Аллоҳ суйган бандалар



Pdf көрінісі
бет71/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Аъзоларни зинодан сақлаш
Инсон танасидаги ҳар бир аъзонинг у ёки бу тарзда ўз зи-
носи бор.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деган-
лар: “Кўз зино қилади, унинг зиноси қарашдир. Тил зино қила-
ди, унинг зиноси гапиришдир. Қўл зино қилади, унинг зиноси 
ушлашдир. Қалб эса хоҳлайди ва орзу қилади. Буларнинг бари-
ни жинсий аъзо ё (зино қилиб) тасдиқлайди, ё (зинодан тийи-
либ) ёлғонга чиқаради”
204
.
Аллоҳ суйган бандалар барча аъзосини Аллоҳ таолонинг 
ғазабига дучор қиладиган ҳар қандай ишдан сақлайди. Чун-
ки улар Парвардигорлари Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида ҳи-
соб-китоб учун туришларига ва қилган ҳар бир ишлари учун 
яхшисига мукофот, ёмонига жазо олишларига аниқ ишон-
ган кишилардир.
203
Абу Довуд (4/15) ривояти. Албоний “Одоб ал-зифоф”да (15) саҳиҳ 
деган.
204
Бухорий ва Муслим ривояти.


Аллоҳ суйган бандалар
144
Аллоҳ таолодан бизларни Ўзига давомли тоат-ибодат 
қилишга муваффақ этишини, яхши амалларга йўллаши-
ни ва Ўз фазли марҳамати билан бизларни жаннатга ворис 
бўладиган бандаларидан қилишини сўраймиз.


Тўққизинчи сифат
ТАВБА ҚИЛИШ

Аммо ким гуноҳлардан холис тавба этиб, чин иймон 
келтирган ҳолда солиҳ амаллар қилса, Аллоҳ уларнинг 
ёмонликларини яхшиликка, гуноҳларини савобларга 
айлантириб қўяди. Аллоҳ тавба қилган кишининг гу-
ноҳини кечирувчи, бандаларига раҳмли Зотдир. Ким 
ўзи қилган гуноҳлардан тавба этиб, солиҳ амаллар 
қилса, бу билан Аллоҳга чинакам тавба қилган бўлади” 
(Фурқон, 70-71).
Аллоҳ суйган бандалар инсоний заифлик билан бирон 
гуноҳ қилиб қўйсалар, дарҳол гуноҳдан тийиладилар, аф-
сус-надомат чекиб, тавбага шошиладилар. Гуноҳ қилмай 
туриб ҳам, амалларидаги камчиликларни эътироф этган 
ҳолда Раббиларига тавба этадилар, даргоҳига бош уриб қул-
лик қиладилар. Улар кўп тавба қилувчидирлар: ё қилган гу-
ноҳлари учун, ё амалларидаги нуқсон-камчиликлар учун, ё 
комилликка етиша олмаганлари, ё бўлмаса неъматларнинг 
шукрини адо қила олмаганлари учун.
Аллоҳ таоло бизни Ўзига тавба қилишга амр этган: “


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет