Иккинчи сифат | Ҳалимлик
41
етмиш марта», дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва
саллам”
41
.
Абул Аҳвас отасидан ривоят қилишича, отаси: “Эй Расу-
луллоҳ, бир киши бор, мен унинг (уйи олдидан) ўтиб қол-
сам, уйига таклиф ҳам қилмайди, меҳмон ҳам қилмайди.
Мен тарафга келиб қолса, мен ҳам шундай қилайми?» деб
сўраганида, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Йўқ,
сен уни меҳмон қил», деган эканлар”
42
.
Мана шундай — Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам
саҳобаларни ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтаришга,
борди-келдини узган қариндош
билан алоқани боғлашга,
бахилга саховат кўрсатишга ва осмонлару ернинг Рабби Ал-
лоҳгагина умид боғлашга ўргатар эдилар. Зеро, мукофот ва
жазонинг эгаси Аллоҳдир, ризқ ҳам Унинг қўлидадир.
Бундан ташқари Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва сал-
лам саҳобаларни дунёвий манфаатлардан узоқ бўлиб, охи-
ратда нафи тегадиган ишларга ундар эдилар.
Муоз ибн Анас Жуҳаний разияллоҳу анҳу ривоят қил-
ган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бун-
дай деганлар:
“Ким ўч олишга қодир бўлатуриб ғазабини
ютса, Аллоҳ таоло қиёмат куни барча халойиқ кўзи ўнгида
уни чақириб, ҳурлардан хоҳлаганини танлаш ихтиёрини бе-
ради”
43
.
Достарыңызбен бөлісу: