Аллоҳ суйган бандалар
78
анҳуга бундай дедилар: “Аллоҳ
азза ва жалла мени сенга
ушбу оятни ўқиб беришимга амр этди: «
Яҳуд, насоро ва
мушриклардан бўлган кофир кимсалар то уларга очиқ
ҳужжат келгунича ўз куфрларини тарк қилувчи бўл-
мадилар» (Баййина, 1). Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳу:
«Аллоҳ таоло менинг исмимни зикр қилдими?» деганида,
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ҳа»,
деб жавоб
қилдилар. Буни эшитган Убай ибн Каъб роса йиғлади”
103
.
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо деди: “Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламда оғриқ зўрайиб кетгани-
да, у зотга намоз вақти бўлгани айтилди. Расулуллоҳ саллал-
лоҳу алайҳи ва саллам:
«Абу Бакрга айтинглар, одамларга
имом бўлиб намоз ўқиб берсин», дедилар. Ойша разияллоҳу
анҳо: «Абу Бакр кўнгли бўш одам, Қуръон ўқиса, йиғи устун
келиб (ўқиёлмай) қолади» деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу
алайҳи ва саллам:
«Абу Бакрга айтинглар, одамларга имом
бўлиб намоз ўқиб берсин», дедилар”
104
.
Иброҳим ибн Абдураҳмон ибн Авф айтади: “Абдураҳ-
мон ибн Авф разияллоҳу анҳу рўза
тутган эдилар, ифтор
қилишлари учун у кишига таом олиб келинди. Шунда улуғ
саҳобий: «Мусъаб ибн Умайр разияллоҳу анҳу қатл қилин-
ди, ҳолбуки, у мендан яхши эди. Кафанлашга эгнидаги як-
тагидан бошқа нарса топилмади. Боши ёпилса, оёғи очилиб
қолди, оёғи ёпилса, боши очилиб қолди. Сўнг мўл-кўлчилик
бўлди, биз кўп мол-дунёга эга бўлдик. Яхшиликларимиз шу
дунёда берилган бўлишидан қўрқамиз»,
деб йиғлаб юборди
ва таомни ҳам емай туриб кетди”
105
.
103
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 7/127), Муслим (Нававий шарҳи, 6/85)
ривояти.
104
Бухорий ва Муслим ривояти.
105
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 3/141) ривояти.