Аллоҳ суйган бандалар


Таҳажжуд намозининг фазилати ҳақида



Pdf көрінісі
бет26/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Таҳажжуд намозининг фазилати ҳақида 
келган ривоятлар
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Тунги намоз машаққати ва 
мол-дунёни садақа қилишдан кўра оғирроқ амални кўр-
мадик”, деди. Шунда: “Нима сабаб таҳажжуд намозини 
ўқийдиган кишиларнинг юзлари жуда нурли бўлади?” деб 
сўрашди. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Чунки улар Рабби-
лари билан холи қолиб илтижолар қиладилар, ажабмас Пар-
вардигорлари Ўз нуридан устларига ёғдирган бўлса!” деб 
жавоб қилди.
Яна у киши раҳимаҳуллоҳ деди: “Киши гуноҳ қилади, 
натижада таҳажжудга туришдан маҳрум бўлади”.
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ деди: “Кечаси таҳажжуд-
га тура олмаётган, кундузи эса рўза тута олмаётган бўлсанг, 
билгин, сен маҳрумсан — гуноҳларинг кўпайиб кетган”.
Ривоят қилинишича, Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ 
таҳажжуд намозида Аллоҳ таолонинг “
Ёки ёмонликлар 
қилган кимсалар Биз уларни Аллоҳга иймон келтирган 
ва яхши амаллар қилган кишилар каби қилишимизни 
гумон қилдиларми?” (Жосия, 21) оятини такрорлаб бутун 
кечани ўтказар эди”.
Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтади: “Бир куни 
Қуръон ва таҳажжуддаги кундалик вазифамни ўқишдан 
75
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 3/6), Муслим (Нававий шарҳи, 16/38) 
ривояти.


Учинчи сифат | Таҳажжудга туриш
61
чалғиб ухлаб қолибман. Шу кеча туш кўрдим. Тушимда ўта 
чиройли бир канизак қўлида нимадир ёзилган қоғоз ушлаб 
турибди. Мендан: «Ўқишни истайсанми?» деб сўради. Мен: 
«Ҳа, истайман», деган эдим, битикни менга узатди. Ўқисам, 
ушбулар ёзилган экан: «Сени дунё лаззатлари чалғитдими 
жаннатдаги оқ бадан ҳурлардан. Жаннатда ўлим йўқ боқий 
яшарсан, кўнгилхушликка ҳозирдир ул соҳибжамол. Тур уй-
қунгдан уйғон, зеро уйқудан яхшидир таҳажжуд ила Қуръ-
он»”.
Кечалари таҳажжудда қоимлиги билан танилган Азҳар 
ибн Муғисдан ривоят қилинади: “Тушимда дунёдаги аёл-
ларга ўхшамайдиган аёлни кўрдим. Ундан: «Сен кимсан?» 
деб сўрадим. «Ҳурларданман», деб жавоб берди. «Менга 
турмушга чиқ», дедим. «Менга уйланмоқчи бўлсанг, Хо-
жамга совчи қўйиб, маҳримни бер», деди. «Маҳринг нима?» 
деган эдим, «Таҳажжуд намозини узоқ ўқиш», деб жавоб 
берди”.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет