Аллоҳ суйган бандалар


нинг ўтган гуноҳларини кечиради



Pdf көрінісі
бет76/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

нинг ўтган гуноҳларини кечиради” (Анфол, 38) оятини 
муҳокама қилдик. Шунда Абдураҳим: «Мен мусулмон киши 
Аллоҳ таоло ҳузурида бундан ҳам яхшироқ ҳолда бўлади деб 
умид қиламан», деди.
Абдуллоҳ ибн Салом разияллоҳу анҳу деди: “Мен сиз-
ларга ё Аллоҳ юборган пайғамбардан ёки Аллоҳ тушир-
ган Китобдангина сўзлайман. Банда агар бир гуноҳ қилса, 
сўнг шу гуноҳига кўз очиб юмгунча муддат бўлса-да надо-
мат қилса, ундан шу гуноҳи кўз очиб юмгунча вақтдан ҳам 
тезроқ ўчириб юборилади”.
Умар разияллоҳу анҳу айтди: “Кўп тавба қилувчилар би-
лан бирга ўтиринглар, чунки улар кўнгли энг юмшоқ инсон-
лардир”.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ деди: “Мўмин киши ўз 
нафсига назоратчи бўлиб, Аллоҳ азза ва жалла учун уни 
ҳисоб-китоб қилиб туради. Нафсини шу дунё ҳаётида ҳи-
соб-китоб қилиб юрган кишиларга қиёмат куни савол-жа-
воб енгил бўлади. Дунёда нафсини ҳисоб-китоб қилмаган 
кишиларга қиёмат куни савол-жавоб қийин бўлади. Мўмин 
киши ўзи ёқтирган нарсага: «Ҳа, мен сени хоҳлайман, сен-
га истагим бор, лекин қасамки, сенга етишга ҳеч бир йўл 
йўқ, ҳайҳот, сен билан орамиз тўсилган», дейди. Мўмин бир 
ножўя ишни қилиб қўяди. Кейин ўзига келади ва нафсини 
маломат қилиб: «Нима қилиб қўйдим-а, менга бунинг нима 
кераги бор эди? Аллоҳга қасам, қайтиб бу ишга қўл ур-
майман, иншааллоҳ», дейди. Мўминларни Қуръон маҳкам 
боғлаб туради. Уларни ҳалокатдан тўсиб туради. Мўмин 
киши дунёда асирдир, ўзини озод қилиш ҳаракатида юра-
ди. То Аллоҳга йўлиққунига қадар хотиржам бўлмайди. Қу-


Тўққизинчи сифат | Тавба қилиш
155
лоғи, кўзи, тили ва бошқа барча аъзоларидан сўралишини 
билади”
227
.
Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳ деди: “Довуд оила-
сининг ҳикматларида келишича, оқил киши қуйидаги тўрт 
нарсага алоҳида вақт ажратиши лозим:
1) Парвардигорига муножот қилишга;
2) ўзини ҳисоб-китоб қилишга;
3) айб-нуқсонларини айтиб, холис насиҳат қиладиган би-
родарларини зиёрат қилишга;
4) кўнгли тусаган ҳалол ва гўзал нарсалардан фойдала-
нишга. Бу иш ундан олдинги ишларга ёрдам беради, 
қалбдаги зерикиш ва чарчоқни ёзади. 
Бундан ташқари, оқил киши ўз замонасини яхши англаши, 
тилини тийиши ва ўзини тузатиш билан овора бўлиши ло-
зим.
Яна, оқил киши қуйидаги уч нарса: охирати учун захи-
ра йиғиш, тирикчилигини ўнглаш ва ҳалолдан лаззатланиш 
учун саъй-ҳаракат қилиши лозим”
228
.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет