Аллоҳ суйган бандалар
128
давий, менга ёрдамга етиб келинг!” ёки “Эй Ҳусайн, мен
сизнинг ҳимоянгиздаман!” ёки “Эй Жийлоний, қўллаб-қув-
ватлаб юборинг!..” каби. Буларнинг бари буюк Аллоҳ азза ва
жаллага ширк келтиришдир.
Истиоза — паноҳ сўраш
Аллоҳ таоло деди: “
Эй Пайғамбар, айтинг: «Мен тонг-
нинг Парвардигоридан паноҳ сўрайман»” (Фалақ, 1).
“
Эй Пайғамбар, айтинг: «Мен барча инсонларнинг
Парвардигоридан паноҳ сўрайман»” (Нос, 1).
Дуо
Аллоҳ таоло айтади: “
Раббингиз деди: «Фақат Менга дуо
қилинглар, дуоларингизни ижобат қиламан. Албат-
та, Менга ибодат қилишдан кибр қиладиган кимсалар
яқинда хор бўлган ҳолда жаҳаннамга кирадилар” (Ғо-
фир, 60).
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Дуо
ибодатдир”
168
.
Бу айтилганлардан бизга маълум бўладики, Аллоҳнинг
суюкли бандалари фақат Аллоҳдан қўрқадилар,
фақат Ал-
лоҳга бўйсунадилар, фақат Аллоҳ ҳузурида ўзларини хо-
кисор тутадилар, фақат Аллоҳдан
умид қиладилар, фақат
Аллоҳга таваккул қиладилар, фақат Аллоҳдан ёрдам сўрай-
дилар, фақат Аллоҳдан паноҳ тилайдилар, фақат Аллоҳга
дуо-илтижо қиладилар, фақат Аллоҳ номи билан қасам ича-
дилар, фақат Аллоҳ
учун қурбонлик қиладилар, фақат Ал-
168
Имом Аҳмад ва “Сунан” соҳиблари ривояти, Албоний “Саҳиҳ ал-
жомеъ”да (3401) саҳиҳ деган.
Олтинчи сифат | Ёлғиз Аллоҳга
бандалик қилиш
129
лоҳга назр қиладилар, фақат Аллоҳнинг уйи Каъбани тавоф
қиладилар. Улар фойда ё зарар берувчи ҳам ёлғиз Аллоҳ,
ризқ берувчи раззоқ ҳам Аллоҳ, тирилтирувчи ва ўлдирув-
чи ҳам Аллоҳ деб иймон келтирадилар. Ҳар бир хатти-ҳара-
катларида, сўзларида ва ишларида Аллоҳ таоло мени кўриб,
кузатиб турибди, деб ишонадилар. Аллоҳнинг раҳматидан
умид қилиб, азобидан қўрқадилар.
Эй Раббим, эй марҳаматли Зот! Лутфи караминг ила
бизларни ҳам суюкли бандаларинг қаторида қилгин.