Аллоҳ суйган бандалар


Еттинчи ном: нифоқ ундирувчи



Pdf көрінісі
бет88/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Еттинчи ном: нифоқ ундирувчи
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу дейди: “Сув экинни 
ўстиргани каби, куй-қўшиқ ҳам қалбда нифоқни ундиради”.
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: “Шуни билингки, 
куй-қўшиқда қалбни нифоқ билан буркашда таъсири бўл-
ган ўзига хос хусусиятлар бор. Экинлар сув билан унганидек, 
қалбдаги нифоқ куй-қўшиқ билан униб-ўсади. Қалбни Қуръ-
онни фаҳмлаш, уни тадаббур қилиш ва унга амал қилишдан 
тўсиши ва чалғитиши куй-қўшиқнинг хусусиятларидандир. 
Зеро, Қуръон билан куй-қўшиқ бир-бирига зид бўлганидан 
қалбда асло жамланмайди. Қуръон ҳавои нафсга ва шайтон-
нинг йўлларига эргашишдан қайтаради. Иффатли бўлишга 
ҳамда нафс шаҳватларидан, гуноҳга етакловчи омиллардан 
четланишга буюради. Куй-қўшиқ эса бу нарсаларнинг зид-
дига буюриш билан бирга, уни гўзал қилиб кўрсатади, нафс-
ни шаҳвоний эҳтирослар сари қўзғатади. Куй-қўшиқ қалб 
жосуси, мурувват ўғриси, ақл кушандасидир. У қалбларнинг 
туб-тубига сизиб киради ва ундаги сир-асрорларни билиб 
олади.
Бир кишида вазминлик, салобат, ақл ва иймон гўзал-
лиги, Ислом виқори ва Қуръон ҳаловатини кўрасиз. Ана шу 
киши куй-қўшиқ эшитса ва унга мойил бўлиб қолса, ақли 
пасаяди, ҳаёси камаяди, муруввати кетади, гўзаллик, са-
лобат ва виқор уни тарк этади. Бундан шайтони хурсанд 
бўлади, иймони Аллоҳга шикоят қилади, Қуръон унга оғир, 
машаққатли бўлиб: «Эй Раббим, мен билан душманинг 


Аллоҳ суйган бандалар
174
(шайтоннинг) қуръони (куй-қўшиқ)ни бир қалбда жамла-
магин», деб нола қилади”.
Саккизинчи ном: шайтоннинг қуръони
Қатода раҳимаҳуллоҳ дейди:
“Иблис ерга туширилгач:
— Эй Раббим, мени лаънатга дучор этдинг, энди нима 
менинг амалим бўлади? деб сўради.
— Сеҳр, деди Аллоҳ.
— Қуръоним нима?
— Шеър.
— Китобим нима?
— Вашм (татуировка).
— Таомим нима?
— Ҳар қандай ўлакса ва Аллоҳ номи зикр қилинмай сў-
йилган жонлиқ.
— Ичимлигим нима?
— Ҳар қандай маст қилувчи нарса.
— Уйим қаерда?
— Бозорларда.
— Товушим нима?
— Мусиқа асбоблари.
— Овлаш жойим нима?
— Аёллар”.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ-
нинг раҳматидан қувилган шайтондан, у сабаб қалбга келади-
ган кибрдан, фисқ-фужури (ёмон шеърлар, куй-қўшиқлар)дан 
ва унинг васвасаси (сабабли етадиган ўлим ва мажнунлик)дан 
паноҳ тилаб Аллоҳга илтижо қиламан”
246
.
246
Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти.


Ўн биринчи сифат | Лағв-беҳуда ишлардан юз ўгириш
175


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет