Аллоҳ суйган бандалар


салар учун алангали жаҳаннам азоби бордир. Улар на



Pdf көрінісі
бет34/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

салар учун алангали жаҳаннам азоби бордир. Улар на 
ўлишга ҳукм қилиниб ўлиб-қутулиб кетурлар ва на улар-
дан дўзахнинг азоби енгиллатилур. Биз ҳар бир кофир-
ни ана шундай жазолаймиз. Ўша кофирлар жаҳаннамда 
азобнинг шиддатидан дод-фарёд қилиб: «Эй Рабби-
миз, бизни жаҳаннамдан чиқар ва дунёга қайтар. Дунё 
ҳаётимизда қилиб ўтган ишларимиздан бошқа яхши
амалларни қиламиз», дейдилар. Шунда Аллоҳ уларга: 
«Биз сизларга ҳаётда ибрат олишга етгудек узун умр 
бермаганмидик? Сизларга огоҳлантирувчи пайғамбар 
ҳам келган эди. Энди жаҳаннам азобини тотинглар. Зо-
лимлар учун Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоладиган 
бирон ёрдамчи йўқдир», дейди” (Фотир, 36-37).
Абдуллоҳ ибн Қайс разияллоҳу анҳу ривоят қилишича, 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Дўзах 
аҳли йиғлайди, йиғлаганда ҳам кўз ёшларида кемалар сузади-
ган даражада йиғлайди! Улар қон йиғлайди!”
92
.
91
Муслим (Нававий шарҳи, 17/149) ривояти.
92
Ҳоким ривоят қилиб, саҳиҳ деган. Заҳабий ҳам тасдиқлаган. Албоний 
“Ас-силсила ас-саҳиҳа”да (1679) Бухорий ва Муслим шартларига кўра 
саҳиҳ деган .


Тўртинчи сифат | Дўзахдан қўрқиш
73
Дўзахга юбориладиган қавмлар
Аллоҳ таоло деди: “
Истаганимизда эди, Аллоҳга ширк 
келтирувчи ўша мушрикларга ҳам рушду ҳидоятлар-
ни бериб қўйган ва уларни иймонга муваффақ қилган 
бўлар эдик. Лекин Мен айтган, инсу жинлардан ибо-
рат куфр аҳли билан жаҳаннамни албатта тўлдирур-
ман, деган сўз ҳақ ва вожиб бўлгандир” (Сажда, 13).
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу ривоятида Расулуллоҳ 
саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Аллоҳ тао-
ло хитоб қилди: «Эй Одам!» Одам алайҳиссалом: «Лаббай, эй 
Раббим, ҳамма яхшиликлар Сенинг қўлингдадир», деди. «Дў-
захга юборилувчиларни ажратиб чиқар!» «Дўзахга юборилув-
чилар кимлар?» (деб сўради Одам). Аллоҳ таоло: «Ҳар минг 
кишидан тўққиз юз тўқсон тўққизтаси жаҳаннамга, битта-
си жаннатга!» деди. Бу ҳодиса даҳшатнинг зўридан ёш бола-
нинг сочи оқариб кетадиган, ҳомиладор аёл қўрқувдан ҳоми-
ласини ташлаб қўядиган бир кунда бўлади. Ўшанда одамларни 
маст-аласт ҳолда кўрасиз. Ҳолбуки, улар маст эмаслар, лекин 
Аллоҳнинг азоби қаттиқдир”. Бу гап саҳобаларни жуда қийин 
аҳволга солиб қўйди. Улар: “Эй Расулуллоҳ, қайси биримиз 
ўша бир киши?” деб сўрашди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи 
ва саллам: “Хурсанд бўлинглар! Тўққиз юз тўқсон тўққизта-
си яъжуж ва маъжуждан, бир киши эса сизлардан!” дедилар. 
Сўнг давом этдилар: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасам, умид 
қиламан, сизлар жаннат аҳлининг учдан бири бўласизлар”. Биз 
Аллоҳга ҳамду сано ва такбирлар айтдик. Сўнг яна дедилар: 
“Жоним қўлида бўлган Аллоҳга қасам, сизлар жаннат аҳли-
нинг ярми бўласизлар деб умид қиламан. Сизларнинг ўтган ум-
матлар ичидаги мисолингиз қора ҳўкиз терисидаги оқ тук ёки 
эшак оёғидаги майда холга ўхшайди”
93
.
93
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 11/338), Муслим (Нававий шарҳи, 3/97) 
ривояти.


Аллоҳ суйган бандалар
74


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет