Аллоҳ суйган бандалар


гизга адоват ва нафрат солишни ва сизларни Аллоҳ-



Pdf көрінісі
бет93/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

гизга адоват ва нафрат солишни ва сизларни Аллоҳ-
нинг зикридан ва намоздан чалғитишни истайди, хо-
лос. Энди сизлар бундан тийилинглар!” (Моида, 90-91). 
Шунда уларнинг барчалари: “Тийилдик, эй Раббимиз, ти-
йил дик!” деб шу заҳоти мазкур ишлардан узоқ бўлдилар.
Энди сиз бу саҳобалар билан “Чекишни ташла!” де-
сангиз, унинг зарари ва ҳаром эканини билатуриб: “Се-
кин-секин ташлаб юбораман, бир ой ичида чекишни буткул 
ташлайман”, дегувчилар ўртасини солиштиринг.
Субҳоналлоҳ! Ким унга бир ой умр кўришига кафил бўла 
олади?!



Ўн учинчи сифат
ХОТИН ВА ЗУРРИЁТНИНГ СОЛИҲЛИГИНИ 
ТИЛАБ ДУО ҚИЛИШ
Аллоҳ таоло айтади: “
Улар: «Эй Раббимиз, бизларга кўз-
ларимизни қувнатадиган (солиҳа) жуфтлар ва (солиҳ) 
зурриётлар ато эт» дейдилар” (Фурқон, 74).
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: “Аллоҳ суйган банда-
лар пуштларидан, зурриётларидан Аллоҳга итоат этадиган, 
Унга бирон нарсани шерик қилмай ёлғиз Ўзига ибодат қила-
диган авлодлар чиқаришини сўраб дуо-илтижо қиладилар”.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтади: “Аллоҳ суйган 
бандалар ушбу дуолари билан Аллоҳ таолога тоат-ибодат 
қилишни канда қилмайдиган зуриёт беришини, буни кўриб 
дунёю охиратда кўзлари қувониб юришини назарда тутиш-
ган”.
Икрима раҳимаҳуллоҳ айтади: «Улар (кўзни қувонтира-
диган жуфт ва зурриётлар деганда уларнинг) ой юзли, чи-
ройли бўлишларини эмас, балки Аллоҳга тоат-ибодат қила-
диган бўлишларини назарда тутганлар».
Ибн Журайж раҳимаҳуллоҳ юқоридаги оят тафсирида 
бундай деган: “Сенга ибодат қиладиган, ибодатни гўзал су-
ратда адо этадиган ҳамда бизни иснодга қолдирмайдиган 
(жуфт ва зурриётлар)”
252
.
252
Қаранг: “Тафсир Ибн Касир”, 3/329.


Аллоҳ суйган бандалар
184


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет