таҳлил қилишган. Мусулмонларда анъанавий равишда “дар ул-ислом” ва “дар
ул-Ғарб”, тинчлик манзили ва уруш манзили каби бўлиниш мавжуд. Бу
тафовутлар Совуқ уруш сўнгида дунёни “тинчлик зонаси” ва “тартибсизлик
зонаси” каби зоналарга бўлган америкалик олимлар томонидан акс эттирилган
ва қайсидир маънода тескари буриб юборилган. Биринчиси Ғарб ва Японияни –
дунё аҳолисининг 15% ини ўз ичига олган, иккинчиси эса қолган аҳолини қамраб
олган.
Бу қисмларнинг қандай аниқланишига боғлиқ равишда дунёнинг икки
қисмдан иборат манзараси қайсидир меъёрга биноан реаллик билан мос келиши
мумкин. Турли хил номлар остида келадиган энг кенг тарқалган бўлиниш бой
(замонавий, ривожланган) ва камбағал (анъанавий, ривожланмаган ёки
ривожланаётган) мамлакатлар ўртасида. Ушбу иқтисодий бўлиниш билан
тарихий жиҳатдан мослик иқтисодий фаровонликдаги камроқ фарқлар ва яшаш
тарзи, қадриятлар ва фалсафий ёндашувлардаги кўпроқ фарқларга эга Ғарб ва
Шарқ ўртасидаги маданий бўлиниш ҳисобланади. Ушбу намуналарнинг ҳар
бири реалликнинг бир нечта элементларини акс эттиради, аммо баъзи чекловлар
боис оқсайди. Бой ва ривожланган мамлакатлар ўзига хос хусусиятлари билан
бошқа хусусиятларга эга камбағал давлатлардан ажралиб турадилар. Бойликдаги
тафовутлар жамиятлар ўртасида
зиддиятларни келтириб чиқаради, аммо
далиллар шуни кўрсатадики, бу, биринчи навбатда, бой ва кўпроқ қудратли
жамиятлар нисбатан камбағал ибтидоий жамиятларни забт этиш ва мустамлака
қилишга уринган пайтларида юз беради. Ғарб буни 400
йиллар мобайнида
амалга оширди, сўнгра бир қанча мустамлака остидаги давлатлар мустамлакачи
давлат ўз империясини қўллаб-қувватлаш имкониятини бой берган бир пайтда
уларга қарши озодлик учун қўзғолонлар кўтаришди. Бугунги кунда
деколонизация (мустамлакадан чиқариш) амалга ошган ва мустамлака
ҳукуматга қарши озодлик курашлари ўрнига мустақил жамиятлар ўртасида
ўзаро низолар юз бермоқда.
Бойлар ва камбағаллар орасида анча юқори даражадаги зиддиятларнинг
эҳтимоли кам, чунки алоҳида вазиятларни ҳисобга олмаганда, бой давлатларга
қарши туриш учун камбағал мамлакатларда сиёсий уюшганлик ҳам,
иқтисодий қудрат ҳам, ҳарбий имконият ҳам етарли эмас. Осиё ва Лотин
Америкасининг иқтисодий ривожланиши оддийгина «эгаман» ва «эга
эмасман» тафовутларини хиралаштиради. Бой давлатлар бир-бирлари билан
савдо урушларида курашишлари, камбағал давлатлар эса ўзаро зўравонлик
урушлари асосида курашишлари мумкин, аммо қашшоқ Жануб ва бой Шимол
ўртасидаги халқаро аҳамиятдаги уруш ягона бахтли ҳамжиҳат дунёда содир
бўлгани билан деярли ҳақиқатдан йироқдир. Дунёнинг
маданий белгилар
бўйича икки қисмга бўлиниши ҳали ҳам кам аҳамиятга эга. Қайсидир
даражада Ғарб ягона саналади. Аммо, ғарб бўлмаган жамиятларда, улар ғарб
эмас деган фактдан ташқари яна қандай муштараклик бор? Япон, хитой,
ҳиндуий, мусулмон ва африкаликлар цивилизациялари дин,
ижтимоий
тузилмалар, жамият ташкилотлари ва муштарак қадриятлар борасида анча кам
умумийликка эгадирлар. Ғарб бўлмаганлар бирлиги ва Ғарб-Шарқ қарама-
қаршилиги ғарбликлар томонидан ўйлаб топилган афсоналардир.
Бундай афсоналар "ўзимизникилар (Европа, Ғарб, биз) ва бегоналар
(Шарқ, улар) орасидаги фарқлар"нинг тарғибот
қилиниши ва азалдан
аввалгиси кейингисидан устунлигининг иддао қилиниши Эдуард Сед
томонидан ҳаққоний танқид қилинган шарқшунослик камчиликларидан зарар
кўради. Совуқ уруш даврида дунё сиёсий кўлам бўйича анчагина юқори
даражада қутбларга ажралган эди. Аммо ягона маданий кўлам мавжуд эмасди.
Ғарб ва Шарқ каби қутбларга бўлиниш, кенг тарқалган, аммо нотўғри тушунча
– Европa ва Ғарб цивилизацияларининг бир хил
қабул қилинишини тахмин
қилади. "Ғарб ва Шарқ"нинг ўрнига жуда кўп Ғарбдан бошқалар
мавжудлигини назарда тутувчи "Ғарб ва бошқалар" дейилиши қўллаш учун
жуда мос. Дунё жуда мураккаб, уни иқтисодий жиҳатдан тасаввур қилиш учун
Шимол ва Жанубга, маданий томондан тасаввур қилиш учун Ғарб ва Шарққа
ажратилади.
Достарыңызбен бөлісу: