Аллоҳ суйган бандалар


юзларини аланга ўраб олур



Pdf көрінісі
бет36/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

юзларини аланга ўраб олур” (Иброҳим, 49-50).
Жаҳаннамнинг катталиги
Аллоҳ таоло деди: “
Жаҳаннам қаср сингари улкан учқун-
ларни ён-атрофга отади” (Мурсалот, 32).
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қилган 
ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: 
“Қиёмат кунида жаҳаннам олиб келинади, унинг етмиш минг 
тизгини бўлади. Ҳар бир тизгиндан етмиш минг фаришта 
тортиб келади”
95
.
Аллоҳ таолодан қўрқишнинг фазилати
Аллоҳ таоло деди: “
Парвардигорларидан қўрқиб хаво-
тирда турадиган кишилар” (Мўъминун, 57).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу деди: “Мен Расулуллоҳ 
саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини 
эшитган эдим: «Аллоҳ таоло етти тоифа мўмин кишилар-
ни Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ бўлган қиёмат кунида Ўзи 
(яратган) сояда соялантиради: одил подшоҳ; Аллоҳ азза ва 
жалланинг ибодатида улғайган йигит; қалби масжидларга 
боғланган киши; бир-бирини Аллоҳ йўлида яхши кўрган икки 
киши — улар шу йўлда жамланишган ва шу йўлда ажралишади; 
насл-насабли, бой-бадавлат ва соҳибжамол аёл зинога чорла-
ганида: “Мен Аллоҳдан қўрқаман”, деб бош тортган киши
ўнг қўли берганини чап қўли билмайдиган даражада махфий 
95
Муслим (Нававий шарҳи, 17/179), Термизий (4/103) ривояти.


Аллоҳ суйган бандалар
76
садақа қилган киши ва Аллоҳни холи жойда зикр қилиб, кўзи-
дан шашқатор ёш оққан киши”
96
.
Яна Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган 
ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: 
“Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган киши то сут елинига қайтма-
гунича (яъни асло) дўзахга кирмайди ҳамда Аллоҳ йўлидаги 
чанг-ғубор билан жаҳаннам тутуни бир бандада асло жам-
ланмайди”
97
.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо деди: “Мен 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай де-
ганларинини эшитдим: «Икки хил кўзга дўзах ўти ҳеч қачон 
тегмайди: Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўзга ва Аллоҳ йўлида 
қўриқчилик қилган кўзга»
98
.
Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳа-
дисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: 
“Икки томчи ва икки оёқ изидан кўра Аллоҳга суюкли нарса 
йўқ: Аллоҳдан қўрқув сабаб оқиб чиққан кўз ёш томчиси, Ал-
лоҳ йўлида тўкилган қон томчиси. Икки из эса: Аллоҳ йўлида 
юрилган оёқ изи ва фарз амаллардан бирини бажариш учун 
босилган оёқ изи”
99
.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет