Ўн учинчи сифат | Хотин ва зурриётнинг солиҳлигини
тилаб дуо қилиш
199
Умму Курз Хузоийя разияллоҳу анҳо Пайғамбар саллал-
лоҳу алайҳи ва салламдан ақиқа тўғрисида сўраганида у зот:
“Ўғил болага иккита қўй ва қиз болага битта қўй сўйилади”,
деб марҳамат қилганлар
272
.
9. Мукаммал исломий тарбия
Бола тарбияси осон иш эмаслигини ота-оналар яхши билиш-
лари лозим. Ёшликдаги тарбия боланинг келгусидаги ҳаёт
тарзи ва хулқ-атворини белгилаб берувчи асосий омилдир.
Шунинг учун тарбиячи, ота-она бўладими, ўқитувчи-устоз
бўладими, тарбия
ишига жиддий эътибор қаратиб, унинг
қонун-қоидасига тўлиқ риоя этиши керак.
Ўтмишда мусулмонлар фарзанд тарбияси учун энг илм-
ли, гўзал хулқли, илм ва одоб беришда ўзига хос услуби
билан ажралиб турган устоз-муаллимларни танлашар эди.
Қуйида шулардан
айрим намуналар келтирамиз
273
:
• Айтишларича, Утба ибн Абу Суфён фарзандини тарбия-
чига бераётиб бундай деган экан: “Болаларим тарбияси-
ни аввало ўзингни ислоҳ қилишдан бошла. Болаларнинг
кўзи сенинг кўзингга боғланган бўлади. Улар сен яхши
деб билган нарсани яхши, сен ёмон деб билган нарса-
ни ёмон дейдилар. Уларга ҳаким ва донолар ҳаёт йўли-
ни, адиблар одоб-ахлоқини ўргат. Отангга айтиб бера-
ман, деб уларни қўрқит, лекин менсиз жазола. Касалга
ташхис қўймай туриб дори беришга шошилмайдиган
табибдек бўл. Асло менинг кечиришимга суянма. Зеро,
мен уларни сенга ишониб топширдим!”
• Ибн Халдун “Муқаддима” китобида айтади: «Ҳорун
ар-Рашид ўғли Аминни тарбиячи қўлига топширатуриб
272
«Сунан» асҳоблари ривоят қилган. Термизий саҳиҳ деган.
273
«Тарбияту ал-авлоди фий ал-ислом» китобига қаралсин (1/154-155).
Ўн учинчи сифат | Хотин ва зурриётнинг солиҳлигини тилаб дуо қилиш
201
• Бола тарбияси тўғрисида
донишмандлардан бири
шундай дейди: «Бола билан бирга мактабида одобли,
юриш-туриши гўзал болалар бўлиши муҳим аҳамият
касб этади. Чунки бола боладан тез ўрганади, унга дар-
ров тақлид қилади ва у билан зерикмайди»
• Ҳишом ибн Абдулмалик ўғлининг тарбиячиси Сулай-
мон Калбийга деди: “Фарзандим, кўзқорачиғим тар-
биясини сенга топширяпман. Аллоҳдан қўрққан ҳолда
зиммангдаги бу омонатни тўлиқ адо эт. Энг олдин бо-
лага Қуръон ўргат, сўнг яхши шеърлар ёдлат. Сўнг араб
қабилаларини таништир, уларнинг яхши шеърларидан
олсинлар. Керакли миқдорда ҳалол-ҳаром масалалари,
нотиқлик илми ва ғазотлардан хабардор қил”.
Достарыңызбен бөлісу: