Аллоҳ суйган бандалар
170
Воҳидий ва бошқалар айтади: “Аксар муфассирларнинг
фикрича, оятдаги «беҳуда сўз»дан мурод куй-қўшиқдир”.
Қатода раҳимаҳуллоҳ деди: “Инсон адашишига ҳақ сўз-
ни қўйиб, ботил сўзни танлаши етарлидир”.
Иккинчи ном: ёлғон, лағв
Аллоҳ таоло деди:
“Улар (Раҳмоннинг суюкли бандалари)
ёлғон гувоҳлик бермайдилар ва лағв-беҳуда ишлар
ёнидан ўтиб қолсалар, юз ўгириб ўтиб кетадилар”
(Фурқон, 72).
Муҳаммад ибн Ҳанафия раҳимаҳуллоҳ деди: “Оятдаги
«лағв-беҳуда ишлар»дан мурод куй-қўшиқдир”.
Луғатда “лағв” сўзи “бекор”, “ташландиқ” маъноларини
англатади. Демак, ундай бандалар ботил ўтириш, давра ва
мажлисларга қатнашмайдилар, ҳар қандай беҳуда, бекорчи
сўз ва ишлар ёнидан ўтиб қолсалар, унга томошабин, мойил
ва хайриҳоҳ бўлишни ўзларига эп кўрмай юз ўгириб кета-
дилар.
Шунингдек, мушрикларга оид байрамлар, куй-қўшиқлар
ва умуман ботилнинг барча тури лағв қабилидандир.
Аллоҳ таоло лағвдан юз ўгириб
кетган бандаларини
бундай деб мақтаган: “
Улар ботил сўзларни эшитса, унга
қулоқ тутмайди ва: «Бизнинг амалларимиз ўзимизга,
биз улардан воз кечмаймиз. Сизларнинг амалларин-
гиз ҳам, уларнинг гуноҳи ҳам ўзингизга», дейди” (Қа-
сас, 55).
Тўртинчи ном: ботил
Ботил ҳақнинг зиддидир.
Муҳаммад ибн Қосимдан Убайдуллоҳ сўради:
Ўн биринчи сифат | Лағв-беҳуда ишлардан юз ўгириш
171
— Куй-қўшиқ ҳақида нима дейсиз?
— У ботилдир.
— Ботиллигини биламан. Унинг жойи қаерда деб ўйлай-
сиз?
— Ботил қаерда бўлади, деб биласан?
— Дўзахда.
— Куй-қўшиқ ҳам шундай.
Бир киши Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан:
— Куй-қўшиқ ҳақида нима дейсиз, у ҳалолми ёки ҳаром-
ми? деб сўради.
— Аллоҳнинг Китобида нима ҳаром дейилган бўлса,
шундан бошқасини ҳаром демайман, деб жавоб қилди.
— Унда ҳалолми?
— Ҳалол демайман.
Сўнг Ибн Аббос сўровчининг ўзидан:
— Қиёмат куни ҳақ билан ботил келганида куй-қўшиқ
қайси бирида бўлади? деб сўради.
— Ботил билан бирга бўлади, деди у киши.
— Боравер, ўзингга ўзинг фатво бериб бўлдинг, деди Ибн
Аббос разияллоҳу анҳумо.
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: “Абдуллоҳ
ибн Аббос
разияллоҳу анҳумонинг бу жавоби ароқ, зино, баччабо-
злик ва номаҳрам аёллар мадҳ этилмаган, мусиқа асбобла-
ри аралашмаган аъробийларнинг қўшиқлари ҳақида эди.
Уларнинг қўшиқлари юқорида саналган ботиллардан холи
бўлган. Агар саҳобалар ҳозирги бу куй-қўшиқларни кўр-
ганида эди, у ҳақда жуда кескин сўз айтган бўлар эдилар.
Чунки ҳозирдаги куй-қўшиқларнинг фитна ва зарари маст
қилувчи ичимликнинг фитна ва зараридан чандон-чандон
каттадир”.