Аллоҳ суйган бандалар
42
Али разияллоҳу анҳу деди: “Яхшилик — мол-дунёйинг
ё бола-чақанг кўп бўлиши эмас. Балки илминг ва ҳалим-
лигинг кўп бўлиши, ибодатинг билан мағрурланмаслигинг,
яхшилик қилсанг Аллоҳ таолога ҳамд айтишинг, ёмонлик
қилиб қўйсанг Аллоҳдан гуноҳингни кечиришини сўра-
шинг — мана шулар яхшиликдир”.
Ҳасан раҳимаҳуллоҳ айтган: “Илм талабида бўлинглар,
илмни вазминлик ва ҳалимлик билан безанглар”.
Муовия разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “То ҳа-
лимлиги жаҳолатидан, сабри шаҳватидан ғолиб бўлмагуни-
ча киши пешво даражасига етишолмайди. Бу даражага куч-
ли илм билангина эриша олади”.
Муовия Амр ибн Аҳтамдан: “Қандай киши одамларнинг
энг шижоатлисидир?” деб сўради. Амр ибн Аҳтам: “Жоҳил-
лигини илми билан қайтара олган киши”, деб жавоб қилди.
Муовия яна сўради: “Уларнинг энг саховатлиси-чи?” “Дини-
нинг ислоҳи йўлида дунёсини сарфлагани”,
деб жавоб қил-
ди Амр ибн Аҳтам разияллоҳу анҳу.
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг:
“
Сиз ўзингизга ёмонлик қилган кишига яхшилик би-
лан, афв ва ҳалимлик билан жавоб қайтаринг. Шундай
қилсангиз, сизга нисбатан адоватли бўлган ва сизга
ёмонлик қилаётган кимса сизга ўта меҳрибон, яқин
дўстга айланиб қолади”
(Фуссилат, 34) деган
сўзи ҳақи-
да бундай деган: “У биродари сўкканида унга: «Айтаётган
сўзингда ёлғончи бўлсанг, Аллоҳ сени кечирсин. Рост сўз-
лаётган бўлсанг, Аллоҳ мени кечирсин»,
деб айтадиган ки-
шидир”.
Муовия разияллоҳу анҳу Ароба ибн Авсга: “Қай тариқа
қавмингга саййид бўла олдинг?” деб сўраганида, Ароба ибн
Авс разияллоҳу анҳу: “Эй мўминлар амири, қавмимнинг
жоҳилларига ҳалимлик қилдим, бирон нарса сўраб келса,
қизғанмай бердим, эҳтиёжларини қондириш учун эринмай
юрдим, шу билан саййид бўлдим”, деб жавоб берди.
Иккинчи сифат | Ҳалимлик
43
Ҳикматли сўзларда бундай келган: “Илм мўминнинг
дўс ти, ҳалимлик ёрдамчиси, ақл йўлбошчиси, амал етакчи-
си, мулойимлик отаси, хушмуомалалик акаси, сабр мурши-
дидир”.
Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳ деди: “Ким раҳмли
бўлса, ўзи ҳам раҳм қилинади. Сукут сақласа, саломат бўла-
ди. Билимсиз бўлса, енгилади. Амал қилган борки хато қи-
лади. Ёмонликка ҳарис бўлса, соғ қолмайди. Талашиб-тор-
тишишдан тийилмаса, сўкиш эшитади. Ёмонликни ёмон
кўрмаса, осий бўлади. Ёмонликни ёмон кўрса, гуноҳдан
нари бўлади. Аллоҳнинг амрига эргашса, ҳимоя топади. Ал-
лоҳдан огоҳ бўлса (қўрқса ва тақво қилса), омонда бўлади.
Аллоҳни дўст тутса, ҳимояланади. Аллоҳдан дуо қилиб сўра-
маса, қашшоқликка гирифтор бўлади. Аллоҳнинг макридан
хотиржам бўлса, ёрдамсиз ташлаб қўйилади. Ким Аллоҳдан
ёрдам сўраса, зафар қучади”.
Достарыңызбен бөлісу: