билан юзларини ёпган ҳолда кўкрак ва бўйинларига
ҳам ўрасинлар” ояти нозил бўлди. Ансор эркаклар ўзла-
рига қарашли хотин-қизларга бу оятларни тиловат қилиб
бердилар. Улардан бири ўз аёлига, қизларига, опа-сингил-
ларига ва бошқа қариндош аёлларга Аллоҳ уларга туширган
ушбу оятни тиловат қилиб берар экан, ҳар бир аёл дарҳол
Аллоҳ уларга Қуръонда нозил қилган ҳукмларни тасдиқлаш
ва унга иймон келтириш учун устки кийимларидан йиртиб
бошига рўмол қилиб ёпиниб олишди. Эрталаб Расулуллоҳ
саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларида (бомдод на-
мозини ўқир эканлар) барчаларининг бошида ёпинчиғи
бор, худди бошларига қора қарға
249
қўниб олгандек эди”
250
.
Раббимиз Аллоҳ таоло мўминларни васф қилиб, бун-
дай деди: “
Ҳақиқий мўминлар Аллоҳ зикр қилинганида
қалбларига қўрқув тушадиган, Қуръон оятлари тиловат
қилинганида иймонлари яна ҳам ортадиган ва Аллоҳ-
гагина таваккул қиладиган — суянадиган кишилардир”
(Анфол, 2).
Мўминлар Аллоҳ азза ва жалланинг сўзини эшитган-
ларида иймонлари ортади, Аллоҳнинг зикрини эшитсалар,
қўрқувлари янада ошади.
Аллоҳ таоло деди: “
Бирон сура нозил қилинса, му-
нофиқлар ичидан айримлари инкор этиб, истеҳзо би-
лан: “Бу сура қай бирингизнинг иймонини орттирди?!”
дей ди. Бу суранинг нозил бўлиши иймон келтирган
кишиларнинг иймонларини зиёда қилди. Улар Аллоҳ
(ўзларига)
берган иймону ишончдан хурсанд бўлишади.
Қалбларида нифоқ ва шак-шубҳа марази бўлган ким-
саларга эса, сура нозил бўлиши илгариги нифоқларига
нифоқни, шак-шубҳаларига шак-шубҳани зиёда қилди,
249
Қарға тим қора бўлгани учун аёлларнинг қора рўмоллари ранг
жиҳатидан унга ўхшатилган (Тарж.).
250
Абу Довуд ривояти.
Аллоҳ суйган бандалар
180
Достарыңызбен бөлісу: |