Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!


XI БОБ  БЎЛИНИШ ЧИЗИҒИДАГИ УРУШЛАР ДИНАМИКАСИ



Pdf көрінісі
бет66/80
Дата01.04.2023
өлшемі3.88 Mb.
#471535
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   80
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

XI БОБ 
БЎЛИНИШ ЧИЗИҒИДАГИ УРУШЛАР ДИНАМИКАСИ 
Хусусияти: Цивилизациявий онгнинг ўсиши 
Бўлиниш чизиғидаги урушлар кучайиши, кенгайиши, турғунлиги билан 
характерли бўлиб, камдан-кам ҳолларда якуни ижобий ҳал этилган. Бу 
жараёнлар одатда биринма-кетин бошланиб, тез-тез такрорланиб туради. 
Оммавий 
норозиликлар 
сингари 
Бўлиниш 
чизиғидаги 
урушлар 
бошланганидан сўнг икки томон ҳаётини хавфга қўяди ва жангу жадал 
томонлар ҳаракатига қараб аланга олади. Бунинг олдиндан мавжуд бўлган бир 
қанча тасодифий хусусиятлари йиллар давомида тобланди. Жамоавий 
можаролар шартли равишда шахсиятга дахлдор уруш деб аталади. Зўравонлик 
кучаяр экан, инсониятга қарши бўлган норозиликлар тоборо ортиб борар экан, 
гуруҳлар бирлашиши ва уларнинг мажбуриятлари ошиб боради. Бу 
можароларнинг сабаби тезлик билан ошкор бўлади. Сиёсий раҳбарлар 
цивилизациянинг хусусиятларига таянган ҳолда этник ва миллий 
мурожаатларини кенгайтирадилар, шунингдек динга бўлган садоқатни 
кучайтирадилар, натижада цивилизациявий онг кучайтириб боради. Айни 
пайтда ўзаро қўрқув, ишончсизлик ва нафрат мавжуд бўлган халқаро 
муносабатлардаги “Хавфсизлик дилеммаси” ва у билан таққослаш учун 
“Нафрат динамикаси” пайдо бўлди. Ҳар икки яхшилик ва ёвузлик ўртасидаги 
фарқларни драматик тарзда намойиш этади,бу кескинликни оширади, ўлим ва 
тезлик ўртасидаги фарқлар бир-бири билан боғлиқ эканини кўрсатади.
Инқилоблар жадаллашиши билан жирондистлар ва меншевиклар 
сусайиб, радикаллар, якобинчилар ва болшевиклар пайдо бўлади. Шунга 
ўхшаш жараёнларни бўлиниш чизиғидаги урушларда ҳам кузатиш мумкин. 
Урушлардан кўра музокаралар ўтказиб омон қолишни мақсад қилган 
сиёсатчилар барибир келишувлар билан ўз мақсадига эриша олмайди ва 
дастлабки уринишларда мувафаққиятсизликка учрайди. Бу музокаралар 


радикаллар томонидан қўллаб-қувватланмайди, аксинча рад этилади, бу эса 
экстремал мақсадларга янада зўравонлик билан эришишга йўл очади. Моро-
Филлипин урушида асосий исёнчи гуруҳ Моро Миллий озодлик фронти 
томонидан илк бора қўллаб-қувватланди. Абу Сайяф (р.а.) томонидан 
таъкидланишича, кейинчалик бу ҳаракатлар қўли баланд келиб турган 
Филиппин ҳукумати билан музокаралар орқали якун топди. 1980-йилларда 
Суданда ҳукумат тобора ўта исломий позицияда бўлганлар, 1990-йиллар 
бошларида эса насронийларни қабул қилди, натижада исёнчилар бўлиниб 
кетди ва жанубий Судан Мустақиллик ҳаракати янги бир гуруҳга айланиб, 
шунчаки автономияни эмас, балки мустақилликни ҳимоя қилди. Исроил ва 
араблар ўртасидаги зиддият давом этар экан, Фаластин озодлиги йўлидаги 
асосий йўналиш сифатида тан олинадиган Исроил ҳукумати билан 
музокаралар олиб борилди. “Мусулмон биродарлар” ташкилотига хос бўлган 
Хамас ташкилоти фаластинликларнинг содиқлигини шубҳа остига қўйди. Бир 
вақтнинг ўзида Исроил ҳукуматининг бир маротабалик музокараларда 
иштирок этиши норозилик ва Исроилда экстеримистик диний гуруҳларнинг 
зўравонлигига сабаб бўлди. 1992-1993 йилларда Чеченистон ва Россия 
ўртасидаги зиддият кучаётган бир пайтда, Дудаев ҳукуматга келгач, чечен 
миллатчиларига қарши ҳаттоки Москванинг ҳар қандай масканида энг радикал 
фракциялар ўтказилди. Тожикистонда ҳам нисбатан кенг имкониятли кучлар 
билан худди шундай иш юз берди. 1992 йилда тўқнашув бошланиб, Тожик 
миллий демократик гуруҳлари аста-секин тарқалиб кетди. Уларнинг таъсири 
натижасида исломий гуруҳлар жунбишга келди, қишлоқда қашшоқлар ва 
радикал ёшлар кўпайди. Исломий давлат пайдо бўлди, босқичма-босқич янада 
радикаллашган ёш раҳбарлар бу муаммони ҳал этиш учун “саҳнага чиқдилар”, 
бу эса анъанавий, янада прагматик диний иерархик муаммони вужудга 
келтирди. Тожикистонлик лидерлардан бири “Мен дипломатия луғатини 
ёпмоқдаман” деди. Мен Россия ва ватаним ўртасида келиб чиққан жанг 
майдонида ва унда вужудга келган уруш тилида барча вазиятни ҳисобга олиб 
гапиришни бошладим. Боснияда мусулмонлар партияси таркибида Алия 


Изетбегович бошчилигидаги экстремистик миллатчи фракция демократик 
партия (СДА)дан кўра кўпроқ таъсир кучига эга эди. Бу ҳаракат аслида Харис 
Силайджич томонидан йўналтирилганди.
Экстремистларнинг ғалабаси доимий эмас. Экстремистик зўравонлик 
бўлиниш чизиғидаги урушларни тугатишга мўлжалланган муросасозликка 
ўхшайди. Ўлим ва вайронагарчиликлар авжига чиқиши билан (гарчи улар учун 
арзимасдек кўринса-да) икки томондаги раҳбарлар яна “саҳнага чиқишади” ва 
буларнинг бари “бемаънилик” эканига ишора қилишади. Жараённи 
музокаралар орқали тугатиш учун яна бир “уриниб кўришади”.
Уруш пайтида инсоний фазилатлар йўқолиб, урушга алоқадор асосий 
хусусият устунлик қилади. Бу устунлик динга бориб тақалади. Психологик 
нуқтаи назардан, дин “худосиз” кучларга қарши курашиш учун энг қулай ва 
қўллаб-қувватланиши мумкин бўлган асос бўла олади. Амалда диний ва 
цивилизациявий ҳамжамият бу, – урушга алоқадор маҳаллий гуруҳга ёрдам 
қилиши мумкин бўлган кенг жамоатчиликдир. Агар Африканинг бири ўзини 
мусулмон деб ҳисоблаган, иккинчиси христиан бўлган икки қабиласи 
ўртасидаги маҳаллий урушда биринчи қабила Саудия пуллари, афғон 
муҳожирлари, Эрон қуроллари ҳамда ҳарбий маслаҳатчилар томонидан 
қўллаб қувватланилиши мумкин бўлса, иккинчи қабила ғарб мамлакатлари 
ҳукуматларининг иқтисодий ва гуманитар, сиёсий, дипломатик ёрдамларига 
муҳтож бўлади. Агар Босния мусулмонларидек бирор бир ишни бажара 
олмаган тақдирда ҳам, ўзини ишончли тарзда геноцид қурбони сифатида 
тасвирлай олмаса ва шу орқали Ғарбнинг ҳайриҳохлигигига эриша олмаса, 
демак, у фақат ўзининг цивилизациявий қариндошларидангина ёрдам кутиши 
мумкин (Босния мусулмонларидан ташқари). Бўлиниш чизиғидаги урушларни 
аслини олганда бир-бири билан яқин алоқа ўрнатган маҳаллий гуруҳлар 
ўртасидаги маҳаллий уруш деб аташ мумкин ва шунинг учун ҳам ўзларининг 
қатнашчилари орасида цивилизациявий хусусиятларни кўпроқ тарғиб 
қилишади. 


Цивилизация феномени (ўзига хослик)ни мустаҳкамлаш бошқа 
цивилизацияларнинг бўлиниш чизиғидаги урушларидаги жангчилар ўртасида 
бошланган бўлса-да, мусулмонлар уни мустаҳкамлашга жиддий таъсир 
кўрсатган. Фронт урушлари оилавий, уруғ-аймоқ ёки қабила можароларидан 
келиб чиқиши мумкин, аммо мусулмон дунёсидаги ўзига хослик У шаклига 
эга бўлганлиги сабабли уруш давомида мусулмон жангчилар худди 
антифундаменталист секулярист Саддам Ҳусайн каби тезлик билан ўзига 
хосликни кенгайтиришга ва бутун Ислом оламига мурожаат қилишга ҳаракат 
қилишади. Ғарблик тадқиқотчи таъкидлаганидек, Озарбайжон ҳукумати ҳам 
“Ислом картаси”ни ўйнади. Тожикистонда ички минтақавий можаро сифатида 
бошланган урушда исёнчилар ўзларининг мақсадларини Ислом динининг 
мақсади сифатида тушунишди. ХIХ асрдаги Шарқий Кавказ аҳолиси ва руслар 
ўртасида урушлар даврида мусулмон етакчиси Шамил ўзини исломчи деб 
атади ва ўнлаб этник ва тил гуруҳларини “Ислом ва русларнинг босиб олишига 
қаршилик” асосида бирлаштирди. 1990-йилларда Дудаев худди шундай 
стратегияни амалга ошириш учун 1980-йилларда бўлиб ўтган исломий 
тикланишга катта маблағ ажратди. У мусулмон имомлари ва исломий 
партиялар томонидан қўллаб-қувватланди, Қуръон бўйича қасамёд қабул 
қилди (худди Елцинга православ патриархи оқ фотиҳа берганидек) ва 1994 
йилда Чеченистонни исломий давлатга айланишини таклиф қилди. Чечен 
қўшинлари Чеченистондаги муқаддас урушда “ғазовот” сўзи ёзилган яшил 
шарф ўраб жангга кетаётганларида “Аллоҳу акбар” деб қичқиришди. Кашмир 
мусулмонларининг ўзига хос хусусиятларини мусулмонлар, ҳиндулар, 
буддавийларни ўз ичига олган минтақавий ўзига хосликда ҳам, ҳинд 
секуляризмидан учинчи ўзига хослик (яъни, Кашмирда мусулмонларнинг 
кўпайиши, трансмиллий ислом фундаментал қадриятларининг тарқалиши ва 
натижада Кашмир мусулмонлари ҳам Покистон, ҳам ислом дунёсининг бир 
қисмига айланиши)ка ўтишда ҳам кўриш мумкин. 1989 йилда Ҳиндистонга 
қарши уюштирилган исён Покистон ҳукумати қўллаб-қувватлаган “нисбатан 
дунёвий” ташкилот томонидан бошқарилган. Покистоннинг қўллаб-


қувватлаши кейинчалик ҳукмрон бўлган исломий фундаментал гуруҳлар 
қўлига ўтди. Бу гуруҳлар оқибати қандай бўлишидан қатъий назар ўзларининг 
жиҳодларига содиқ бўлган “кучли қуролланган жангарилар”дан иборат эди. 
Яна бир бошқа тадқиқотчининг фикрича, “Миллатчилик туйғулари диний 
тафовутлар туфайли кучайган. Ислом жангариларининг кескин кўпайиши 
кашмирлик исёнчиларга жасорат бахш этди ва Кашмирдаги ҳинд-мусулмон 
бағрикенглиги анъанасини бузди”.
Цивилизация феномени Боснияда, айниқса мусулмон жамияти орасида 
мустаҳкамланиб борди. Тарихан Боснияда жамоавий тенглик мустаҳкам 
бўлмаган; серблар, хорватлар ва мусулмонлар қўшни сифатида тинч-тотув 
яшаганлар; гуруҳлараро никоҳлар ҳам одатий бўлган; диний ўзига хосликлар 
эса жуда заиф бўлган. Айтишларича, мусулмонлар масжидга бормайдиган 
боснияликлардан, хорватлар ибодатхонага бормайдиган боснияликлардан, 
серблар эса проваслав черковига бормайдиган боснияликлардан иборат эди. 
Югославиядаги кўплаб қадриятлар барбод бўлгандан сўнг, ушбу тасодифий 
диний хусусиятлар янгича аҳамият касб этган ва уруш бошланганидан кейин 
улар яна ҳам кучайиб кетган. Кўп жамиятлилик йўқолган ва ҳар бир жамоа 
ўзининг чуқур маданий илдизларини аниқлаб олган, ўзларини диний нуқтаи 
назардан ким эканлигини англай бошлашган. Босния серблари ўзларини Буюк 
Сербия, Сербия Православ Черкови ва кенг тарқалган Православ жамоалари 
бирлашган сербий миллатчилар дея аташган. Босниялик хорватлар ўзларини 
Хорватия фуқароси деб ҳисоблайдиган, Хорватиядаги хорватлар билан 
биргаликда ғарбий католик хусусиятлари ўхшаш католикка урғу берадиган 
қизиққон хорват миллатчиаридан иборат бўлган. 
Мусулмонларнинг цивилизация томон интилиши сезиларли даражада 
кучайган. Уруш бошлангунга қадар Босния мусулмонлари дунёқарашлари 
кенг бўлган, ўзларини европалик деб ҳисоблаганлар ва маданиятли Босния 
жамияти ва давлатининг қатъий тарафдори бўлганлар. Югославия парчалана 
бошлаган пайтдан вазият ўзгарган. Хорватлар ва серблар сингари, 1990 йилги 
сайловларда мусулмонлар кўп жамоатли партияларни рад этиб, Изетбегович 


бошчилигидаги Мусулмонлар Демократик Ҳаракати партиясига (СДҲ) 
ёппасига овоз беришди. У диндор мусулмон, коммунистик ҳукумат томонидан 
исломий фаоллиги учун қамалган ва 1970 йилда нашр этилган “Ислом 
декларацияси” китобида ёзилишича, “Исломнинг исломий бўлмаган 
тизимларга номувофиқлиги шундаки, Ислом дини ва исломдан ташқари 
ижтимоий ҳамда сиёсий институтлар ўртасида тинчлик ҳам, кетишув ҳам 
бўлмайди”. Исломий ҳаракат етарлича кучли бўлганда, у кучни олиб, ислом 
республикасини яратиши керак. Ушбу янги давлатда, таълим ва оммавий 
ахборот воситалари “Исломий ахлоқи ва интеллектуал обрўси шубҳага ўрин 
қолдирмайдиган одамлар қўлида бўлиши” жуда муҳимдир. Босния мустақил 
бўлгандан кейин Изетбегович кўп миллатли давлатни қўллаб-қувватлади, 
гарчи мусулмонлар жуда кўпчиликни ташкил қилмаса ҳам улар устун бўлиши 
керак эди. Aммо у уруш натижасида ватанини исломлаштиришга қарши 
турганлардан эмасди. Унинг очиқ ва ошкора Ислом Декларациясини рад 
этишни хоҳламаслиги ғайримусулмонлар орасида қўрқувни келтириб 
чиқарди. Уруш давом этар екан, Босния серблари ва хорватлари Босния 
ҳукумати томонидан назорат қилинадиган ҳудудлардан кўчиб ўтдилар ва 
қолганлар аста-секин исталган иш ва ижтимоий муассасаларда иштирок 
этишдан четлаштирилди. “Ислом мусулмон жамиятида катта аҳамиятга эга 
бўлди ва миллий ўзига хослиги сиёсат ва диннинг таркибий қисмига айланди”. 
Босниядаги кўп миллатли миллатчиликдан фарқли ўлароқ, мусулмон 
миллатчилиги оммавий ахборот воситаларида тобора кўпроқ намоён бўла 
бошлади. Мактабларда диний таълим кенг ўқитилган, янги дарсликларда 
Усмонлилар даври қонун-қоидаларига алоҳида урғу берилган. Босния тили 
серб-хорват тилидан фарқли равишда тарғиб қилинган, унга кўпроқ турк ва 
арабча сўзлар қўшилган. Ҳукумат амалдорлари аралаш никоҳларга, 
“тажовузкор” эшиттиришлар ҳамда серб мусиқасига расман тақиқ қўйишган. 
Ҳукумат Ислом динини қўллаб-қувватлаган, мусулмонларга ижара ва 
тарғибот ишларида имтиёзлар берган. Энг муҳими, 1995 йилда Босния 
армияси исломлаштирилган, ходимларнинг 90 фоизини мусулмонлар ташкил 


этган. Кўплаб армия бўлинмалари Ислом аҳкомлари билан таништирилган, 
Ислом амалларини бажариб, рамзларидан фойдалана бошлашган. Сара 
бўлинмаларда исломлаштириш кучайган ва уларнинг сони ортиб борган. Бу 
тенденция Босния президентлигига беш номзоднинг бири (шу жумладан 2 
хорват ва 2 сербдан иборат бўлган) Изетбегович томонидан рад этилган ва 
1995 йилда Маданият вазири Харис Силайджичнинг истеъфога чиқиши билан 
якун топган.
Сиёсий жиҳатдан, Изетбеговичнинг мусулмон партияси – СДА Босния 
давлати ва жамиятида ўз назоратини кучайтирган. 1995 йилда у “армия, давлат 
хизмати ва давлат корхоналарида” ҳукмронликни қўлга олди. Маълум 
бўлишича, “Партияга аъзо бўлмаган мусулмонлар (ғайримусулмонлардан 
ташқари) ўзларига муносиб иш топишлари қийин бўлган”. Танқидчилардан 
бирининг таъкидлашича, Партия коммунистик ҳокимият услублари орқали 
ажралиб турадиган ислом авторитаризми учун восита ҳисобланган.
Умуман олганда бошқа бир тадқиқотчининг фикрича:
 мусулмон миллатчилиги тобора кучайиб бормоқда, энди у 
миллатнинг бошқа ҳиссиётлари билан ҳисоблашиб ўтирмайди. Бу 
эса янги ҳукмрон бўлган мусумон халқининг мулки, имтиёзи ва 
сиёсий воситаси бўлган.
 Янги мусумон миллатчилигининг асосий натижаси бу миллий 
гомогенизация томон ҳаракатидир.
 Борган сари исломий диний фундаментализм ҳам мусулмон 
халқларнинг манфаатларини белгилашда устунликка эришмоқда.
Уруш ва этник тЎзалаш натижасида пайдо бўлган диний ўзига 
хосликнинг кучайиши, унинг етакчиларининг имтиёзлари ва бошқа мусулмон 
давлатларининг қўллаб-қувватлаши ва босими аста-секинлик билан Боснияни 
Болқон Швейцариясидан Болқоннинг Эронига айлантирди. Фронт 
урушларида томонлар нафақат ўзининг цивилизациявий ўзига хослигини 
кўрсатадилар, балки бошқа томоннинг ҳам ўзига хос хусусиятларини 


ўрганади. Маҳаллий урушларда одамлар бошқа маҳаллий этник гуруҳ билан 
эмас, балки бошқа цивилизация билан курашади. Шундай қилиб, йирик 
цивилизация манбалари томонидан таҳдид кучаяди ва мағлуб нафақат ўзига, 
балки бутун цивилизацияга етказилган зарарларга жавобгар бўлади. Натижада 
зиддиятлар ортидан цивилизациялар пайдо бўлади. Маҳаллий уруш динлар 
уруши, цивилизациялар тўқнашуви сифатида таърифланади. 1990 йилнинг 
бошларида православ дини ва православ черкови яна рус миллий 
идентификациясининг марказий элементларига айланди, улар “бошқа рус 
конфессияларини сиқиб чиқарган, айниқса, Ислом улар орасида энг муҳими 
бўлган”, руслар Тожикистондаги уруғлар ва ҳудудлар ўртасидаги уруш ҳамда 
асрлар оша давом этаётган православ ва ислом тўқнашувнинг бир қисми 
бўлган Чеченистон билан урушни ўз фойдаларига йўналтирдилар, ҳозирда 
православ динининг маҳаллий мухолифлари Ислом фундаментализми, жиҳод 
ва Исломобод, Теҳрон, Ар-Риёд ҳамда Анқарадаги ишончли вакилларига 
содиқ қолишмоқда. 
Собиқ Югославияда хорватлар ўзларини православ ва Ислом ҳужумига 
қарши жасур ғарб чегарачилари деб ҳисоблашган. Серблар нафақат босниялик 
хорватлар ва мусулмонларни, балки ватиканликлар, асрлар давомида 
христианликка таҳдид солиб келган “Ислом фундаменталистлари” ва 
“шармандали турклар”ни душманлари деб билишган. “Караджич, – дейди 
ғарблик дипломат босниялик серб раҳбарларидан бири ҳақида гапирар экан, – 
буни Европадаги империалистларга қарши уруш деб билади. У Европада 
Усмонли турк империясининг сўнгги изларини йўқ қилиш миссиясига эга 
бўлиш ҳақида таъкидлайди”. Босниялик мусулмонлар ўзларини геноцид 
қурбонлари деб ҳисоблашгани ҳолда, (дини туфайли Ғарб томонидан 
эътиборсиз қолдирилган) ўзларини мусулмон дунёсидан ёрдам кўришга лойиқ 
деб билишади. Югославия урушидаги барча томонлар ва аксарият ташқи 
кузатувчилар уларни диний ёки этно-диний урушлар сифатида кўришади. 
Миша Гленнининг фикрича, “Уруш Европанинг учта буюк дини – Рим 
католиги, Шарқий православлик ва Ислом хусусиятларини ўзига тобора 


кўпроқ ўзлаштирмоқда. Бу империяларнинг конфессиявий зарарли чегаралари 
Боснияда тўқнашди.
Маданиятлар тўқнашув чизиғини цивилизациялар тўқнашувига 
қиёсласак, у совуқ уруш даврида мавжуд бўлган асосий назарияга янги ҳаёт 
берди. Эндиликда ҳалокатларга олиб келадиган йўқотишларнинг олдини олиш 
зарурлигини цивилизациялашган йирик давлатлар маҳаллий урушлардан 
хулоса чиқарганлар. Ҳиндистон ҳукуматининг Кашмирга нисбатан қатъий 
позицияси, унинг қўлдан кетиши бошқа этник ва диний озчиликнинг 
мустақилликка интилиш истагини қўзғатади ва бу Ҳиндистоннинг 
парчаланишига олиб келади, деган қўрқувдан келиб чиққан. Агар Россия 
Тожикистондаги сиёсий таъсирни тўхтатмаса, ташқи ишлар вазири Андрей 
Козиревнинг огоҳлантиришича, бу Қирғизистон ва Ўзбекистонга ҳам 
тарқалиши мумкин. Бу кейинчалик Россия Федерациясидаги мусулмон 
республикаларида бузғунчи ҳаракатларни тарғиб қилиши, якуний натижада 
эса Қизил майдонда Ислом фундаментализми пайдо бўлишига олиб келиши 
мумкин. Афғонистон-Тожикистон чегараси – дейди Елцин, – амалда Россия 
таъсирида. Европаликлар, ўз навбатида, собиқ Югославияда мусулмон 
давлатининг барпо этилиши мусулмон муҳожирларининг тарқалиши ва Жак 
Ширак айтганидек, Европада “les odeurs d'Islam”, яъни “Ислом ифори”нинг 
ёйилишига замин яратишидан хавотирда эканликларини билдиришди. 
Хорватия чегараси эса амалда Европа таъсирида.
Бўлиниш чизиғидаги урушлар кўпайгани сари, ҳар бир томон ўз 
рақибларига ҳукмини ўтказиш, инсон сифатида кўрмай, уларни ўлдиришни 
қонунийлаштиришга ҳаракат қилади. Елцин Чечен партизанларига мурожаат 
қилиб: “Тентак итларни отиб ташлаш керак”, – деди. “Бу тарбиясиз одамларни 
отиш керак. Биз уларни отиб ташлаймиз”, – дейди индонезиялик генерал Три 
Сутрисно 1991 йилда Шарқий Тимордаги қирғинни назарда тутиб. Ўтмиш 
шайтонлари ҳозирда тирилмоқда: хорватлар “усташи
37
”, мусулмонлар “турк”, 
37
Усташи – хорват инқилобий ҳаракати. 


серблар “четник”ларга
38
айланяпти. “Оммавий қотиллик, қийноқлар, зўрлаш 
ва тинч аҳолини шафқатсиз чиқариб юбориш каби жамоавий нафратлар 
жамоавий нафрат билан озиқланади. Қарши маданиятнинг рамзлари ва 
асарлари асосий мақсадга айланади. Хорватлар православ монастирларини 
портлатган пайтда серблар мунтазам равишда масжидлар ва Франция 
монастирларини вайрон қилдилар. Маданият масканлари – музейлар ва 
кутубхоналар қолоқ аҳволга келиб қолди, Сингал хавфсизлик кучлари 
Жафна
39
давлат кутубхонасини ёқиб, Тамил маданиятига оид нодир адабий ва 
тарихий асарларни йўқ қилишди, Сараевода Миллий музейни бузиб 
ташлашди. Серблар Босниядаги Зворник шаҳрини 40 минг мусулмондан 
тЎзалашди ва фақат 1463 йилда турклар томонидан яксон қилинган православ 
черковининг ўрнидаги Усмонли масжидига хоч ўрнатишади. Маданиятлар 
ўртасидаги урушларда маданият ютқазади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   80




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет