Аллоҳ суйган бандалар
178
таслим бўлмагунларича ҳақиқий мўмин бўла олмайди-
лар” (Нисо, 65).
Раббимиз Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бизларни яхшилик-
ка шошилишга амр этиб бундай дейди: “
Аллоҳга ва Расу-
лига итоат қилиш билан Раббингизнинг мағфиратини
ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводор зотлар
учун ҳозирлаб қўйган бепоён жаннатини қўлга кири-
тишга шошилингиз!” (Оли Имрон, 133).
Бошқа бир оятда айтади: “
Мусобақалашувчилар мана
шу абадий ноз-неъматларга етишиш борасида мусо-
бақа қилишсин” (Мутаффифин, 26).
Аллоҳ суйган бандалар Аллоҳнинг буйруқларигагина
итоат қилиб, уни бажарадилар ҳамда Расулуллоҳ саллаллоҳу
алайҳи ва салламгагина эргашадилар.
Саҳобалар (разияллоҳу анҳум) Аллоҳ
таолонинг буй-
руқларини бажаришга шошилиш жиҳатидан ҳаммага ўрнак,
намуна эди. Ҳижоб ояти нозил бўлган пайтдаги ансорлар-
нинг аёлларига қаранг: ҳаммаси ўша заҳоти кийимларидан
йиртиб олдилар-да, Парвардигорлари буюрганидек устла-
рига ёпинчиқ қилиб, юзларини ёпдилар.
Оят оқшомда нозил бўлган эди, улар тонг отишини ҳам
кутиб ўтиришмади. Дарҳол кийимларидан бошларига рў-
мол-ёпинчиқ қилиб олдилар ва бомдод намозини Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан рўмол ўраган, бош
ва кўкракларини тўсган ҳолда ўқидилар. Аллоҳ барчалари-
дан рози бўлсин.
Сафийя бинти Шайба разияллоҳу анҳо ривоят қилади:
“Биз Ойша разияллоҳу анҳо ҳузурида ўтирганимизда Қу-
райш аёллари ва уларнинг фазилатлари ҳақида сўз кетди.
Шунда Ойша разияллоҳу анҳо: «Ҳа, дарҳақиқат, Қурайш аёл-
ларининг ўзларига хос фазилатлари бор. Лекин мен, Аллоҳ-
га қасам, Аллоҳнинг Китобини тасдиқлашда ва нозил бўл-
ган оятларга иймон келтиришда ансорларнинг аёлларидан
афзал аёлларни кўрмадим! «Нур» сурасидаги “
Рўмоллари
Ўн иккинчи сифат | Аллоҳнинг амрига бўйсуниш
179
Достарыңызбен бөлісу: