- Ахборот хавфсизлигига таҳдид объектларига ҳимоя қилиниши лозим бўлган объектнинг таркиби, ҳолати ва фаолияти ҳақидаги маълумотлар киради.
- Ахборотга таҳдид деганда унинг конфиденциаллиги, бутунлиги, тўлалиги ва у билан танишиш қоидаси бузилиши тушунилади.
- Ахборот хавфсизлигига таҳдид манбаларига рақиблар, жиноятчилар, коррупциячилар ҳамда бошқа бузғунчилар киради.
- Ахборот хавфсизлигига таҳдид манбаларининг мақсадлари қуйидагиларга йўналтирилган бўлиши мумкин: муҳофаза қилинаётган маълумотлар билан танишиш, ғаразли мақсадларда уларни ўзгартириш ва моддий зарар етказиш йўлида уларни йўқотиш
- Конфиденциал ахборот манбаларига одамлар, хужжатлар, нашрлар, ахборот ташиш техник воситалари, ишлаб чиқариш ва меҳнат фаолиятини таъминловчи техник воситалар, махсулот ҳамда ишлаб чиқариш чиқиндилари киради.
- Ахборот ҳимояси йўналишларининг асосийларига ҳуқуқий, ташкилий ва инженер-техник ҳимоялар кириб, булар ахборот хавфсизлигини таъминлашда комплекс ёндошишнинг асосини белгилайди.
- Ахборот ҳимояси воситалари сифатида аппарат-дастурий воситалар ва криптографик тизимлардан фойдаланилади. Криптографик тизимлардан алоҳида аппарат ёки дастур кўринишида ҳамда уларни биргаликда қўллаб фойдаланиш мумкин.
- Ахборот ҳимояси усулларига ахборотга санкциясиз киришни олдини олиш ва уни бартараф этишниг барча йўллари, усуллари ва амаллари киради.
Конфиденциал ахборотга ноқонуний эга бўлиш учун қилинадиган ҳаракатлар - Ахборот эгаси (манба) конфиденциал ахборотни сақлашга ҳеч қандай чора кўрмаганлиги сабабли рақиб ўзи қизиққан маълумотни енгил олиши мумкин;
- Ахборт манбаси ахборот хавфсизлиги чораларини қаттиқ сақлайди ва рақиб сақланаётган ахборотга кириши ёки уни олиши учун ахборотга санкциясиз киришнинг барча усулларини қўллайди;
- Ахборот эгаси (манба) билмаган ҳолда техник каналлардан ахборотни беиҳтиёр чиқиб кетиши ва ундан рақиб ўзининг мақсадларида ҳеч қандай қийинчиликсиз осон фойдаланиши мумкин.
Достарыңызбен бөлісу: |