4-мавзу: педагогик маҳорат асослари ва таркибий қисмлари. Режа


-расм. Педагогик низони келтириб чиқарувчи омиллар



Pdf көрінісі
бет3/4
Дата26.05.2022
өлшемі0.5 Mb.
#458681
1   2   3   4
46-расм. Педагогик низони келтириб чиқарувчи омиллар 
Давомийлигига кўра педагогик низолар бир неча турли бўлади.
Уларнинг асосий турлари қуйидагилардир (48-расм): 
47-расм. Педагогик низонинг асосий турлари 
Педагогик низоларда адолатсизликларга, ижтимоий муносабатлардаги
яккаҳокимликка йўл қўйиб бўлмайди.
Педагогик низоларни ҳал этишда бир қатор йўл тутилади. Улар
орасида энг самарали йўллар қуйидагилар саналади: 
1. Низонинг таъсир доирасини кенгайтирмаслик. 
2. Қулай ечимларни таклиф қилиш. 
3. Ман этилган усулларни қўлламаслик, 
шакллардан фойдаланмаслик. 
4. Шикоятлар сонини қисқартириш. 
5. Иккинчи даражали масалаларни ҳам узвий равишда ҳал қилиб бориш. 


6. Низога киришган субъектлар шахсини камситадиган сўзлардан 
фойдаланмаслик 
Педагогик низоларни ҳал этишда бир қатор усуллар ҳам
қўлланилади. Улар орасида энг самарали усуллар қуйидагилар саналади
(49-расм): 
48-расм. Низони ҳал қилишнинг педагогик ва маъмурий усуллари 
Педагоглар педагогик низо иштирокчиларига педагогик, педагогик
ёрдам кўрсата олиш имкониятига ҳам эга бўлишлари зарур. Бу борада
кўрсатиладиган ёрдам турлари қуйидагилар саналади (50-расм): 
49-расм. Педагогик низо субъектларига кўрсатиладиган 
педагогик-психологик ёрдам турлари 
 
 
 
 


 
 
Талабаларга самарали таъсир кўрсата олиш учун педагог қандай
имиджга эга бўлиши зарур. Педагогнинг имиджи унинг содда, озода,
бежирим кийиниши, таълим-тарбия жараёнида ўқувчининг диққатини тез
жалб этувчи турли ялтироқ безаклар (олтин, кумуш тақинчоқлар)дан
фойдаланмаслиги, фасл, ёш, гавда тузилиши, юз қиёфаси, ҳатто, соч ранги
ва турмагига мувофиқ кийинишида акс этади. Соч турмаги унинг эркин
ишлашига ҳалақит қилмаслиги керак.
Педагогнинг касбий фаолиятига мос иш кийимига эга бўлиши
талабаларга у томонидан кўрсатилаиган тарбиявий таъсир самараорлигини
оширади. Зеро, иш кийими, энг аввало, педагогни тартибга ўргатади,
қолаверса, унинг тартиблилиги талабалар ҳам намуна бўла олади.
Касбий фаолият педагогнинг пардоз мақсадларида турли ёрқин
ранглар (қизил, қора, кўк, яшил, зарғалдоқ ва б. рангли тирноқ ва соч
бўёқларидан) фойдаланмаслигини тақозо этади. Шунингдек, педагог
таълим муассасасига ўта ҳашамдор, очиқ, ялтироқ либосларда келмаслиги
зарур. Чунки ёрқин ранглар, ҳашамдор, очиқ, ялтироқ либослар
талабаларнинг эътиборини таълим олишдан четга тортади. Бу эса ўз-
ўзидан таълим сифати ва самарадорлигига зиён етказади.
Демак, “педагогик маҳорат” тушунчаси ўтган асрнинг 80-90-
йилларида илмий-педагогик жиҳатдан асосланган. Педагог кадрларни
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида “Инновацион
таълим технологиялари ва педагогик компетентлик” модули негизида
тингловчиларни педагогик маҳорат асослар билан таништириш мақсадга
мувофиқдир. Педагогик маҳоратнинг таркибий элементлари билан
танишиш улар томонидан педагогик техника, нутқ маданияти, педагогик
деонтология, коммуникатив комптентлик каби сифатларни самарали


ўзлаштириш, педагогик низоларга оқилона ёндашиш имкониятини беради.
Моҳиятига кўра педагогик маҳорат яхлит тизим бўлиб, унинг
таркибида педагогик билимдонлик, одоб, қобилият, мулоқот маданияти,
релаксация, такт, техника, ижокорлик, тажриба ва маданият, коммуникатив
таъсир кўрсатиш маанияти ҳамда нутқ техникаси малакасига эгалик кўзга
ташланиб, педагог маҳорати бевосита касбий-педагогик фаолиятда
кўринади. Шу сабабли у педагогик жараённинг умумий моҳиятини чуқур
англаши, бу жараёнда устувор аҳамият касб этадиган қонуниятлардан
хабардор бўлиши, педагогик фаолиятни самарали ташкил этиш
механизмларини пухта эгаллай билиши лозим.
Педагогик мулоқот руҳий-психологик таъсир кучига эга. Шу
сабабли уни ташкил этишда мулоқот жараёнининг ижобий бўлишини
таъминлаш педагогнинг зиммасига катта масъулиятни юклайди. Касбий
фаолиятда мулоқотни ташкил этишда педагоглар авторитар, либерал ва
демократик услублардан фойдаланади. Улар орасида либерал услуб
педагог шахсида намоён бўлмаслиги зарур. Мулоқот жараёнида педагоглар
эҳтиётсизлик, шахсиятпарастлик, суҳбатдошни ортиқча мажбурлаш;
сусткашлик, ўзини жуда юқори ёки паст қўйиш; ҳаддан ташқари
жонбозлик кўрсатиш каби камчиликларга йўл қўймасликка эътиборни
қаратишлари керак.
Педагогик жараёндаги муҳим ҳодисалардан бири низо бўлиб, улар
юзага келган вазиятларда ижтимоий муносабатлардаги яккаҳокимликка
йўл қўйиб бўлмайди. Одатда педагогик низолар икки усул: 1) педагогик
усул; 2) маъмурий усул билан ҳал қилинади.
Ўқитувчининг имиджи атрофдагиларга унинг шахси тўғрисида
“маълумот” бериш билан бирга талабаларга самарали таъсир кўрсатади.
Шу сабабли педагогнинг имиджида соддалик, тартиблилик, бежиримлик
акс этиши керак.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет