Аллоҳ суйган бандалар



Pdf көрінісі
бет39/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

САРФ-ХАРАЖАТДА ЎРТАЧАЛИК
Аллоҳ таоло айтади: “
Улар молларидан сарфлаганларида 
исрофга йўл қўймайдиган ва зиқналик ҳам қилмайди-
ган зотлардир” (Фурқон, 67).
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ бу оят тафсирида бундай 
деган: “Аллоҳнинг суюкли бандалари сарф-харажат қил-
салар, эҳтиёждан ортиқ даражада исрофга йўл қўймай-
дилар, шу билан бирга, оилалари таъминотида бахиллик 
ҳам қилмайдилар. Балки ўртача бўладилар. Ишларнинг 
энг яхшиси исрофгар ҳам, бахил ҳам бўлмай, ўртача бў-
лишдир”
106
.
Язид ибн Абу Ҳабиб бу оят ҳақида бундай деган: “Оят-
да таърифланган зотлар Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва 
салламнинг саҳобаларидир. Улар таомни лаззатланиш учун 
емасдилар, либосни кўрк, зийнат учун киймасдилар. Балки 
таомни очликни кетказиш ва ибодатга қувват бўлиши учун 
ердилар, кийимни авратларни тўсиш, иссиқ ва совуқдан 
сақланиш учун киярдилар”
107
.
Умар разияллоҳу анҳу ўғли Осимга насиҳат қилиб деди: 
“Эй ўғлим, қорнингни овқат билан тўлдирма, ярмига е, ки-
йимни ҳам эскиртиб-тўзитмагунингча ташлама. Аллоҳ бер-
106
Тафсир Ибн Касир, 3/325.
107
Тафсир ал-Қуртубий, 13/73.


Аллоҳ суйган бандалар
80
ган мол-дунёни фақат қорни ва эгнига сарфлайдиган одам-
ларга ўхшама”
108
.
Ҳикматли сўзларда келган:
“Агар сен қорнинг ва жинсий аъзоингга сўраганини бе-
радиган бўлсанг, иккиси бир бўлиб сени доимий мазаммат-
га йўлиқтиради”;
“Киши нафсига эрк берса, уни тиймаса, нафс ҳар бир 
ботилни хоҳлаб қолади. Ўткинчи роҳатга чорлаган нафс ки-
шига гуноҳ ва шармандалик олиб келади”.
Эҳсоннинг фазли ва бахилликнинг 
қоралангани ҳақида
Аллоҳ таоло деди: “
Сизлар неки эҳсон қилган бўлсангиз, 
Аллоҳ унинг ўрнини тўлдиради” (Сабаъ, 39).
Яна Аллоҳ таоло деди: “


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет