Аллоҳ суйган бандалар



Pdf көрінісі
бет3/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

МУҚАДДИМА
Барча мақтов Аллоҳгагина хос, Унигина улуғлаймиз, Ундан-
гина мадад сўраймиз, Унгагина истиғфор айтамиз, наф-
симиз ва амалларимиз ёмонлигидан Ундангина паноҳ ти-
лаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, уни адаштирувчи йўқ, 
кимни адаштирса, уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бера-
ман, бир Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиздир. 
Яна гувоҳлик бераман, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва сал-
лам У зотнинг бандаси ва элчисидир.
Аммо баъд...
Сўзлар ичида энг тўғриси Аллоҳнинг сўзидир, йўллар ичи-
да энг яхшиси Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 
йўлларидир. Ишларнинг энг ёмони динда янги пайдо қи-
линганлари, динда ҳар бир янги пайдо қилинган иш бидъат, 
ҳар бир бидъат залолат, ҳар бир залолат (қилувчиси билан 
бирга) дўзахдадир.
“Саҳиҳ ҳадисларда келган жаннат васфи” номли кито-
бимни тугатгач, аксари ёш йигитлардан иборат омма ораси-
да уни маъруза қилиб бердим. Маърузадан кейин йигитлар 
жаннатга нисбатан завқ-шавқлари ортиб, унга етиш йўлида 
бор-будларини, жону молларини беришга ҳам тайёр тур-
ганларини ва жаннатга элтувчи йўлни излаб қолганларини 
кўрдим. Шундан сўнг уларга жаннат йўлини ёритиб бериш 
мақсадида ушбу китобни ёзишга киришдим. Ва, табиий, 


Аллоҳ суйган бандалар
12
манба ўлароқ Аллоҳнинг нур ва ҳидоят бўлган Китоби ҳамда 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ ҳадис-
лари, саҳоба ва тобеинлардан нақл қилинган ривоятлардан 
фойдаландим. Китобга “Фатҳул маннон фи сифоти ибодир 
Раҳмон” (Аллоҳ суйган бандалар) деб ном бердим.
Сўз ва амалда хато қилиб қўйишдан сақлашини сўраб 
Аллоҳ таолога илтижо қиламан. Ушбу китобни фойдали ва 
дунёю охиратда мен учун захира бўлишини умид қиламан. 
Аллоҳ таоло бунга қодир зотдир. Пайғамбаримизга, у зот-
нинг аҳли оилалари ва саҳобаларига салавот ва саломлар 
бўлсин.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет