Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!


Жаҳон ҳарбий кучлари бўйича цивилизациялар улуши (фоизларда)



Pdf көрінісі
бет30/80
Дата01.04.2023
өлшемі3.88 Mb.
#471535
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   80
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

Жаҳон ҳарбий кучлари бўйича цивилизациялар улуши (фоизларда) 
йил Жами 
Ғар
б 
Африк
а 
Хито
й 
Ҳинд
у 
Исло
м 
Япо
н 
Лотин 
Америкас
и 
Провасла
в 
Бошқ
а 
190

10,08

43,7 1,6 
10,0 
0,4 
16,7 
1,8 
9,4 
16,6 
0,1 
192

8,645 
48,5 3,8 
17,4 
0,4 
3,6 
2,9 
10,2 
12,8* 
0,5 
197

23,99

26,8 2,1 
24,7 
6,6 
10,4 
0,3 
4,0 
25,1 
2,3 
199

25,79

21,1 3,4 
25,7 
4,8 
20,0 
1,0 
6,3 
14,3 
3,5 
Еслатма: Кўрсаткичлар берилган йилдаги давлат чегаралари бўйича ҳисобланган. 
Жаҳон умумий (амалдаги) қуролли кучлари кўрсатилган ҳар бир йил учун мингликларда 
ҳисобланган.
СССР улуши 1924 йил учун қайд этилган тахминий кўрсаткич бўлиб, Ж.М. Макинтошнинг "Қизил 
Армия 1918-1945", "Совет Армияси 1946 ҳозирги кунгача" китобларидан олинди. [J.M. Mackintosh, 
The Red Army, New York: Ҳарcоурт, Браcе, 1901-1927] 
Манбалар: АҚШ Қурол назорати ва қуролсизланиш агентлиги, Жаҳон ҳарбий харажатлари ва 
қурол-аслаҳа таъминоти (Вашингтон, Д.C.: Агентлик, 1971-1994); Сиёсатчининг йиллик кундалиги 
(Ню Йорк, Сент-Мартин матбуоти, 1901-1927). 
Умуман олганда, “Совуқ Уруш”дан кейинги йилларда глобал ҳарбий 
салоҳиятнинг кенгайишида асосий бешта тенденция ҳукмронлик қилди. 
Биринчидан, Совет Иттифоқи парчаланиб кетгандан кўп ўтмай, Совет 
Иттифоқи қуролли кучлари ҳам тугатилди. Россиядан ташқари, фақат Украина 
муҳим ҳарбий салоҳиятни мерос қилиб олди. Россия қўшинлари сезиларли 
даражада қисқартирилди ва Марказий Европа ҳамда Болтиқбўйи 
давлатларидан олиб чиқилди. Варшава шартномаси тугатилди. АҚШ ҳарбий-
денгиз кучларига қарши чиқиш мақсади бекор қилинди. Ҳарбий ускуналар йўқ 


қилинди ёки ишлатишдан тўхтатилди. Мудофаа учун бюджет маблағлари 
кескин қисқартирилди. Зобитлар ва оддий аскарлар орасида тушкунлик 
кайфияти тарқалди. Шу билан бирга, рус ҳарбийлари ўзларининг янги 
миссияларини ва доктриналарини аниқлаб олдилар ва русларни ҳимоя қилиш 
ҳамда постсовет мамлакатларидаги минтақавий можароларни ҳал қилишдаги 
ўзларининг янги мақсадларига кўра қайта шаклланишди.
Иккинчидан, Россия ҳарбий салоҳиятининг кескин пасайиши Ғарб 
ҳарбий харажатлари, кучлари ва имкониятларининг секин, аммо сезиларли 
даражада пасайишига олиб келди. Буш ва Клинтон маъмуриятининг 
режаларига кўра, АҚШ ҳарбий харажатлари 1990 йилдаги 342,3 миллиард 
доллардан (1994 йялдаги доллар курсида) 1998 йилдаги 222.3 долларгача 35 
фоизга камайтирилиши керак эди. Ўша йили кучлар таркиби Совуқ уруши 
сўнгидаги кучлар учдан иккисининг ярмига тенг бўлиши керак эди. Умумий 
ҳарбий хизматчилар сони 2,1 миллиондан 1,4 миллионгача камайтирилиши 
лозим эди. Қурол-яроғ бўйича кўплаб йирик дастурлар бекор қилинди ва бекор 
қилинмоқда. 1985 йилдан 1995 йилгача асосий қурол-яроғлар йиллик хариди 
29 та кемадан 6 тагача, 943 та самолётдан 127 тагача, 720 та танкдан 0 тагача 
ва 48 та стратегик ракетадан 18 тагача камайди. 80 йилларнинг охиридан 
бошлаб, Англия, Германия ва маълум даражада, Франция ҳам мудофаа 
харажатлари ва ҳарбий салоҳиятини қисқартиришга киришди. 1990 
йилларнинг ўрталарида Германия қуролли кучларининг сони 370 мингдан 340 
минггача ва эҳтимол 320 мингга камайиши режалаштирилган эди; француз 
армияси эса 1990 йилдаги 290 минг кишидан 1997 йилда 225 мингга камайиши 
керак эди. Британия ҳарбий хизматчилари эса 1985 йилдаги 377,1 мингдан 
1993 йилда 274,8 минггача камайди. НАТОнинг минтақавий аъзолари ҳам 
муддатли ҳарбий хизматни қисқартиришди ва чақирувдан воз кечиш 
масаласини муҳокама қилишди.
Учинчидан, Шарқий Осиёдаги тенденциялар Россия ва Ғарбдаги 
тенденциялардан кескин фарқ қиларди. Ҳарбий харажатларни кўпайтириш ва 
ҳарбий кучларни такомиллаштириш кун тартибидаги асосий масала эди; 


бунда Хитой йўлбошчи эди. Ўз иқтисодий бойликларининг ортиб бориши ва 
хитойликларнинг кучайиб бориши туфайли, Шарқий Осиёнинг бошқа 
мамлакатлари ҳам ўзларининг ҳарбий кучларини замонавийлаштириш ва 
кенгайтиришмоқда. Япония ўзининг юқори даражадаги ҳарбий салоҳиятини 
янада яхшилашда давом этмоқда. Тайван, Жанубий Корея, Таиланд, 
Малайзия, Сингапур ва Индонезия каби мамлакатлар барчаси ўз ҳарбий 
харажатларига ҳамда Россия, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия ва 
бошқа мамлакатлардан самолёт, танк ва кемалар сотиб олишга тобора кўпроқ 
маблағ сарфлашмоқда. НАТОнинг мудофаа харажатлари 1985 йилдан 1993 
йилгача қарийб 10 фоизга (1993 йилдаги реал доллар курси бўйича 539,6 
миллиард доллардан 485,0 миллиард долларга) камайган бир пайтда Шарқий 
Осиёда ҳарбий харажатлар 50 фоизга 89,8 миллиард доллардан 134,8 миллиард 
долларга ошди.
9
Тўртинчидан, оммавий қирғин қуролларини қамраб олувчи ҳарбий 
имкониятлар дунё бўйлаб кенг тарқалмоқда. Мамлакатлар иқтисодий 
жиҳатдан ривожланиб борар экан, улар ўзлари учун қурол ишлаб чиқариш 
имкониятларини яратмоқдалар. 1960-1980 йилларда, масалан, Учинчи Дунё 
давлатларидан қирувчи самолётларни ишлаб чиқарувчилар сони биттадан 
саккизтагача, танклар ишлаб чиқарувчилар эса биттадан олтитагача, 
вертолётлар ишлаб чиқарувчилар ҳам биттадан олтитагача, тактик ракеталар 
ишлаб чиқарувчилар эса еттитагача кўпайди. 90 йилларда мудофаа 
саноатининг глобаллашуви тенденцияси кузатилди, бу Ғарбнинг ҳарбий 
афзалликларига путур этказиши мумкин.
10
Ғарбий бўлмаган кўплаб 
жамиятлар ядро қуролига эга (Россия, Хитой, Исроил, Ҳиндистон, Покистон 
ва эҳтимол Шимолий Корея) ёки уларни эгаллаш учун астойдил ҳаракат 
қилишмоқда (Эрон, Ироқ, Ливия ва эҳтимол Жазоир) ёки зарурат сезганда 
тезда қўлга киритиш учун ўзларига шароит яратишмоқда (Япония).
Ва ниҳоят, ушбу барча жараёнлар Совуқ урушдан кейинги дунёда 
минтақалашувни ҳарбий стратегия ва кучларда марказий тенденцияга 
айлантирмоқда. Минтақалашув Россия ва Ғарб ҳарбий кучларининг 


қисқариши учун ва бошқа давлатлар ҳарбий кучларининг кўпайиши учун асос 
бўлиб хизмат қилмоқда. Россия энди глобал ҳарбий салоҳиятга эга эмас
эндиликда у ўз стратегияси ва кучларини постсовет мамлакатларига 
қаратмоқда. Хитой эса ўз стратегияси ва кучларини маҳаллий ҳокимият 
лойиҳаларига урғу беришга ва Шарқий Осиёда ўз манфаатларини ҳимоя 
қилишга йўналтирди. Шу тариқа, Европа мамлакатлари ҳам ўз кучларини 
НАТО ва Ғарбий Европа Иттифоқи орқали Ғарбий Европа атрофидаги 
беқарорликларни ҳал этиш учун йўналтирмоқдалар. Америка Қўшма 
Штатлари ўзининг ҳарбий режасини Совет Иттифоқини тийиб туриш ва унга 
қарши глобал миқёсда курашишдан Форс кўрфази ва Шимоли-шарқий Осиё 
минтақасидаги эҳтимолий муаммоларни бартараф этиш учун тайёр туришга 
аниқ йўналтирди. Аммо Қўшма Штатлар ушбу мақсадларга эришиш учун 
ҳарбий имкониятга эга эмас. АҚШ Ироқни мағлуб қилиш учун Форс 
кўрфазига ўзининг фаол тактик самолётларининг 75 фоизини, замонавий 
жанговар танкларининг 42 фоизини, самолёт ташувчиларининг 46 фоизини, 
армия қўшинларининг 37 фоизини ва денгиз кучларининг 46 фоизини 
жойлаштирди. Келгусида қуролли кучларининг сезиларли даражада 
қисқариши билан Қўшма Штатларнинг Ғарбий ярим шардан ташқаридаги 
катта минтақавий кучларга қарши биттадан, нари борса иккитадан кўп 
зўравонликни амалга ошириши қийин бўлади. Дунё бўйлаб ҳарбий 
хавфсизлик кучнинг глобал тақсимланишига ва йирик кучларнинг 
ҳаракатларига эмас, балки кучнинг дунёнинг ҳар бир минтақасида 
тақсимланишига ва асосий цивилизация давлатларининг ҳаракатларига тобора 
кўпроқ боғлиқ.
Умуман олганда, Ғарб XXI асрнинг дастлабки ўн йилликларида энг 
кучли цивилизация бўлиб қолади. Эҳтимол бундан кейин ҳам илмий қобилият, 
тадқиқот ва тараққиёт салоҳиятида, шунингдек, фуқаролик ва ҳарбий 
технологик соҳалардаги инновацияларда етакчи мавқеини сақлаб қолади. 
Аммо бошқа қувват манбалари устидан назорат тобора ғарб бўлмаган 
цивилизацияларнинг асосий давлатлари ва етакчи мамлакатлари орасида 


тарқалмоқда. Ғарбнинг ушбу манбалар устидан назорати 1920 йилларда 
чўққига чиқди ва шундан бери нотекис, аммо сезиларли даражада пасаймоқда. 
Ўша чўққидан юз йил ўтгач, 2020 йилларда, дунё ҳудудининг қарийб 24 фоизи 
(чўққисидаги 49 фоиз ўрнига), дунё аҳолисининг 10 фоизи (48 фоиз ўрнига) ва 
ижтимоий мобил аҳолининг тахминан 15-20 фоизи, дунё иқтисодий 
неъматининг қарийб 30%и (чўққида - тахминан 70%), эҳтимол ишлаб чиқариш 
саноатининг 25%и (чўққида - 84%) ва ҳарбий қўшинлар умумий сонининг 10% 
дан камроғи (чўққида - 45% эди) Ғарбга тегишли бўлиши мумкин. 
1919 йилда Вудро Вилсон, Ллойд Жорж ва Жорж Клемансо биргаликда 
дунёни деярли ўз назоратларига олдилар. Парижда ўтириб, улар қайси 
давлатлар яшаб қолиши ва қайси давлатлар қолмаслигини, қандай янги 
давлатлар пайдо бўлишини, уларнинг чегаралари қандай бўлиши ва уларни 
ким бошқаришини, шунингдек, Яқин Шарқ ва дунёнинг бошқа қисмларини 
ғолиб кучлар ўртасида қандай тақсимлашни ҳал қилдилар. Шунингдек, улар 
Россияга ҳарбий аралашувлар ва Хитойдан олинадиган иқтисодий имтиёзлар 
тўғрисида ҳам қарор қабул қилдилар. Юз йилдан сўнг, сиёсатчиларнинг ҳеч 
бир кичик гуруҳи бу сингари кучга эга бўлолмайди; ва агар бирон бир гуруҳни 
улар билан таққослаш мумкин бўлса, унда у Ғарбнинг учтагина вакилидан 
эмас, балки етти ёки саккизта дунё цивилизациясининг асосий мамлакатлари 
раҳбарларидан иборат бўлади. Рейган, Тетчер, Миттеран ва Колнинг 
меросхўрлари Денг Хиаопинг, Накасоне, Индира Ганди, Елцин, Хомейни ва 
Сухартонинг ворислари кўринишидаги рақиблари билан тўқнашадилар. Ғарб 
ҳукмронлиги даври тугайди. Шу билан бирга, Ғарбнинг таназзулга юз тутиши 
ва бошқа куч марказларининг пайдо бўлиши глобал индигенизация 
жараёнларига ва ғарбий бўлмаган маданиятларнинг қайта тикланишига ёрдам 
беради.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   80




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет