Олтинчи сифат | Ёлғиз Аллоҳга
бандалик қилиш
107
Яна бир оятда Аллоҳ таоло Марям алайҳассаломнинг
онаси айтган сўз ҳақида хабар бериб, бундай деган: “
Ўшан-
да Имроннинг аёли ҳомиладор бўлгач: «
Эй Раббим,
қорнимдаги ҳомилани холис Сен учун, Байтул Мақдис
хизматига атадим. Назримни қабул эт. Албатта, Сенги-
на дуоларимни эшитувчи ва ниятимдан хабардор Зот-
сан», деди” (Оли Имрон, 35).
Аллоҳдан ўзга учун назр қилиш жоиз эмас. Хоҳ у пай-
ғамбар бўлсин, хоҳ фаришта бўлсин ва хоҳ солиҳ, валий зот
бўлсин! Агар киши Аллоҳдан ўзга учун назр этган бўлса, наз-
рига вафо қилмайди, балки Аллоҳга тавба қилади, гуноҳини
кечиришини сўраб Унга илтижо этади.
Ойша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
“Ким Аллоҳга тоатни назр қилган бўлса, итоат этсин. Ким
Аллоҳга осий бўладиган ишни назр қилган бўлса, осийликдан
қайтсин”
144
.
Гуноҳ иш учун қилинган назрга вафо қилиш жоиз эмас.
Учинчи: Қалбий ибодатлар
Хушу ва хузу
Бу иккиси Аллоҳдан ўзга учун қилиб бўлмайдиган қалбий
ибодатлардандир.
Аллоҳ таоло деди: “
Иймон келтирган кишилар учун Ал-
лоҳни зикр қилган ва Қуръон тиловатини эшитган пайт-
да кўнгиллари юмшаш фурсати етмадими?” (Ҳадид, 16).
144
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 11/581), Абу Довуд (3/232), Термизий
(3/41), Насоий (7/17), Ибн Можа (1/687), Доримий (2/184), Имом
Молик (2/476) ривояти.