Аллоҳ суйган бандалар


Қотилликка томошабин бўлишнинг ёмон



Pdf көрінісі
бет67/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Қотилликка томошабин бўлишнинг ёмон 
оқибати
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: 
“Ҳеч бирингиз биров ноҳақ қатл қилинаётган ўринда турма-
син. Чунки одамлар ноҳақ қатл қилинаётган кишини ҳимоя 
қилмасалар, у ерда ҳозир бўлган барчага лаънат тушади. Ҳеч 
бирингиз биров ноҳақ калтакланаётган ўринда турмасин. 
Чунки одамлар ноҳақ калтакланаётган кишини ҳимоя қилма-
салар, у ерда ҳозир бўлган барчага лаънат тушади”
182
.
180
Насоий ривояти, Албоний “Саҳиҳ ал-жомеъ”да (8785) саҳиҳ деган.
181
Абу Довуд ривояти, Албоний “Саҳиҳ ал-жомеъ”да (6330) саҳиҳ деган.
182
Мунзирий «Тарғиб»да (4/337) айтишича, Табароний ва Байҳақий 
ҳасан санад билан ривоят қилган.


Еттинчи сифат | Одам ўлдиришдан сақланиш
135
Зиммийни ўлдириш ҳаромлиги
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумо ривоят қи-
лишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: 
“Ким аҳдлашилган кишини (зиммий ёки омонлик берилган ко-
фирни) ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди. Жан-
натнинг ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб туради”
183
.
Абу Бакр разияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ 
саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Ким (мусул-
монлар билан) аҳдлашган кишини ноҳақ ўлдирса, Аллоҳ унга 
жаннатни ҳаром қилади”
184
.
Бошқа ривоятда: “Ким аҳдлашилган кишини ноҳақ қатл 
қилса, Аллоҳ унга жаннатнинг ҳидини ҳидлашни ҳам ҳаром 
қилади”, дейилади
185
.
Ўз жонига қасд қилиш ҳаромлиги
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят этишича, Расулуллоҳ 
саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ўзини тоғдан ташлаб ўл-
дирса, жаҳаннам ўтида шу азоб (яъни, тоғдан думалаш) билан 
азобланган ҳолда абадий қолади. Ким заҳар ичиб ўзини ўлдир-
са, қўлидаги заҳарни қийналиб ичган ҳолда жаҳаннам ўтида 
абадий қолади. Ким ўзини тиғ билан ўлдирса, қўлидаги тиғни 
қорнига санчган ҳолида жаҳаннам ўтида абадий қолади”, де-
ганлар
186
.
183
Бухорий ривояти. “Фатҳ ал-Борий”, 12/259.
184
Абу Довуд ва бошқалар ривояти. Албоний “Саҳиҳ ал-жомеъ”да (6332) 
саҳиҳ деган.
185
Аҳмад ва Насоий ривояти. Албоний “Саҳиҳ ал-жомеъ”да (6334) саҳиҳ 
деган.
186
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 10/257), Муслим (Нававий шарҳи, 2/118) 
ривояти.


Аллоҳ суйган бандалар
136
Собит ибн Заҳҳок разияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким Ислом-
дан бошқа бирон динга қасам ичса (масалан, шуни қилсам на-
сроний ё яҳудий бўлай, деса), ўзи айтганидек бўлади. Одам ўзи 
эга бўлмаган нарсани назр қилса, назрига вафо қилиши вожиб 
эмас. Ким шу дунёда ўзини бир нарса билан ўлдирса, қиёмат 
куни ўша нарса билан азобланади. Ким мўминни лаънатласа 
ёки куфрда айбласа, уни ўлдиргандек бўлади”
187
.
Жундуб ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривоят қили-
шича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай де-
ганлар: “Сизлардан илгари ўтган кишилардан бири жароҳат 
олган эди. Жароҳат оғриғига чидаёлмай, пичоқни олиб қўли-
ни кесиб ташлади ва кўп қон йўқотиши натижасида вафот 
этди. Шунда Аллоҳ таоло: «Бандам (жонига қасд қилиб,) 
ўлимга шошилди, шунинг учун Мен унга жаннатни ҳаром қил-
дим», деди”
188
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ сал-
лаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга Хайбар ғазотида 
иштирок этдик. Исломни даъво қилиб, ўзини мусулмон са-
наган бир кишини: «Бу дўзах аҳлидан», дедилар саллаллоҳу 
алайҳи ва саллам. Жанг бошлангач, ҳалиги киши уруш-
га кириб, қаттиқ жанг қилди. Урушда оғир жароҳат олди. 
Шунда: «Эй Расулуллоҳ, бу дўзах аҳлидан деганингиз киши 
бугун қаттиқ жанг қилиб вафот этди», дейилди. Расулуллоҳ 
саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У дўзахга тушади», деди-
лар. Айрим кишилар шубҳалангандек бўлиб турганлари-
да, «У ўлмаган экан, қаттиқ жароҳатланибди», деган хабар 
келди. Кечга бориб ҳалиги киши жароҳатига чидай олмай, 
ўзини ўлдирди. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва 
187
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 10/464), Муслим (Нававий шарҳи, 2/119) 
ривояти.
188
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 6/496), Муслим (Нававий шарҳи, 2/124) 
ривояти.


Еттинчи сифат | Одам ўлдиришдан сақланиш
137
салламга хабар берилганида: «Аллоҳу акбар, гувоҳлик бе-
раманки, мен Аллоҳнинг бандаси ва элчисиман!” дедилар. 
Сўнг Билол разияллоҳу анҳуга одамлар ичида: «Жаннат-
га фақат мусулмон кишигина киради, Аллоҳ таоло бу динни 
фожир киши билан ҳам қувватлайди», деб эълон қилишни 
буюрдилар”
189

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бош-
қа ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўзини 
бўғиб ўлдирган одам дўзахда ҳам ўзини бўғади. Ўзига тиғ ур-
ган дўзахда ҳам ўзига тиғ уради. Ўзини (тоғдан ё жарликка ё 
оловга) ташлаб ўлган одам дўзахга ўзини ташлайди”, деган-
лар
190
.
189
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 6/179), Муслим (Нававий шарҳи, 2/122) 
ривояти.
190
Бухорий ривояти.



Саккизинчи сифат


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет