Аллоҳ суйган бандалар


Ҳалимликка ундовчи сабаблар



Pdf көрінісі
бет20/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Ҳалимликка ундовчи сабаблар
Имом Мовардий айтади
44
: “Ҳалимлик хулқларнинг энг ша-
рафлиси ва соғлом ақл эгалари энг ҳақдор бўлган сифатдир. 
Сабаби, ҳалимлик билан обрў сақланади, тан роҳатланади 
ва киши мақтов қозонади”.
Ҳалимликка ундовчи сабабларга мисоллар:
1) Жоҳил, нодон кишиларга раҳм қилиш. 
Ҳикматларда айтилишича, ҳалимликнинг энг юқо-
ри чўққиси жоҳилларга марҳаматли бўлишдир.
Абу Дардо разияллоҳу анҳу унга бўлмағур сўзлар-
ни айтган кишига деди: “Эй сен, бизни ҳақоратлашда 
ҳаддингдан ошиб кетма, ўртамизни тузатишга ҳам жой 
44
Мовардий. «Адабуд-дунё вад-дин», 225-бет.


Аллоҳ суйган бандалар
44
қолдир. Биз ҳақимизда ножўя сўзлар айтиб Аллоҳга 
осий бўлаётган кишига жавоб қайтариб, биз ҳам Аллоҳ-
га осий бўлмаймиз, балки ҳалимлик билан кечириб, Ал-
лоҳга итоат қилишдан бошқага ўтмаймиз”.
Мўмин киши жоҳил, нодон кимсаларни ҳақоратлаш 
ва сўкинишга гижгижлаб ундовчи шайтон эканини бил-
ганидан уларга раҳм-шафқат қилади. Аллоҳ таоло бунинг 
хабарини бериб, бундай деган: “
Эй Пайғамбар, кўрма-
дингизми, Биз Аллоҳга ва пайғамбарларига кофир 
бўлган кимсаларни адаштириши ва уларни тоат-и-
бодатдан гуноҳ-маъсиятга буриши учун устларига 
шайтонларни ҳукмрон қилиб қўйдик (Марям, 83).
Шунинг учун Аллоҳ таоло тилимизни фақат яхши-
ликка ишлатиш ва орамизга душманлик уруғини се-
пиш учун шай турган шайтонга асло фурсат бермас-
ликка буюрган: “
Мўмин бандаларимга айтинг: улар 
бир-бирлари билан сўзлашганларида яхши, чирой-
ли сўзларни сўзласинлар. Акс ҳолда, шайтон улар 
ўртасига адоват, фисқу фасод ва хусумат солади. Ал-
батта, шайтон инсонга очиқ душмандир (Исро, 53).
2) Ҳалимликка ундовчи сабаблардан яна бири Аллоҳ тао-
ло ҳузуридаги ажр-мукофотга қизиқиш ва интилишдир. 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: 
“Ким ўч олишга қодир бўлатуриб ғазабини ютса, Аллоҳ 
таоло қиёмат куни барча халойиқ кўзи ўнгида уни чақи-
риб, ҳурлардан хоҳлаганини танлаш ихтиёрини беради”
45
.
Мўмин киши Аллоҳ ҳузуридаги нарсаларга интил-
са ва уларни қаттиқ хоҳласа, дунёни ҳақир санайди, 
дунё даги шодлик, ғам-ташвиш, бойлик ва камбағаллик 
унга аҳамиятсиз бўлиб қолади. Мана шу интилиши ва 
хоҳиш-истаги Аллоҳ таоло унинг ҳар бир сўзи ва ишини, 
45
Термизий ривоят қилиб: “ҳасан ғариб ҳадис”, деган (3/251).


Иккинчи сифат | Ҳалимлик
45
хатти-ҳаракатини кўриб, кузатиб турганини унга ҳис 
эттириб туради. Натижада, одам ғазаб қилса Аллоҳ учун 
ғазаб қиладиган, яхши кўрса Аллоҳ учун яхши кўради-
ган, берса Аллоҳ учун берадиган, бермаса Аллоҳ учун 
бермайдиган бўлади. Бундай мўмин Аллоҳнинг ҳузу-
ридаги нарсаларга ҳарис бўлганидан ёлғиз Аллоҳ учун 
бандалик қилади.
3) Сўкиниш, ҳақорат ва уятсиз сўзларни сўзлашни ўзига но-
муносиб деб билиш ҳам ҳалимликка ундовчи сабаблар-
дандир. Бу нарса олийжаноблик ва олийҳимматликдан 
юзага келади. Ривоят қилинишича, “Исо алайҳиссалом 
яҳудийлардан бир қавмнинг олдидан ўтаётганларида 
улар ёмон сўзлар билан ҳақорат қилишди. Исо алай-
ҳиссалом уларга яхши сўз билан жавоб қайтардилар. 
Атроф дагилар: “Улар ёмон сўзлар гапирсалар, сиз яхши 
сўз айтасизми?” дейишганида, Исо алайҳиссалом: “Ҳар 
ким ўзида боридан беради”, деб жавоб қилдилар.
4) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам амрларига бўй-
сунишни яхши кўриш ҳам ҳалимликка ундовчи сабаб-
лардандир. Зеро, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
“Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, 
яхши гап гапирсин ёки жим бўлсин”, деганлар
46
.
Аслида, жавоб қайтармай сукут сақлаш жоҳил учун 
етарли азобдир. Ҳикматларда айтилади: 
Олийжаноблик қилиб, пасткашга жавоб қайтармас-
лик уни сўкиб ҳақоратлашдан кўра унга кўпроқ алам 
қилади.
• Аҳмоқ сенга гапирса жавоб берма, сукут унга яхши 
жавобдир.
• Аҳмоққа жавоб қайтармадим, буни у ожизликка 
йўйди, ваҳоланки мен ожиз эмасдим. 
46
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 10/533), Муслим (Нававий шарҳи, 2/18) 
ривояти.


Аллоҳ суйган бандалар
46
Бир киши Зирор ибн Қаъқога: “Аллоҳга қасам, менга 
битта сўз гапирсанг, мендан ўнтасини эшитасан!” дега-
нида, жавобига Зирор ибн Қаъқо: “Аллоҳга қасам, агар 
менга ўнта гап гапирсанг, мендан битта ҳам сўз эшит-
майсан!” деди.
Донолардан бири айтади: 
“Ҳалимлик қилсанг аҳмоқ сенга азият беришдан 
тийилиши мумкин. Аксинча, жоҳиллик қилсанг баттар 
қутуриши эҳтимоли бор. Савдода чув тушган киши на-
домат чеккани каби надомат чекмай, пушаймон бўлмай 
десанг, жоҳил бўлма”.
Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу Омир ибн Мур-
ра Зуҳрийдан: “Энг аҳмоқ одам ким?” деб сўради. “Ўзи-
ни энг ақлли санаган киши”, деди Омир. “Тўғри айт-
динг. Энг оқил киши ким?” деганида, “Жоҳиллардан ўч 
олишда сукутдан нарига ўтмайдиган киши”, деб жавоб 
қилди.
5) Ҳалимликка ундовчи сабаблардан яна бири жоҳилга 
жоҳилона жавоб қайтаришдан ҳаё қилишдир. Бундай 
хислат ўз қадрини билган ва олийҳиммат кишиларда 
бўлади.
Донишмандлар: “Аҳмоққа тенг келиб унга ўхшаб 
қолгандан кўра, ундан етган озорга чидаб кўз юмган 
яхши”, дейишган.
Яна: “Мени ҳақоратлаб-сўкиб мендан устун бўл-
ган бўлсанг, сенга қутлуғ бўлсин, чунки сен ўзи шундай 
пасткашликка лойиқсан”.
Аҳнаф ибн Қайс раҳимаҳуллоҳ деди: “Мабодо бирон 
киши менга қарши ҳаракат қилса, бундан ўзим учун шу 
уч нарсани хулоса қилиб олганман: менга қарши чиққан 
киши мендан юқори бўлса, унинг ҳақиқий қадрини бил-
дим; даражаси мендан қуйи бўлса, қадримни ундан 
устун қўйдим; мен билан тенг бўлса, илтифот кўрсатиб 
уни эҳтиром қилдим”.


Иккинчи сифат | Ҳалимлик
47
Шуни билинг, ҳалимлик ғазаб қўзғаганда билинади. 
Бир ҳикматли сўз бор: “Уч нарса уч ўриндагина билина-
ди: саховат — қийинчиликда; шижоат — жангда; ҳалим-
лик — ғазаб қўзғаганда”.
Шоир айтади:
Розиликдаги ҳалимлик эмасдур ҳалимлик,
Ғазаб қўзғаганда билинар чин ҳалимлик.
Бошқаси айтади:
Ҳалимликни даъво қилса чиқар ғазабин,
Ҳалимлиги билинар қўзғасанг ғазабин.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет