Аллоҳ суйган бандалар
146
Тавба қилиш фақат гуноҳкор-жиноятчиларга хос эмас,
балки дунё ва охиратда нажот топиб, бахтли бўлишни иста-
ган барча тавбага шошилиши керак.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтади: “Мен Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини
эшитганман:
«Аллоҳга қасам, мен бир кунда Аллоҳ таолога
етмиш мартадан кўп тавба қилиб истиғфор айтаман»”
205
.
Ағар ибн Ясор Музаний разияллоҳу анҳу ривоят этиши-
ча, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деган-
лар:
“Эй инсонлар, Аллоҳга тавба қилиб, гуноҳингизни кечири-
шини сўранглар. Мен ҳам бир кунда юз бор тавба қиламан”
206
.
Маъсум бўлган — ўтган ва келгуси гуноҳлари кечирил-
ган Расулуллоҳ бир кунда Парвардигорларига юз маротаба
тавба қилганлар!
Ҳадисдаги саноқ (“юз маротаба”) тавба ададини чегара-
лаш маъносида эмас, балки тавба ва истиғфор нақадар кўп
айтилса, шунча яхши эканини билдириш учундир.
Бандаси тавба қилиб тоат-ибодатга қайтса, Раббимиз
Аллоҳ таборака ва таоло хурсанд бўлади.
Буни Пайғамбар
саллаллоҳу алайҳи ва саллам туяси билан сафарга чиққан
кишини мисол қилиб тушунтирганлар. Яъни, йўловчи киши
қуп-қуруқ сувсиз саҳрода кетаётганида туясини йўқотиб
қўяди. Йўл учун олган емак-ичмаги ҳам туясига юкланган
эди. Боши-адоғи кўринмайдиган бу саҳрода энди нима қи-
ламан деб ҳайрон бўлиб қолади. Ўлимни бўйнига олиб, бир
дарахт сояси остида ухлаб қолади. Бирдан уйғониб кетиб
қараса, қаршисида туяси турибди! Озиқ-овқат солинган хур-
жун ҳам туя устида! Бирдан хурсанд бўлиб кетади. Ўрнидан
сакраб туриб, Аллоҳ таолога ҳамдлар айта бошлайди. Аммо
қаттиқ қувонганидан сўзларда янглишиб: “Эй Аллоҳ, Сен
менинг бандамсан, мен Сенинг Раббингман!” деб юборади!
205
Бухорий ривояти. “Фатҳ ал-Борий”, 11/101.
206
Муслим ривояти. Нававий шарҳи, 17/24
Тўққизинчи сифат |
Тавба қилиш
147
Аллоҳ таоло бандасининг тавбасига саҳрода туясини то-
пиб олган мана шу киши хурсандлигидан ҳам кўра кўпроқ
хурсанд бўлади.
Мана ўша ҳадис. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва
саллам дедилар:
“Бир киши кимсасиз саҳрода бораётгани-
да устига озиқ-овқати ортилган туяси қочиб кетди. Туяни
топишдан умиди узилгач, хомуш бўлиб бир дарахт соясига
бориб ётиб олди. Бир вақт қараса, туяси олдида турибди.
Унинг тизгинидан тутганича, қаттиқ хурсанд бўлиб кет-
ганидан тили адашиб: «Эй Парвардигор! Сен бандамсан,
мен Раббингман», деб юборди. Аллоҳ таоло бандасининг
тавбасига мана шу кишидан ҳам кўра кўпроқ хурсанд бўла-
ди”
207
.
Аллоҳ таоло бандаларини умидсиз қилмаган, аксинча,
уларга тавба эшикларини ланг очиб қўйган. Бу эшиклар то
қиёматнинг катта аломати кўрингунига қадар, яъни қуёш
шарқдан эмас, ғарбдан чиққунигача очиқ қолади.
Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳа-
дисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Аллоҳ таоло кундузи гуноҳ қилган киши тавба қилиши учун
тунда қўлини очади, тунда гуноҳ қилган киши тавба қилиши
учун кундузи қўлини очади. То қуёш ботиш томонидан чиқма-
гунича (шу ҳол давом этаверади)
208
”.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят этишича, Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “
Ким
Достарыңызбен бөлісу: