Аллоҳ суйган бандалар
164
Абу Бакра разияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Гуноҳларнинг энг
катталари ҳақида сизларга хабар берайми?” деб уч марта
сўрадилар. Саҳобалар: “Айтинг, эй Расулуллоҳ”, дейишди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Аллоҳга ширк кел-
тириш, ота-онага оқ бўлиш”,
дедилар-да, ёнбошлаган ҳол-
да эдилар, ўтириб олиб:
“
Огоҳ бўлинг, ёлғон гувоҳлик бериш!
Огоҳ бўлинг, ёлғон гувоҳлик бериш”, деб такрорлайвердилар.
Ҳатто биз: “Қанийди тўхтасалар”, деб қолдик
237
.
Бу ишнинг гуноҳи ва жамиятга келтирадиган зарари бе-
ниҳоят каттадир. Чунки у жамиятдаги мезонларнинг бузи-
лишига мазлум қолиб, золимга ёрдамчи бўлишга олиб бо-
ради. Шу боис Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам
ёлғон гувоҳлик беришга
жиддий эътибор қаратдилар, ҳо-
латларини ўзгартириб, ёнбошлаган жойларида ўтириб ол-
дилар ва тингловчилар қалбига мустаҳкам ўрнашиб олсин
деб такрор ва такрор қайтардилар.
Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ ҳадис шарҳида “Ёнбошлаган
ҳолда эдилар, ўтириб олдилар”, деган иборани қуйидагича
изоҳлайди:
“Ҳолатларини ўзгартириб, ўтириб олишлари Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу гуноҳга алоҳида эъти-
бор қаратганларини, шунингдек, бу гуноҳнинг ҳаром ва ўта
жирканч эканини англатади.
Бунчалик катта эътибор берганларининг сабаби — ёлғон
сўзлаш ёки ёлғон гувоҳлик бериш одамлар орасида осон ва
кенг тарқалган бўлиб, кўпчилик бунга енгил қарайди, унча
писанд қилмайди.
Ширкдан мусулмон
кишининг қалби жирканади, ота-
онага оқ бўлишни инсон табиати қабул қилмайди. Аммо
ёлғон сўзлаш ёки ёлғон гувоҳлик беришга келсак, адоват,
237
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 5/261), Муслим (Нававий шарҳи, 2/81)
ривояти.
Ўнинчи сифат | Ёлғон гувоҳлик бермаслик
165
ҳасад ва шу каби унга ундовчи омиллар кўп. Бинобарин, бу
иллатга жиддий эътибор беришга эҳтиёж бор.
Ёлғон гувоҳлик беришга бу қадар алоҳида эътибор қара-
тилиши унинг гуноҳи ширкдан ҳам оғир бўлгани учун эмас,
балки ширкдан фарқли ўлароқ, унинг зиёни ёлғон гувоҳлик
берувчининг ёлғиз ўзига чекланмай, бошқаларга ҳам таъ-
сир кўрсатиши сабабидандир. Ширкнинг зарари эса кўпин-
ча шахснинг ўзигагина чекланади”
238
.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу: “Ёлғон гувоҳлик
бериш Аллоҳга ширк келтириш билан тенглаштирилган”,
деди уч бор ва ушбу оятни ўқиди: “
Достарыңызбен бөлісу: