Аллоҳ суйган бандалар



Pdf көрінісі
бет68/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

ЗИНОДАН ЧЕТЛАНИШ
“(Раҳмоннинг суюкли бандалари) 
зино қилмайдиган ки-
шилардир” (Фурқон, 68). Мусулмон киши доимо иффатини 
ва авратини сақловчи бўлади. 
Аллоҳ таоло деди: “
Улар ўз жинсий аъзоларини Аллоҳ 
ҳаром қилган ҳар қандай фаҳш ишлардан сақловчилар-
дир. Фақат ўз хотинлари ёки чўрилари бундан мустасно 
бўлиб, улар билан қўшилиш ва улардан лаззат олишла-
рида ҳеч қандай гуноҳ ва маломат йўқ. Ким ўзининг хо-
тини ё чўрисидан бошқа билан ҳузурланишни истаса, 
у ҳалолдан ҳаромга ўтган бўлади” (Муъминун, 5-7).
Қуйида буни батафсил баён қиламиз.
Жинсий аъзони зинодан сақлаш
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Зинокор 
зино қилаётган пайтида мўмин ҳолида зино қилмайди, ўғри 
ўғрилик қилаётган пайтида мўмин ҳолида ўғрилик қилмайди, 
ароқ (маст қилувчи ичимлик) ичувчи одам ичаётган пайтида 
мўмин ҳолида ичмайди”
191
.
191
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 10/30), Муслим (Нававий шарҳи, 2/41) 
ривояти.


Аллоҳ суйган бандалар
140
Абдуллоҳ ибн Зайд разияллоҳу анҳу айтади: “Мен Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ҳой араблар! Ҳа-
локат, ҳалокат! Огоҳ бўлинглар! Мен сизлар учун энг қўрққан 
нарса зино ва махфий шаҳват (яъни риёкорлик)дир», деганла-
рини эшитдим”
192
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу қилган ривоятда Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Ал-
лоҳ таоло қиёмат куни уч тоифа кишига — зинокор қария, 
ёлғончи подшоҳ ва кибрли камбағалга гапирмайди, уларни 
покламайди, уларга қарамайди ва уларга аламли азоб бор-
дир”
193
.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу деди: “Мен Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Аллоҳ таоло ҳу-
зурида энг катта гуноҳ қайси?» деб сўраган эдим, «Аллоҳ 
таоло сени яратгани ҳолда сен Унга ширк келтиришинг», де-
дилар. Мен: «Ҳақиқатда бу энг катта гуноҳдир. Ундан ке-
йин-чи?” деб сўрадим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва 
саллам: “Таомингга шерик бўлишидан қўрқиб, ўз болангни ўл-
диришинг”, дедилар. Мен: “Ундан кейин-чи?” деб сўрадим. 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қўшнингнинг хо-
тини билан зино қилишинг”, деб жавоб қилдилар
194
.
Бурайда разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: 
“Мужоҳидларнинг аёллари жиҳодга чиқмаган кишиларга худди 
ўз оналаридек ҳаромдирлар. Жиҳодга чиқмаган қай бир киши 
бирон мужоҳиднинг аҳли оиласига қараб турган бўлса-ю улар-
га хиёнат қилса, қиёмат куни мужоҳид унга (даъвогар бўлиб) 
туради ва хоҳлаганича унинг савобларидан олади” (бир риво-
192
Табароний ривояти. Албоний “Ас-силсила ас-саҳиҳа”да (508) саҳиҳ 
деган.
193
Муслим ривояти. Нававий шарҳи, 2/115.
194
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 8/163), Муслим (Нававий шарҳи, 2/80) 
ривояти.


Саккизинчи сифат | Зинодан четланиш
141
ятда: “Нима деб ўйлайсизлар, савобларидан унга бирон нима 
қолдирармикин?!”)
195
.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет