Аллоҳ суйган бандалар
26
пайт бир сабаб билан олиб қўйиши мумкинлигини билган
бўларди.
Боғ соҳибини эсланг!
Аллоҳ таоло деди: “
У қайта тирилишни инкор этиш
ва қиёмат қўпишига шубҳаланиш билан ўз жонига зулм
қилувчи бўлган ҳолда боғига кириб келди. Боғдаги ме-
валари, ҳосиллари уни мағрурлантириб: «Бу боғларим
ҳеч қачон ҳалокатга юз тутади деб ўйламайман, қиёмат
қўпади деб ҳам ўйламайман», деб юборди” (Каҳф, 35).
Аллоҳ таоло унинг боғига осмондан бало туширди, да-
рахтлар бир-бирининг устига қалашиб, боғи ҳувиллаб қолди.
Қоруннинг бошига тушган иш ҳам бунга ёрқин мисол-
дир. Унинг мол-дунёси кўпайиб кетди, ҳатто хазиналари-
нинг калитларини бир неча паҳлавон йигит ҳам кўтариб
юришга қийналар эди. У мол-дунёси билан кибрланиб, ҳад-
дидан ошди. Оқибатда Аллоҳ таоло уни ерга юттириб юбор-
ди. Оқибати ҳасрат, надомат, очиқ зиён бўлди.
Аллоҳ таоло мол-дунёси кўп
одамни синаш учун унга
дард берса, шубҳасиз, у барча бойлиги эвазига саломатлиги
қайтарилишини хоҳлаб қолган бўлар эди.
Ривоят қилинишича, бир подшоҳ чанқаб сув сўрайди.
Хизматкори косада сув келтириб:
— Подшоҳим, сиздан бир савол сўрагунимча шу сувни
ичмай турсангиз, — дейди.
— Майли, сўрайқол.
— Айтинг-чи, мана шу сувни сиздан тўсиб қўйилса, қан-
ча маблағга сотиб олган бўлар эдингиз?
— Бор мулкимнинг ярмини бериб бўлса ҳам сотиб олар-
дим.
— Ичган сувингиз буйракдан чиқмай қолса, ташқарига
чиқиши учун қанча берардингиз?
— Мулкимнинг ҳаммасини берган бўлардим.
— Демак, барча мулкингиз қиймати бир коса сувга тенг
экан-да!
Биринчи сифат | Камтарлик
27
Достарыңызбен бөлісу: