Аллоҳ суйган бандалар
48
фариштасини юборди», деб нидо қилди. Тоғлар фариштаси
ҳам менга нидо қилиб, салом берди, сўнг: «Эй Муҳаммад, Аллоҳ
таоло қавмингизнинг сизга айтган сўзларини эшитди. Мен
тоғлар фариштасиман. Раббингиз мени сизнинг ҳузурингиз-
га — сизнинг ҳукмингизга юборди, истаган нарсангизга буюр-
сангиз, адо этишга буюрилдим. Нима истайсиз? Хоҳласангиз,
уларнинг устига Маккани ўраб турган икки тоғни қоплаб
қўяман», деди. «Йўқ. Мен Аллоҳ азза ва жалла уларнинг зур-
риётларидан ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилиб, Унга ҳеч
нарсани шерик қилмайдиган кишиларни чиқаришини умид қи-
ламан», дедим”
47
.
Ҳа, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам даъватла-
рининг илк йилларида кофирлардан турли озорлар кўрар,
буларнинг барини ҳалимлик ва кечиримлилик билан қарши
олар эдилар. Сўнгра Мадинада исломий давлат оёққа туриб,
унинг ҳокимияти кенгайганидан кейин ҳам ҳалимлик Пай-
ғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ажралмас си-
фатларидан бири бўлиб қолаверди. Табиатан қўпол бўлган
бадавий (саҳройи араб)лардан бир киши келиб Расулуллоҳ-
га сал дағал тарзда муомала қилса ва буни кўрган саҳобалар
унинг таъзирини бериб қўйишга шайлансалар, Набий сал-
лаллоҳу алайҳи ва саллам уларни қайтариб, бундай қўпол-
лик ва беодобликни юмшоқлик, раҳм-шафқат ва ҳалимлик
билан қарши олардилар.
Анас разияллоҳу анҳу дейди: “Мен Расулуллоҳ саллал-
лоҳу алайҳи ва саллам билан йўлда кетаётган эдим. У зот-
нинг эгниларида ёқаси дағал нажроний тўн бор эди. Бир
бадавий у
зотга етиб олиб, тўнларидан қаттиқ тортди.
Бўйинларига қарасам, қаттиқ тортиш оқибатида тўннинг
ёқаси ботиб, изи билиниб қолибди. Сўнг у: “Эй Муҳаммад,
буюр, ҳузурингдаги Аллоҳнинг молидан менга ҳам бериш-
47
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 6/312), Муслим (Нававий шарҳи, 12/154)
ривояти.
Иккинчи сифат | Ҳалимлик
49
син”, деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга
ўгирилиб қараб, жилмайиб қўйдилар.
Кейин унга бирон
нарса беришга амр этдилар”
48
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу деди: “Аъробийлардан
бири масжидда сийди. Одамлар унинг адабини бериш учун
ўринларидан турди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи
ва саллам:
«Уни тўхтатманглар, ўз ҳолига қўйинглар. Бир че-
лак сув келтириб сийдиги устидан қуйиб юборинглар. Чунки
сизлар қийинлаштиришга эмас, осонлаштиришга юборилган-
дирсиз», дедилар”
49
.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу деди: “Ҳунайн
куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи киши-
ларни ғанимат тақсимида (қалбларини улфат қилиш мақса-
дида) ортиқ кўрдилар. Ақраъ ибн Ҳобисга юзта туя берди-
лар. Уяйнага ҳам шунча бердилар. Яна бошқа одамларга ҳам
бердилар. Бир киши: «Аллоҳга қасам, бу тақсим Аллоҳ учун
бўлмади», деди. Шунда мен: «Бу гапингни албатта Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга айтаман», дедим. У зот-
нинг ҳузурларига келиб, бўлган гапни айтдим. Расулуллоҳ
саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Аллоҳ Мусони раҳматига ол-
син, унга бундан-да кўп озорлар берилганида ҳам сабр қилган
эди», дедилар”
50
.
Бир яҳудий аёл Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва сал-
ламни заҳарламоқчи бўлди.
Уни тутиб, ҳузурларига олиб
келишди ва қатл этишга изн беришларини сўрашди. Шунда
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қатл қилиш у ёқда
турсин, аёлни жазолашдан ҳам бош тортдилар. Бу воқеада
айниқса Расулимизнинг саллаллоҳу алайҳи ва саллам нақа-
дар ҳалимликлари яққол кўзга ташланади.
48
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 10/375), Муслим (Нававий шарҳи, 7/146)
ривояти.
49
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 1/324) ривояти.
50
Бухорий ривояти.
Аллоҳ суйган бандалар
50
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда:
“Бир яҳудий аёл Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга
заҳарланган қўй гўшти олиб келди. У зот гўштдан едилар.
У аёлни ушлаб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳу-
зурларига олиб келишганида, Расулуллоҳ саллаллоҳу алай-
ҳи ва саллам нима сабабдан бу ишни қилганини сўрадилар.
Яҳудий аёл: «Сени ўлдиришни хоҳлаган эдим»,
деб жавоб
қилди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Аллоҳ таоло сенга менинг устимдан бирон иш қилишингга
асло йўл бермайди (ёки: мени ўлдиришингга имкон бермай-
ди)!» дедилар. Саҳобалар: «Уни ўлдиртирмайсизми?» деб
сўрашганида: «Йўқ!» деб жавоб бердилар. Анас разияллоҳу
анҳу эслашича, “Ҳали-ҳануз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи
ва салламнинг тилларида шу заҳардан қолиб кетган аломат
билиниб
қолар эди
51
”.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу деди: “Туфайл ибн Амр
Давсий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Расулуллоҳ, Давс қабила-
си итоат этмай бош тортди, уларни дуоибад қилинг», деди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва
саллам қиблага юзланиб,
икки қўлларини кўтардилар. Одамлар: «Давс ҳалок бўл-
ди», дейишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва сал-
лам:
«Аллоҳ, Давс қабиласини ҳидоят эт ва (Мадинага муҳо-
жир) қилиб келтир», деб уч маротаба такрорладилар”
52
.
Достарыңызбен бөлісу: