўтказиш. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, юртимизда кўплаб байрамлар нишонлана бошланди. Улар ўз мазмунича халқимизнинг азалий анъаналарини, урф – одатларини ва орзу умидларини олган бўлиб, оммавий тарзда мунтазам нишонланиб келяпти. Албатта, бу байрамлар кишиларга завқу шавқ бағишлаш баробарида, ёшларда ватанпарварлик, анъаналаримизга садоқат, урф – одатларимизга ҳурмат ҳиссини шакллантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Ушбу дарслар ўқувчилар қалбида иймон – эътиқод ҳиссини мунаввар этиб, она – Ватан, халқига меҳир муҳаббат уйғотиш зарур. Шу боис аввало дарс мавзусини тўғри танлаб олиш, ўқувчининг билимдаражаси, малака ва кўникмаларига мос равишда аниқ белгилай билиши лозим. Дарс ўтиладиган хона ҳам мавзуга мос равишда безатилган бўлиши лозим. Яъни қандай байрам ўтказилишга қараб Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи, Герби, Мадҳияси, Конститутцияси, “Таълим тўғрисида” ги Қонун, Мутафаккир олимларнинг ибратли сўзларидан намуналар келтириш мумкин ва ҳакозолар.

Сабоқлар суҳбат, савол–жавоб, баҳс–мунозара, ҳикоя шаклларида саҳналаштирилган лавҳалар ёрдамида ташкил этилса, янада мақсадга мувофиқ бўлади.

Бундай байрам тадбирларига энг асосийларидан мисол тариқасида айтиб ўтишимиз мукин бўлганлари “Мустақиллик – буюк неъмат” умумхалқ байрами – “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни”, 9 май – “Хотира ва Қадрлаш куни”, “Наврўз – гул байрами” кабилардир.

Ушбу байрамларни ташкил этишда Миллий дастур талабларига мувофиқ вужудга келаётган академик лицей ва касб–ҳунар коллежларида, айниқса, беҳад кўтаринки руҳда алоҳида маҳорат ва изланувчанликни талаб қилади.

Таълим муассасаларида, академик-лицей, касб-хунар коллежларида, ўқув юртларида, маҳаллаларда, корхоналарда "1октябрь—Ўқитувчилар ва мураббийлар куни" байрамини ўтказиш ўсиб келаетган ёш авлодни тарбиялашда халқимизнинг устоз мураббийга бўлган муносабатларининг энг яхши намуналари мисолида ўқувчи ёшлар, умуман инсонлар дунёқарашини шакллантиришда катта аҳамиятга эга.

Байрам тантаналарига ота-оналар, маҳалла фаоллари, халқ таълими ходимлари, ёзувчи, шоирлар, санъат ашли, ҳомий ташкилотлар, фахрий ўқитувчилар, "Умид", "Камолот", "Улуғбек", "Маҳалла" "Нуроний", "Устоз" "Олтин мерос" каби жамғармалар, оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб этиш керак.

Байрам доирасида дарс, тарбиявий соат, семинар-адабиёт, адабий-бадиий ва илмий кечалар, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиши мумкин.

Байрам тантаналари "Ўқитувчи—улуғ ном, у Maғpyp жаранглайди", "Устоз—отангдан улуғ", "Устоз ва мураббийлар, сизларни шарафлаймиз", "Мен севган устоз", "Агар ҳаёт бўстон бўлса, боғбон муаллим", "Устозлар куни — умумхалқ байрамидир" каби мавзуларда ўтказилиши мумкин.

Шунингдек, ёш мусаввирлар, ёш хунармандлар ёш раққосалар, ёш чеварлар кўрик-танловларини, ёш полвонлар, ёш спортчилар, ўткир зеҳнлилар, топқирлар мусобақаларини, шеърхонлик ва мушоираларни ўтказиш лозим.

Устоз ва мураббийлар байрамини нишонлашда ўтганлар руҳини шод этишга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқдир.

"Ўқитувчилар ва мураббийлар куни" байрамини қуйдагича режа асосида ўтказиш мумкин:

— 1 октябрь — "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" байрами — дам олиш куни эканлиги;

—ўқитувчи—улуғ зот эканлиги ҳақида;

—устоз—отангдек улуғлиги;

—ўқитувчи ва мураббийлар меҳнатининг қадр-қиймати ҳақида;

—буюк устозлар ҳақида Ўқитувчилар сулоласи ҳақида;

—устозлар руҳини шод этиш;

—ўқитувчиларни муносиб тақдирлаш, совғалар улашиш;

—ривоят, ҳикоялар, шеър ва куй-қўшиқлар ижро этиш;

—сахна лавҳаларидан, спорт ўйинларидан намойиш этиш;

—санъаткорлар чиқиши;

—сайл-саёҳатга бориш;

—нафақахўр, фахрий ўқитувчилар ҳолидан хабар олиш;

—кўргазма ташкил этиш, кимошди савдосини уюштириш.

Байрамни икки босқичли тадбир асосида ўтказиш ҳам мумкин.

Биринчиси — маърифий, маънавий тадбирлар бўлса, иккинчиси, кўнгил очар, эстетик завқ-шавқ олишга бағишланган ўйин-кулги, томошали тадбирлардир. Саёҳат ва сайлларда, музей ва муқаддас қадамжойларга, "Хотира ва Қадрлаш" майдонларига бориш.

Ўқув юртларида "Ўқитувчи ва мураббийлар" байрами театрлаштирилган режа асосида олиб борилиши байрамнинг эстетик тарбиявий қимматини янада оширади. Бунинг учун, ўқув юртларининг ҳаваскорлик драма театри аъзолари, мусиқа ва чолғу асбоблари тўгаракларининг иштирокчилари билан театрлаштирилган бадиий қисмлар ташкил қилиш мақсадга мувофиқ.

Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Шахрисабз, Термиз, Хива шаҳарларига ўқитувчилар саёҳатини уюштириш. Бу ишларда халқ таълими бўлими, ҳокимият, маҳалла, ҳомий ташкилотлар, санъат ва адабиёт аҳли ҳамкорликда фаоллик кўрсатишлари лозим.

Томошалар, концертлар, Мусиқали кечалар ва лекторийларга устозу ёш мураббийлар ва ўқувчиларнинг бепул киришини таъминлаш, шунингдек, ижодкор ходимлар гуруҳлари таълим-тарбия муассасаларига ташриф буюришлари лозим. "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" байрамини ўтказишни Республика, вилоят, шаҳар, туман оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш мақсадга мувофиқдир. Байрам ўтказиладиган жойни безашда қуйидагиларга эътибор бериш тавсия этилади:

—"Ўқитувчи ва мураббийлар куни" байрамини ўтказиш учун, аввало, саҳна мавзуга мос қилиб, дид билан безатилиши — ўқитувчи устоз ҳақида Ҳадису Шариф, Қуръони Карим, Юсуф Хос Хожйб, А.Жомий, А.Навоий, А.Авлоний, Усмон Носир, Фитрат, Чўлпон, Мунаввар Қори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов сўзларидан намуналар битилиб, шиор қилиб осиб кўйилиши;

—Давлат Байроғи, Герби, Мадҳияси ўрнига туғри жойлаштирилиши;

—"Қуръони Карим", "Ҳадису Шариф", "Қутадғу билиг", "Қобуснома", "Маҳбуб улқулуб", "Муҳокаматул луғатайн", "Одобнома", "Туркий гулистон ёхуд ахлоқ", "Алифбе", "Устоз-муаллим", "Одоб сабоқлари" ва бошқа қадимий ҳамда замонавий дарслик ва кўлланмалардан намуналар қўйилиши;

—фидойи ўқитувчилар суратлари, энг яхши дарс ва дарсдан ташқари маънавий тарбия ишлари баёнидан лавҳалар, шунингдек, деворий газеталарнинг байрам сонлари кўргазма сифатида намойиш этилиши;

—Ўзбекистонда "Давлат тили", "Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури", "Ўқ,итувчилар ва мураббийлар куни", "Давлат Мустақиллиги тўғрисида"ги Давлат Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ўз аксини топиши;

—катта залда дастурхон байрамона нозу-неъматлар билан тузалиши, ўриндиқлар ҳозирланиши;

—байрамга маҳалла оқсоқоллари, фахрий ўқитувчилар-мураббийлар, халқ таълими, туман, шаҳар ҳокимияти, хайрия жамғармалари, ҳомий ташкилотлар ва матбуот ходимлари, вакиллари, ёзувчилар, санъаткорлар таклиф этилиши;

—ота-оналар, аълочи ўқувчилар ҳам иштирок этишлари;

—байрам зарур техник ва мусиқий асбоб-ускуналари, бошловчи, бадиий ҳаваскорлар билан таъминланиши, азалий ўзбекона удумга биноан шодиёна карнай-сурнай садолари билан бошланиши лозим.

Қуйида байрам тантаналарини ўтадиган жойни безатишда фойдаланиш учун буюк алломаларнинг устоз ва мураббийлар ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларидан намуналарни илова қиламиз:

1. Ўқув қайда бўлса, улуғлик бўлур,

Билим қайда бўлса, буюклик бўлур.

(Юсуф Хос Ҳожиб)

2. Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила

Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.

(А. Навоий)

3. Жаҳонда бўлмаса муаллим агар

Ҳаёт ҳам бўлмасди гўзал бу қадар.

(А. Жомий)

4. Устоз, муаллимсиз қолганда замон,

Нодонликдан бўлурди қора жаҳон.

А. Жомий


5. Устозлар—азиз юртнинг энг азиз, энг улуғ ва мўътабар кишиларидандир.

И.А. Каримов

6. Ҳаёт йўлида биринчи масала — мактаб масаласидир.

Абдурауф Фитрат

7. Устоз йўли порлоқдир, устоз йўли порлоқдир,

Устоз кўнгли хазина, саҳоватга тўликдир.

П. Мумин

3. Инсон чиндан ҳам шу улуғ номга сазовар бўлса, у ўз қадрига етиш билан бирга ўзгалар қадрини ҳам баланд тутиб, одамийлик бурчини тўғри адо этади. Ана шу инсонийлик бурчларидан бири ўтганлар руҳини шод этиб, улар хотираси, қадр – қимматини ўз жойига қўйишдир.

“Ватанимиз мустақиллиги учун жонини, бор куч – қувватини аямаган бирор бир киши унутмаслиги керак. Уларнинг ҳар бирига муносиб ҳурмат – эҳтиром кўрсатилиши шарт”, - деб таъкидлади. Президент И.Каримов.3

Ўзбек диёри ўзининг фидоий, ватанпарвар, ҳар қандай ёвуз кучларни енга оладиган, ўз онаси, рафиқаси, опа – сингиллари – ю, ака – укаларини хор қилиб қўйишдек пасткашликни ўзига ор деб биладиган жасур ўғлонлари билан ғурурлана олади. Фикримизнинг далили сифатида иккинчи жаҳон урушидаги фидойиларни олишимиз, улар билан хақли равишда фахрланишимиз мумкин. Иккинчи жаҳон уруши бутун қардош республикалар қатори Ўзбекистон аҳолиси учун ҳам оғир кулфатларни келтирди. ўзбек элидан кўплаб ўғлонлар бориб, бегона ерларда қолиб кетди.

Афсуски, уруш қатнашчилари – ҳозирги кунда ҳаёт бўлганлари кундан – кунга камайиб бормоқда. Бугунги кунда республикамизда 109 минг уруш қатнашчиси, 159 минг уруш орқасида меҳнат қилган кишилар бор.

Республикамиз Президентининг “9 май – Хотира ва Қадрлаш куни” деб эълон қилиш ҳақидаги Фармони заминида ушбу кунларимиз нафаси барқ уриб турибди. Хотира, қадрлаш бу киши қалби уйғоқлигининг, ўша қалб тоза ва поклигининг тимсолидир.

Ҳаёт бор экан, демак туғилиш бор, ўлиш бор. Ўтганларнинг хотирасини абадийлаштириш, уларнинг чироғини доимо ёқиб туриш нафақат ўша ормизда йўқ кимсаларнинг иззатини жойига қўйишни, балки кишининг ўз – ўзига бўлган қадр – қимматини ҳам англатади.

Ушбу байрамни умумхалқ байрами сифатида нишонлаш бу истиқлол ҳадя этган инъомлардан бири эканлигини ва бу куннинг мазмунли, кўтаринки руҳда ўтказилишига эришмоқ лозим.

Акдемик лицейлар, касб – ҳунар коллежлари, билим юртдаги ўқувчиларга жангоҳларда “Ватан, Ватан, Ватан, она, она, она” - деб жон берганлар кўп бўлганидек, “Феврал воқеалари”дек “Ватан”ни, “Она”ни сариқ чақага алмаштирувчи “Ватанфуруш” бўлиб олмасликни тушунтириш лозим.

Шунингдек, 9 май «Хотира ва Қадрлаш куни” ни умумхалқ байрамини ўтказишда қуйдагиларга эътибор қаратиш тавсия этилади:



  • “Хотира ва Қадрлаш куни” умумхалқ байрамини Ўтказувчи махсус комиссия тўзиш, тадбирлар ишлаб чиқиш;

  • “Хотира – қалб чироғи”, “Инсон буюк зот, уни қадрлаш олий ҳикмат” каби мазуларда махсус дарслар, турли – туман кечалар, давра суҳбатлари, савол – жавоб, баҳслар ва тарбиявий соатлар ўтказиш;

  • «Осмонимиз мусаффо, еримиз тинч бўлсин”, “Юртимиз ҳусни жамолига кўз тегмасин”, “Тошкент – тинчлик шаҳри”, “Ўтганлар хотираси, тариклар фаровонлигидир”, “Хотира ва Қадрлаш - бурчимиз” каби мавзуларда шерхонлик танловини ўтказиш;

  • Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашув ўтказиш, уларнинг хонодонларига бориш, уларни табриклаш, уларга маънавий ва амалий ёрдам бериш;

  • “Хотира ва Қадрлаш” кунига бағишлаб адабиётлар кўргазмасини ташкил этиш.

Шуни таъкидлаш лозимки, тадбирлар ўқувчиларнинг билим кўникма ва малакаларга қараб ижодкорлик билан ўтказиш тавсия этилади.

“Хотира ва Қадрлаш куни”да нафақат икинчи жаҳон уруши қатнашчилари балки қатоғон йилларида ноҳақ айбланган, қамоқхоналарда ҳамда мустабид тузум давридаги афғон урушида ҳалок бўлганларни эслаш мақсадга мувофиқдир.



Хулоса.

«Дарсдан ташқари таълимга қўйилган давлат та­лаблари» ёшлар таълим-тарбиясини янада такомиллаш­тиришга, самарадорлигини оширишга ҳизмат қилади ҳамда таълим жараёнини ташкил этишда аниқ йўналишларни белгилаб беради. У замон талаблари асосида ташкил этилади. Бу борада педагогик ходимларнинг жавобгарлиги ҳам оширилади. Ушбу талаблар асосида гуруҳдан ва таълим муассасаларидан ташқари таълимнинг истиқбол, режаларини, тадбирларини ишлаб чиқиш мумкин.



Таянч иборалар.

Дарсдан ташқари таълим, тарбия, унинг турлари, шакллари, иқтисодий тарбия, ҳуқуқий тарбия, эстетик тарбия, экологик тарбия, уларни режалаштириш, ўз – ўзини тарбиялаш мустақиллик, иқтидорли ёшлар тарбияси.


Назорат учун саволлар.

  1. Дарсдан ташқари вақтдаги тарбиявий ишларга қўйиладиган талаблар.

  2. Дарсдан ташқари вақтдаги тарбиявий ишларнинг қандай шакллари бор?

  3. Тарбияланувчиларнинг ўз – ўзини бошқариши деганда нимани тушунасиз?

  4. Дарсдан ташқари таълимнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни қандай?

  5. Эстетик тарбияни ёшлар онгига сингдириш мақсадида қандай тдбирлар ташкил этиш лозим?

  6. Ҳозирги кунда иқтидорли ёшларга қандай имкониятлар яратиб берилмоқда?

  7. Иқтидорли ва истеъдодли ёшларимизни қандай жамғармалар ўз оталиғига олишмоқда?

  8. Ўқувчининг мустақил таълим олиши учун қандай чора – тадбирлар амалга оширилмоқда?

  9. Дарсдан ташқари вақтдаги байрам тадбирларини қандай ўтказиш мақсадга мувофиқ?

  10. Сизнингча таълим муассасаларида оммавий тадбирларни ташкил этишда нималарга эътибор бериш керак?

  11. Сиз “Мустақиллик” байрамини қандай ўтказишни таклиф этасиз?

  12. Ўқитувчилар ва мураббийлар” байрамини ташкил этишда ўқувчиларни қандай активлаштирш керак?

  13. “Хотира ва Қадрлаш куни”нинг тарбиявий аҳамияти нимада?


Адабиётлар.

  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2005 йил.

  2. Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни. 2009 йил.

  3. Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997.

  4. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Тошкент, Маънавият, 2009. – 176 б.

  5. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. – Т.: Ўзбекистон, 2010. – 80 б.

  6. Каримов И.А. Барча режа ва дастурлдаримиз ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади: 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза, 2011 йил, 21 январь. – Т.: Ўзбекистон, 2011. – 48 б.

  7. Абу Наср Форобий . Фозил одамлар шаҳри. – Тошкент, Халқ мероси нашриёти, 1993.

  8. Абдукудусов О., Рашидов Ҳ. Касб-ҳунар педагогикаси. Ўқув-услубий қўлланма. – Т.: ЎМКҲТТКМО ва УҚТ, 2008. – 240 б.

  9. Мавлонова Р., Тўраева О., Ҳолиқбердиев К. Педагогика. Касб-ҳунар коллежлари талабалари учун дарслик. – Т.: Ўқитувчи, 2008. – 382 б.



1 А.Б.Исимова “Дарсдан ташқари таълим – тарбия жараёнида ўқувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг педагогик шарт шароитлари” номзодлик диссертацияси. Т., 2004.


2 О.Собиров “Талаба ёшларда худудий маданиятни шакллантириш услубиёти” Т., 2005. (Б.М.И.)

3 И.А.Каримов “Хотира ва қадрлаш муқаддас маънавий туйғу” , 1999 й


Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет