Аллоҳ суйган бандалар


Бошқа бир кишилар ҳам бор: улар ўз гуноҳларини



Pdf көрінісі
бет81/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Бошқа бир кишилар ҳам бор: улар ўз гуноҳларини 


Аллоҳ суйган бандалар
162
эътироф этади, аммо солиҳ амалларни ёмон амаллар 
билан аралаштириб қўйган бўлади. Шояд Аллоҳ улар-
ни тавбага муваффақ қилса ва тавбаларини қабул этса” 
(Тавба, 102).
Бундай киши тоат-ибодатда давом этаётгани ҳамда уни 
енгиб қўйган гуноҳларни ёмон кўриши сабабидан мағфи-
рат этилиши умид қилинади. Аллоҳ таоло унинг тавбасини 
қабул этиб, гуноҳларини кечирса, ажабмас. Лекин, шу билан 
бирга, тавбани кечиктириши, ортга суриши барибир ха-
тарли бўлиб, тавба қилишга улгурмай ажали келиб қолиши 
мумкин. Бу ҳолда унинг иши Аллоҳнинг хоҳишига ҳавола 
бўлиб қолади.
Тўртинчи даража. Бунда киши гуноҳига тавба қилади, 
бир қанча муддат тавбасида давом ҳам этади, сўнг яна гуноҳ 
ёки гуноҳлар қилишга қайтади. Лекин учинчи даражадаги 
тавба қилувчи билан бунинг фарқи — бу тавба қилишни хаё-
лига келтирмайди ва гуноҳ қилиб қўйганига афсус-надомат 
ҳам чекмайди. Балки ғофил кишилардек хоҳиш-истагига 
эргашишга ботиб кетади.
Бундай киши гуноҳга ружу қўйганлар сафида бўлади. Бу 
нафсга “нафси аммора” (гуноҳларга жуда кўп ундовчи нафс) 
дейилади. Бу ҳолдаги кишиларнинг ёмон хотима топиши 
эҳтимоли катта”
232
.
Бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳу-
зурларига келиб: “Эй Расулуллоҳ, энг яхши киши ким?” деб 
сўради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Умри 
узун ва амали гўзал бўлган киши”, дедилар. У: “Энг ёмон ки-
ши-чи?” деган эди: “Умри узун ва амали ёмон бўлган киши”
233
, 
деб жавоб бердилар.
232
Имом Ғаззолийнинг “Иҳёу улум ад-дин” китобидан (12/2139-2144 
бетлар) қисқартириб олинди.
233
Термизий саҳиҳ санад билан ривоят қилган.


Ўнинчи сифат


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет