Аллоҳ суйган бандалар
132
Мусулмонни ўлдиришнинг ёмон оқибати
Аллоҳ таоло деди: “
Ким мўмин кишини қасддан ноҳақ
ўлдирса, унинг жазоси Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига
дучор бўлиш ҳамда жаҳаннамда абадий қолиш бўла-
ди. Қилган ушбу улкан жинояти учун Аллоҳ таоло унга
оғир азобни ҳозирлаб қўйгандир” (Нисо, 93).
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қи-
линган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Қиёмат куни одамлар ўртасида дастлаб қон тўкиш масала-
сида ажрим қилинади”,
дедилар
172
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтишича, Расулуллоҳ сал-
лаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Етти ҳалок қилувчи ишлардан
сақланинглар”, дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, улар қай-
силар?” деб сўрашган эди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва
саллам:
“Аллоҳга ширк келтириш, сеҳргарлик, Аллоҳ ҳаром
қилган жонни ноҳақ ўлдириш, етимнинг молини ейиш, судхўр-
лик, жиҳод майдонидан қочиш ва покиза, иффатли муслимага
(бузуқ деб) туҳмат қилиш”, деб
жавоб қилдилар
173
.
Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича,
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Мўмин
киши модомики ҳаром (яъни, ноҳақ) қон тўкмас экан, дини са-
ломат бўлади”.
Ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтдилар:
“Киши ўзини
унинг ичига ташлагандан сўнг чиқиш йўли йўқ бўлган ҳало-
катлардан бири ноҳақ қон тўкишдир”
174
.
Билиб қўйинг, мусулмон кишини ноҳақ ўлдириш Аллоҳ
азза ва жалла ҳузурида энг катта гуноҳлардан ҳисобланади,
Аллоҳ асрасин.
172
Бухорий ва Муслим ривояти.
173
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 5/393), Муслим (Нававий шарҳи, 2/82)
ривояти.
174
Бухорий ривояти.
Еттинчи сифат | Одам ўлдиришдан сақланиш
133
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо ривоят қилган
ҳадисда келишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам
бундай деганлар:
“Дунёнинг йўқ бўлиб кетиши Аллоҳ назди-
да бир мусулмон кишининг қатл қилинишидан кўра енгилроқ-
дир”
175
.
Баро разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса:
“Дунёнинг йўқ бўлиб кетиши Аллоҳ наздида бир мўминни
ноҳақ қатл қилинишидан кўра енгилроқдир”, деб айтилган
176
.
Абу Саид ва Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳумодан риво-
ят қилинишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Агар осмон ва ер аҳли бир мўминнинг қонини ноҳақ тўкишда
иштирок этса, Аллоҳ азза ва жалла барчасини дўзахга
ташлайди”, деганлар
177
.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мўмин-
ни қасддан ўлдиришнинг ёмон оқибатидан огоҳлантириб,
шундай деганлар:
“Мушрик ҳолида ўлган ёки бир мўминни
қасддан ўлдирган кишининг гуноҳидан бошқа ҳар қандай гу-
ноҳни Аллоҳ таоло кечиришига умид қилса бўлади”
178
.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ривоят қилади,
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Ўлди-
рилган киши қиёмат куни қотили билан бирга келади, унинг
боши қотилининг қўлида, бўйин томирларидан қон оқиб тур-
ган бўлади. У: “Эй Раббим, бундан сўрагин, нега мени ўлдирди
экан?!” дейди. Ҳатто ўлдирилган киши қотилни Аршга яқин
келтиради”
179
.
175
Бухорий ва Насоий ривояти.
176
Ибн Можа (2/874) ривояти. Албоний “Саҳиҳ ал-жомеъ”да (4954) саҳиҳ
деган.
177
Термизий ривояти, Албоний “Саҳиҳ ал-жомеъ”да (5123) саҳиҳ
деган.
178
Абу Довуд ва бошқалар ривояти. Албоний “ас-Саҳиҳа”да (511) саҳиҳ
деган.
179
Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривояти. Албоний “Саҳиҳ ал-
жомеъ”да (7887) саҳиҳ деган.
Аллоҳ суйган бандалар
134
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоятида Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
“Бир
киши бошқа бир кишининг қўлидан тутган ҳолда олиб келади
ва: «Эй Раббим, бу мени ўлдирган», дейди. Аллоҳ таоло қо-
тилдан: «Уни нега ўлдирдинг?» деб сўрайди. Қотил: «Иззат
Сеники бўлиши учун ўлдирдим», дейди. Аллоҳ айтади: «Ал-
батта, иззат Меникидир». Яна бир киши бошқа бир киши-
нинг қўлидан тутган ҳолда олиб келади ва: «Эй Раббим, бу
мени ўлдирган», дейди. Аллоҳ таоло қотилдан: «Уни нега ўл-
дирдинг?» деб сўрайди. Қотил: «Иззат фалончига бўлиши учун
ўлдирдим», дейди. Аллоҳ таоло: “Иззат фалончи учун эмас!»
дейди. Шунда гуноҳи ўзига юкланади”
180
.
Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллал-
лоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисда:
“Ким бир
мўминни ўлдирса ва ўлдирганига хурсанд бўлса, Аллоҳ таоло
ундан нафл ва фарз амалларини қабул қилмайди”, дейилган
181
.
Достарыңызбен бөлісу: