Аллоҳ суйган бандалар


“Сизлар улардан қўрқманглар



Pdf көрінісі
бет62/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Сизлар улардан қўрқманглар. 
Агар чиндан мўмин бўлсангиз, Мендан қўрқинглар” 
(Оли Имрон, 175).
Бошқа оятда: 
“Улардан қўрқасизларми? Агар чин мў-
мин бўлсаларингиз, қўрқишингизга лойиқроқ Зот Ал-
лоҳдир” (Тавба, 13).
Яна: 
“Аллоҳга холис, Унинг азобидан қўрқиб ва са-
вобини умид қилиб дуо этинглар” (Аъроф, 56).


Аллоҳ суйган бандалар
122
Демак, ибодатда қўрқув ва умид бўлади ва бўлиши ло-
зим. Шу оятга кўра, “Мен Аллоҳга дўзахидан қўрқиб ёки 
жаннатини умид қилиб ибодат қилмайман”, деб даъво қи-
ладиганларнинг адашганлиги маълум бўлади.
Фитрий ва тааббудий хавф ўртасидаги фарқ
Бу икки хавф ўртасини қандай ажратамиз?
Улар ўртасидаги фарқ очиқ ва равшандир.
Фитрий қўрқув — нафрат билан қўрқиш, тааббудий 
қўрқув эса муҳаббат билан қўрқишдир.
Шердан ёки душмандан қўрқаётган киши улардан 
нафратланиб қўрқади. Аллоҳдан қўрқаётган киши эса Уни 
яхши кўриб қўрқади. Шунингдек, авлиё ёки солиҳ киши-
ларнинг қабридан қўрқаётган мушрик ҳам уни яхши кўриб 
қўрқади. Демак, қўрқувнинг муҳаббат билан бирикиши 
айни ибодатдир.
Ражо — умид қилиш
Умид қилиш ҳам ёлғиз Аллоҳ учун бўлиши лозим ибодат-
лардандир.
Аллоҳ таоло деди: “
Ким Раббига йўлиқадиган куни 
У берадиган азобдан қўрқса ва Унинг ажру савобидан 
умидвор бўлса, солиҳ амаллар қилсин ва ибодатда Раб-
бига бировни шерик қилмасин!” (Каҳф, 110).

Бизга рўбарў келишни умид қилмайдиган ва охи-
рат ўрнига дунё ҳаётига рози бўлган ва унга суянган 
ҳамда Бизнинг оятларимиздан ғофил бўлган ким-
саларнинг — ана ўшаларнинг қилмишларига жазо 
ўлароқ охиратдаги борар жойлари жаҳаннамдир” 
(Юнус, 7-8).


Олтинчи сифат | Ёлғиз Аллоҳга бандалик қилиш
123


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет