Аллоҳ суйган бандалар



Pdf көрінісі
бет40/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Не бир яхшиликни — мол-
ни — эҳсон қилсангиз, унинг фойдаси ўзингизга қай-
тади. Мўминлар фақат Аллоҳнинг юзини истаб эҳсон 
қиладилар. Неки бир молни эҳсон қилсангиз, сизларга 
унинг ажру савоби тўла-тўкис, ҳеч камайтирилмаган 
ҳолда берилади (Бақара, 272).
Яна деди: “
Аллоҳ йўлида не бир пул-молни эҳсон 
қилсангиз, албатта уни Аллоҳ билувчидир” (Бақара, 273).
Яна деди: “
Аммо ким молига бахиллик қилса ва Ал-
лоҳ ҳузуридаги мукофотларга ўзини муҳтож эмас деб 
билса, иймон калимаси бўлмиш “Ла илаҳа иллаллоҳ”-
ни, унинг мазмун-моҳиятини ҳамда унинг ортидан 
келувчи жазою мукофотларни ёлғон санаса, Биз унинг 
бошига бахтсизлик сабабларини ёғдирамиз ва дўзахга 
тушган пайтида бахиллик қилган моли унга фойда бер-
майди” (Лайл, 8-11).
108
Тафсир ал-Қуртубий, 13/74.


Бешинчи сифат | Сарф-харажатда ўртачалик
81
Яна деди: “
Ким бахиллигидан ва ортиқча молига 
қизғанчиқликдан сақлана олса, ана ўшалар нажот то-
пувчидир” (Тағобун, 16).
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қилган 
ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай де-
дилар: “Икки кишига ҳавас қилса бўлади: Аллоҳ таоло бойлик 
берган ва шу бойликни яхши ишларга сарфлайдиган қилиб қўй-
ган кишига ҳамда Аллоҳ ҳикмат (Қуръон ва суннат) берган ва 
ушбу ҳикмат билан ҳукм қиладиган, бу ҳикматни бошқаларга 
ҳам ўргатадиган кишига”
109
.
Яна ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қай бирингизга ўзининг 
молидан кўра ворисининг моли севимлироқ?” деб сўради-
лар. Саҳобалар: “Ҳар биримизга ўз мол-дунёмиз севимли, 
ё Расулуллоҳ”, деб жавоб қилишди. Шунда Расулуллоҳ сал-
лаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар кимнинг Аллоҳ йўлида сарф-
лаган моли ўзининг моли, сақлаб қўйгани эса ворисининг мо-
лидир”, дедилар
110
.
Адий ибн Ҳотим разияллоҳу анҳу айтишича, Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан ҳар бирингиз-
га (қиёмат куни) Парвардигори гапиради, ўртада таржимон 
бўлмайди. Банда ўнг томонига қараса ҳам, чап томонига қа-
раса ҳам, ўзи қилган амалдан бошқа нарсани кўрмайди. Олд 
томонига қараса, қаршисида дўзахни кўради. Яримта хурмо 
бериб бўлса ҳам, дўзахдан сақланинглар”, дедилар
111
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу қилган ривоятда Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Бан-
далар тонг оттирган ҳар бир кунда икки фаришта тушиб, 
109
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 1/165), Муслим (Нававий шарҳи, 6/98) 
ривояти.
110
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 11/260) ривояти.
111
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 10/448), Муслим (Нававий шарҳи, 7/101) 
ривояти.


Аллоҳ суйган бандалар
82
бири: «Эй Аллоҳ, инфоқ-эҳсон қилган бандангга ўрнини тўл-
дириб қўй», деб дуо қилса, бошқаси: «Эй Аллоҳ, бермай бахил-
лик қилган кимсанинг молига талофат етказ», деб ёмон дуо 
қилади”
112
.
Яна Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан қилинган ривоят-
да Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло 
деди: “Эй одам боласи, берсанг, сенга ҳам берилади”», деди-
лар
113
.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумо ривоят қи-
лади: “Бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам-
дан: «Исломда қайси (хислатлар) афзал?» деб сўради. Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Таом едиришинг ва хоҳ 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет