Тармоқ рискини таҳлил қилган бевосита қуйидаги омилларни ҳисобга олиш лозим: корхонанинг аниқ вақт ичида бошқа тармоқ билан солиштиргандаги ўз тармоғи доирасидаги фаолияти; давлат иқтисодиёти билан солиштирган корхона ўз тармоғидаги фаолиятини қанчалик муҳимлиги; корхонани ўз тармоғидаги бошқа корхоналар билан натижаларини фарқи. Инновацион риск - Инновацион риск- бу янги товар ва ҳизматларни ишлаб чиқарувчи ва бозорда кутилмаганда улар учун талабнинг йуқолишини юзага келтирадиган риск натижасида зарар кўриш эҳтимолидир.
Инновацион риск қуйидаги холларда пайдо бўлиши мумкин: - аввал ишлаб чиқарилган товар ва хизматларни ишлаб чиқариш усулларидан фойдаланилганда. Ушбу инвестиция корхонага то у ушбу технологиянинг ягона эгаси бўлиб олгунча вақтинчалик юқори фойда келтириб туради. Ушбу ҳолатда корхона фақатгана битта ишлаб чиқарган товарига бўлган талабни нотугри бахолаш тавакклчилигига дуч келиши мумкин:
- янги товар ёки хизматни эски техника-технология асосида ишлаб чикариш.
Эҳтимол қилинаётган фойда тақсимотини
тавсифловчи эгри чизиқ.
Таваккалчиликни бошқариш қуйидаги фаолиятларни ўз ичига олади: - Таваккалчиликни аниқлаш, таҳлил қилиш ва унинг даражасини баҳолаш;
- Таваккалчиликни огоҳлантирувчи тадбирларни ишлаб чиқиш, уни минималлаштириш ва суғурталаш тадбирларини белгилаш;
- Таваккалчилик оқибатида кўрилган зарарларни қоплаш ва корхонани тиклаш йўлини излаш.
Таваккалчиликни бошқаришда асосан икки усул қўлланилади: Таваккалчиликни пасайтириш усуллари қуйидагилардан иборат: - Қарор қабул қилиш муқобиларини ва таваккалчилик даражасини обдон экспертизадан ўтказиш;
- Таваккалчиликнинг муайян даражасини белгилаш (лимитлаш), яъни муайян қарорни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар суммасини ўрнатиш;
- Қарздорнинг мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш учун турли-туман кафолат ва қарз операцияларидан фойдаланиш.
- Таваккалчиликни диверсификациялаш, яъни:
- Корхона капиталини турли фаолиятларга инвестициялаш (12 тадан кам бўлган компания тавсия этилади);
- Турли кўринишидаги қимматли қоғозларга инвестиция қилиш (8–20 кўриниш маъқул сон ҳисобланади);
- Инвестиция портфели таркибини оптималлаштириш (1/3 катта фирмалар, 1/3 ўрта ва 1/3 кичик);
- Товар етказиб берувчиларни (камида 2 та, агар 3–4 та бўлса янада яхши бўларди) кўпайтириш;
- Бозорнинг бир қанча сегментларига товар ва хизматларни сотиш, яъни истеъмоллар категорияларини, мижозлар ва турли регионларни қамраб олиш;
- Қадрли молларни турли жойларга саралаш ва ҳоказо;
- Юқори даражадаги фойда олиш, таваккалчилик хавфини ошириб юборишни назарда мўлжал олиш;
- Кутилиши мумкин бўлган зарар олдини олиш ва уни аниқлашнинг самарали назорат қилиш тизимини қўллаш.
Достарыңызбен бөлісу: |