Иккинчи сифат | Ҳалимлик
51
қилиб турарди. Мунофиқлар Абу Бакр разияллоҳу анҳунинг
қизи Ойша разияллоҳу анҳога туҳмат қилишган “Ифк” воқе-
асига Мистаҳ ҳам аралашиб қолади. Абу Бакр разияллоҳу
анҳу Мистаҳга бундан буён эҳсон қилмасликка қасам ичади.
Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни туширди:
“Динда фозил ва
дунёда бой-бадавлат бўлганлар ўзларининг камбағал
қариндошлари, муҳтожлар ва Аллоҳ йўлидаги муҳо-
жирлардан алоқаларини узишга ва улар қилган гуноҳ
сабабли уларга бераётган нафақаларини тўхтатиб қўй-
ишга қасам ичмасинлар. Ёмонликларини кечирсинлар
ва уларни жазоламасинлар. Аллоҳ сизларни кечириши-
ни истамайсизларми?” (Нур, 22)
. Абу Бакр Сиддиқ рази-
яллоҳу анҳу: “Аллоҳ гуноҳларимизни кечиришини истай-
миз, албатта”, деб қариндоши Мистаҳга эҳсонини давом
эттирди”
53
.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Уяйна ибн Ҳисн Мадинага келиб, жияни Ҳур ибн Қайснинг
уйига тушди. Ҳур Умар разияллоҳу анҳу ўзига яқин олади-
ган кишилардан эди. Зотан Умарнинг мажлислари ва кен-
гашларида
асосан қорилар иштирок этар,
бунда уларнинг
ёшлари орасидаги фарқ эътиборга олинмас эди. Уяйна жия-
нига: “Эй жиян, сенинг амирга яқинлигинг бор экан, унинг
ҳузурига киришимга изн сўрай оласанми?”, деди. Ҳур Уяй-
на учун изн сўраган эди, Умар разияллоҳу анҳу
унинг ки-
ришига изн берди. Уяйна Умар ҳузурига кира солиб: “Ҳой
Ибн Хаттоб, қасамки, сен бизни мўл-кўл бойликлар билан
сийламаяпсан, бизга адолат билан ҳукм қилмаяпсан”, деди.
Умар ғазабланиб, унинг таъзирини бериб қўймоқчи бўл-
ганида Ҳур унга: “Эй мўминлар амири, Аллоҳ
таоло пай-
ғамбарига:
Достарыңызбен бөлісу: