Олтинчи сифат | Ёлғиз Аллоҳга бандалик қилиш
121
Бундай хавф тавҳидга зид эмас, иймонга ҳам путур ет-
казмайди, ҳатто айрим пайғамбарларда ҳам содир бўлган.
Аллоҳ таоло деди:
“Мусо ва Ҳорун: «Эй Раббимиз, у
бизни зудлик билан азобга дучор қилишидан ёки туғён
қилиб ҳақни қабул қилмаслигидан қўрқамиз», дейиш-
ди. Аллоҳ таоло уларга: «Қўрқманглар! Мен сизлар би-
лан биргаман. Гапларингизни эшитиб, ишларингизни
кўриб турибман», деди” (Тоҳа, 45-46).
Бундай қўрқувга арзигулик бирон сабаб бўлса, мало-
мат қилинмайди. Агар сабабсиз ёки
арзимас сабаб би-
лан қўрқилса, унда киши маломатга қолади ва уни “қўр-
қоқ” дейилади.
Қўрқоқлик Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ал-
лоҳдан паноҳ тилаган манфур иллатлардандир.
2. Тааббудий (ибодатга, қулликка хос)
хавф
Тааббудий хавф — бирон нарсани улуғлаб, унга қуллик изҳор
қилиб, ғойибона қўрқишдир. Бундай хавф ёлғиз Аллоҳ табо-
рака ва таолога хос бўлиб, Ундан ўзгага бўлиши жоиз эмас.
Ким бу тариқа Аллоҳдан ўзгадан қўрқса, Исломдан чиқа-
радиган катта ширк қилган бўлади. Масалан, қабрда ётган
ўлик унинг ўзига ё оиласи ё мол-дунёсига бирон зарар етка-
зиши мумкин деб қўрқиши каби.
Аллоҳ таоло деди:
Достарыңызбен бөлісу: