Аллоҳ суйган бандалар


Биринчиси ёмон оилавий муҳит



Pdf көрінісі
бет104/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Биринчиси ёмон оилавий муҳит.
Бола ота-онасидан сўкиниш, фаҳш ва уят сўзларни 
эшитса, уларга тақлид қилиб, ичида шу сўзларни қайтариб 
юради. Бу ҳолат давомий бўлса, бола ҳам шунга одатланиб, 
сўкадиган, уят сўзларни гапирадиган бўлиб қолади.
Иккинчиси ёмон ҳамроҳлар.
Ота-она назоратисиз кўчага ташлаб қўйилган бола 
ёмон, безори ва бузуқ болаларга аралашиб юриши натижа-
сида қулоғи сўкиниш, ҳақорат ва ёмон сўзларни эшитишга 
ўрганади, ёмон қилиқларга одатланади, тарбияси бузилади, 
ахлоқи тубанлашади.
Шунинг учун ота-она ва мураббийлар болани назорат-
сиз қолдирмасликлари, кўча боласи бўлиб, ёмонларга қў-
шилиб кетишидан асрашлари, одамларга чиройли мурожа-
ат қилиш, ширинсўзлик ва ёқимли сўз ва иборалар билан 
сўзлашишда болаларга ўрнак ва намуна бўлишлари лозим!
Шунингдек, ота-оналар инсон шахсиятининг барбод бў-
лиши, обрў-эътибор йўқолиши, жамият аъзолари ўртасида 
ўзаро гина-кудурат, душманлик пайдо бўлишида тил офат-
лари ва сўкинишнинг ёмон оқибатларидан фрзандларини 
огоҳлантиришлари зарур»
280
.
Болаларга сўкинишдан қайтарган айрим ҳадисларни 
айтиб бериш керак. Масалан, Абдуллоҳ ибн Масъуд рази-
яллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу 
алайҳи ва саллам: “Мусулмонни сўкиш фосиқлик, у билан уру-
шиш куфрдир”
281
деганлар.
280
«Тарбияту ал-авлоди фий ал-ислом», 1/188.
281
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 1/100), Муслим (Нававий шарҳи, 2/54) 
ривояти.


Ўн учинчи сифат | Хотин ва зурриётнинг солиҳлигини тилаб дуо қилиш
209
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо ривоят қил-
ган ҳадисда эса, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
“Киши ўз ота-онасини лаънатлаши энг катта гуноҳлардан-
дир”, дедилар. “Эй Расулуллоҳ, қандай қилиб одам ўз ота- 
онасини лаънатлайди?” деб сўрашган эди: “Бировнинг ота-
сини ҳақорат қилади, у ҳам бунинг отасини ҳақорат қилади, 
бировнинг онасини ҳақорат қилади, у ҳам бунинг онасини 
ҳақорат қилади», деб жавоб бердилар саллаллоҳу алайҳи 
ва саллам”
282
.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет