Тўққизинчи сифат | Тавба қилиш
161
гуноҳлардан, фаҳш ишлардан узоқ бўладиган киши-
лардир. Албатта, Раббингиз мағфирати кенг бўлган
Зотдир” (Нажм, 32).
Нафс унга ўрганиб қолмаган ҳолда, бехосдан содир бўл-
ган ҳар қандай кичик хато-камчилик афв этиладиган майда
гуноҳлар сирасига киради.
Аллоҳ таоло айтади: “
Яна улар бирон катта гуноҳ қи-
либ қўйсалар ёки кичикроқ гуноҳлар билан ўзларига
зулм қилсалар, Аллоҳни эсга олиб, Ундан гуноҳларини
кечиришини сўрайдиган кишилардир” (Оли Имрон, 135).
Улар ўзларига зулм қилган бўлсалар-да, бунга афсус-на-
домат чекиб, ўзларини маломат қилганлари учун Аллоҳ та-
оло уларни мақтади.
Учинчи даража. Бунда киши тавба қилади ва бир қан-
ча муддат истиқоматда давом этади. Сўнг айрим гуноҳлар-
да хоҳиш-истаги устун келиб, яна шу гуноҳни қилиб қўяди.
Бехосдан эмас, шаҳватини, хоҳиш-истагини енга олмай, ўзи
истаб қилади. Шу билан бирга, тоат-ибодатини ҳам давом
эттираверади ва айрим гуноҳларни қилишга қодир бўл-
са-да, кўнгли тусаб турса-да, уларга қўл урмайди.
Уни шу
битта ё иккита гуноҳга бўлган хоҳиш-истаги енга олади,
холос. Ўша гуноҳни қилаётганида ҳам Аллоҳдан шу гуноҳга
бўлган хоҳиш-истагини йўқ қилишини ва уни енгиб ўтиш-
га куч-қувват беришини сўрайди, унинг ёмонлигидан Ўзи
асрашини орзу қилади. Гуноҳни қилгач эса, надомат чека-
ди, ўзига-ўзи: “Эҳ, қанийди шуни қилмаганимда эди. Тавба
этдим, бошқа қайтариб қилмайман. Энди бу ёғига нафсим-
ни, шаҳватимни енгишга жидду жаҳд кўрсатаман”, дейди.
Лекин йўлдан урувчи нафси уни васваса қилаверади ва тав-
басини кечиктириб, ортга суриб юборади.
Бу нафсни “нафси мусаввила” (йўлдан урувчи нафс)
дейилади.
Бундай нафс эгалари ҳақида Аллоҳ
таоло шундай де-
ган: “
Достарыңызбен бөлісу: