Аллоҳ суйган бандалар


ҲАЛИМЛИК Аллоҳ таоло деди: “ Жоҳил кимсалар уларга азият ет-



Pdf көрінісі
бет16/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

ҲАЛИМЛИК
Аллоҳ таоло деди: “
Жоҳил кимсалар уларга азият ет-
казувчи сўзлар билан хитоб қилса, уларга яхши сўзлар 
билан жавоб қайтариб: «Сизларга саломатлик бўл-
син», дейдилар” (Фурқон, 63).
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ оят тафсирида ёзади: “Ҳалим 
кишиларга жоҳил, нодон кимсалар ҳақоратли сўзлар билан 
қўполлик қилса, бунинг муқобилида улар ҳам ёмон сўз-
лар билан жавоб қайтармайдилар, балки афв қилиб, кечи-
риб юборадилар, яхши сўзлар билангина хитоб қиладилар. 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам бирон жоҳил 
кимса қаттиқ-қўпол муомала қилса, ҳалимликлари зиёда 
бўлар эди”
31
.
Ҳалимлик ғазаб қўзғаганда ўзни тия билишдир.
Аллоҳ таоло деди:

Ҳар бир яхши сўз ва гўзал амалга буюринг. Ақлсиз 
кимсалар билан талашиб-тортишишдан ва фаҳм-фа-
росатсиз жоҳиллар билан тенг бўлишдан юз ўгиринг 
(Аъроф, 199).
“Яхши амаллар билан ёмон қилмишлар тенг бўл-
майди. Сиз ўзингизга ёмонлик қилган кишига яхши-
лик билан, афв ва ҳалимлик билан жавоб қайтаринг. 
Шундай қилсангиз, сизга нисбатан адоватли бўлган ва 
31
Тафсир Ибн Касир, 3/325.


Аллоҳ суйган бандалар
38
сизга ёмонлик қилаётган кимса сизга ўта меҳрибон, 
яқин дўстга айланиб қолади. Бундай мақтовли хислат-
га фақат сабр қилган кишиларгина муваффақ бўлади. 
Бундай хислатга фақат дунёю охират саодатидан тўла-
тўкис насибага эга бўлган кишиларгина муваффақ 
бўлади (Фуссилат, 34-35).

Ким озорларга сабр қилса, кўрган ёмонлигини афв 
ва кечиримлилик билан қаршиласа, албатта, бу Аллоҳ 
буюрган ва унинг учун ажру савоблар ваъда қилган 
мақтовли ишлардандир (Шўро, 43).


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет