Аллоҳ суйган бандалар


Улар Аллоҳнинг душманларига қарши жиҳод қилади-



Pdf көрінісі
бет55/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Улар Аллоҳнинг душманларига қарши жиҳод қилади-
лар ва Аллоҳ йўлида ҳеч кимнинг маломатидан қўрқ-
майдилар” (Моида, 54).
Аллоҳ таоло оятда мазкур бандаларнинг тўртта белги-
сини санади:
1) мўминларга раҳм-шафқат ва ғамхўрлик кўрсатиш;
2) кофирларга қаттиққўл ва шафқатсиз бўлиш. Бошқа бир 
оятда келганидек: 
“Улар кофирларга қаттиққўл ва 
бир-бирларига меҳр-шафқатлидирлар” (Фатҳ, 29);
3) жони, моли, тили ва қўли билан Аллоҳ йўлида жиҳод қи-
лиш;
4) Аллоҳ йўлида ҳеч кимнинг маломатидан қўрқмаслик.
Чунки Аллоҳни яхши кўрган мўминга маломат етиши аниқ, 
ҳатто кулги ва масхарага ҳам қолиши мумкин. Ким Аллоҳ-
га муҳаббат лаззатини тотган бўлса, бу нарсаларга эътибор 
бермайди, бировнинг маломати ва масхаралаши таъсирида 
ҳақ йўлдан қайтиб кетмайди. Ҳақда юрувчиларнинг озли-
148
Ҳофиз Ҳакамий, «Маорижул қабул» (1/313).


Аллоҳ суйган бандалар
112
гидан ўкинмайди, ҳалок бўлувчиларнинг кўплиги билан ал-
даниб қолмайди.
Муҳаббат нима?
Азиз биродар, муҳаббатни таърифлаб бўлмайди. Муҳаб-
батнинг ҳақиқатини унинг таъмини тотиб, ҳаловатини ҳис 
қилган, Раббининг яқинлиги билан кўнгли таскин топган ва 
қалби покланган инсонгина билади.
Аллоҳ бандани яхши кўришига элтувчи сабаблар
1. Қуръонни тафаккур билан, мазмун ва моҳиятини англаб 
ўқиш;
2. Фарзлардан ташқари нафл ибодатларни кўпайтириш 
орқали Аллоҳ таолога яқинлашиш;
3. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ таолони қалб, тил ва амал 
билан ёд этиш;
4. Ҳавои нафс устунлик қилган дамларда Аллоҳ яхши кўр-
ган нарсаларни ўзи яхши кўрган нарсалардан афзал деб 
билиш;
5. Аллоҳнинг исм ва сифатларини қалб кўзи билан му-
шоҳада қилиш, уларнинг оламдаги инъикосини билиш 
ва қалбнинг маърифат бўстонида сайр этиши;
6. Аллоҳнинг яхшиликлари, эҳсонлари ва ошкораю яши-
рин неъматларини ҳис қилиш;
7. Аллоҳ ҳузурида синиқ қалб бўлиш;
8. Аллоҳ таоло дунё осмонига тушадиган вақт — кечанинг 
охирги учдан бирида холи қолиб Қуръон ўқиш, кечани 
истиғфор ва тавба билан тугатиш;
9. Аллоҳни сидқидилдан яхши кўрувчи инсонлар билан 
ҳамсуҳбат бўлиш, уларнинг пурмаъно сўзларидан баҳра 


Олтинчи сифат | Ёлғиз Аллоҳга бандалик қилиш
113
олиш, сукут сақлаш, ўзи ёки ўзгаларга фойдали бўлган 
ҳоллардагина гапириш;
10. Инсон қалбини Аллоҳ азза ва жалладан тўсиб қўядиган 
сабаблардан узоқ бўлиш.
Муҳаббат турлари
Муҳаббат беш хилдир.
1) Аллоҳни яхши кўриш
Аллоҳни яхши кўриш фақат Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи 
ва салламга эргашиш билан бўлади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло 
бундай деган: “


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет