Педагогнинг инновацион фаолияти - ўз ичига янгиликни таҳлил қи -лиш ва унга баҳо бериш, келгусидаги ҳаракатларнинг мақсади ва кон -цепциясини шакллантириш. Ушбу режани амалга ошириш ва таҳлил қи -лиш, самарадорликка баҳо беришни қамраб олади.
Инновацион фаолият тадқиқотлари педагогнинг инновацион фаолиятга ҳозирлиги меёрларини белгилашга имкон берди (В.А. Сластинин).
Инновацион фаолиятга бўлган заруриятни англаш;
Ижодий фаолиятга талаб қилинишига тайёргарлик;
Шахсий мақсадларни инновацион фаолият билан мослаштириш;
Инновацион фаолиятни ижро этиш технологиясига тайёргарлик даражаси.
Инновацион жараёнлари, уларнинг функциялари, ривожланиш қонуният -ларининг педагогик асосларини ўрганиш ўқув жараёнини замонавий педагоги -ка ва психология фанлари ютуқлари асосида, жаҳон стандартлари даражасида ташкил этиш имконини беради.
Демак, ўқитувчи, янги педагогик технологиялар, назариялар, концепция -лар муаллифи, тадқиқотчи, фойдаланувчи ва тарғиботчи сифатида намоён бўлади.
Хозирги маданият ва таълим тараққиёти шароитида ўқитувчи инновацион фаолиятига бўлган талаблар қуйидагилар билан аниқланади:
ижтимоий-иқтисодий янгиланиш таълим тизими методология ва ўқув жараёнининг технологиясини тубдан янгиланишни талаб қилади. Бу шароитда ўқитувчи инновацион фаолияти педагогик янгиликларни яратиш, ўзлаштириш ва фойдаланишдан иборат бўлади;
таълим мазмунини инсонпарварлаштириш, ўқитишнинг янги шакл -ларини, технологияларини қидиришни тақозо этади.
Ўқитувчи инновацион фаолиятининг таҳлили янгилик киритишнинг са -марасини белгиловчи муайян меёрлардан фойдаланишни талаб қилади. Бундай меёрларга янгилик, оптималлик, юқори натижалилик, оммавий тажрибаларда инновацион ижодий қўллаш имкониятлари киради. Янгилик педагогик янгилик меёри сифатида, ўзида таклиф қилинадиган янгилик, янгилик даражаси моҳиятини акс эттиради. Педагогик олимлар янгиликни қўллаш машҳурлиги даражаси ва соҳасига кўра фарқланадиган мутлоқ, чегараланган мутлоқ, шартли, субъектив даражаларини фарқлайдилар.
Мақбуллик меёри ўқитувчи ва талабанинг натижага эришиши учун сарфланган куч ва воситаларни билдиради. Натижалилик ўқитувчи воситасида - ги муайян муҳим ижобий натижаларни билдиради. Педагогик янгилик эса ўз моҳиятига кўра оммавий тажрибалар мулки бўлиб қолиши лозим.
В.А. Сластинин ўтказган тадқиқотлар ўқитувчининг инновацион фао -лиятига ижобий тайёргарлигини аниқлаш имкониятларини беради:
мўлжалланган янгиликни ялпи ва унинг алоҳида босқичлари муваффа -қиятини башорат қилиш;
янгиликни бошқа инновациялар билан қиёслаш, улардан самарадорини танлаб олиш, уларнинг энг аҳамиятли ва аниқлик даражасини аниқлаш;
янгиликни тадбиқ этишнинг муваффақиятлилик даражасини текшириш;
янгиликни тадбиқ этадиган ташкилотнинг инновация қобилиятига баҳо бериш.
Бунда ўқитувчининг инновацион фаолияти ўз ичига янгиликни таҳлил қилиш ва унга баҳо бериш, келгусидаги ҳаракатларнинг мақсади ва концеп -циясини шакллантириш, ушбу режани амалга ошириш ва таҳлил қилиш, сама -радорликка баҳо беришни қамраб олади, унда инновацион фаолиятининг самараси педагог шахсияти билан белгиланади. [7]
Педагогнинг инновацион фаолиятига бўлган қобилиятларининг асосий хислатлари:
шахснинг ижодий мотивацияни қўллаганлиги.
Бу қизиқувчанлик, ижодий қизиқиш, ижодий ютуқлар, пешқадамликка ва ўз камолотига интилиш;
креатеялик, бу - хаёлий қараш; баҳо бера олиш қобилияти ва ўз ка - молотига интилиш;
касбий фаолиятни баҳолаш, бу - ижодий фаолият методологияси ва педагогик тадқиқот методларини эгаллаш қобилияти; муаллифлик концепцияси ва зиддиятни ижодий бартараф қилиш қобилиятлари; ижодий фаолиятига ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам бериш қобилияти;
ўқитувчининг индивидуал қобилияти, бу - ижодий фаолият суръати ва иш қобилияти; қатъиятлик, масъулиятлик ва халоллик, ўзини тута билиш;
Инновацион фаолият тадқиқотлари ўқитувчининг инновацион фаолиятига сезгирлиги меёрларини белгилашга имкон беради:
инновацион фаолиятга бўлган заруратни аниқлаш;
ижодий фаолиятга жалб қилишга тайёргарлик;
шахсий мақсадларни инновацион фаолият билан мослаштириш;
ижодий муваффақиятсизликларни енгишга тайёрлик;
инновацион фаолиятни касбий мустақилликка таъсири.
Инновацион фаолиятни энг муҳим масалалардан бири - ўқитувчи шахси: у новатор, сермахсул ижодий шахс, кенг қамровли қизиқиш, ички дунёси бой, педагогик янгиликка ўч бўлиши лозим.
Инновацион фаолият мотивацион, технологиклик ва рефлекциялик қисм - лардан ташкил топади.
Ўқитувчини бу фаолиятга тайёрлаш икки йўналишда амалга оширади: янгиликни идрок қилишга инновацион таёргарликни шакллантириш ва янгича ҳаракат қилишга ўргатиш.
Инновацион фаолиятни ташкил этишда талабаларнинг билиш фаолияти ва уни бошқариш алоҳида аҳамиятга эга.
Инновация жараёнлари, функциялари, механизмлари ва уни амалга оши -риш технологиялари ва бошқариш тамойилларининг педагогик асосларини ўрганиш ўқув жараёнини замонавий педагогика ва психология фанлари ютуқ -лари асосида ташкил этиш имконини беради.
Ўз - ўзини назорат қилиш саволлари:
1. Таълимда инновацион жараёнлар термини нимани англатади?
Инновацион фаолиятдаги кўрсатмалилик нима?
Инновацион фаолият таркибидаги рефлекцияни тушунтиринг?
нновацион фаолиятни шакллантириш шартлари қандай?
Достарыңызбен бөлісу: |