Аллоҳ суйган бандалар


жасадларидан чиқаётган қон ва йиринглар берилади



Pdf көрінісі
бет31/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

жасадларидан чиқаётган қон ва йиринглар берилади. 
Ўша мутакаббир дўзахиларнинг баданидан оқаётган 
қон, йиринг ва бошқа нарсаларни ютишга зўр бериб 
уринади, бироқ ўта жирканч, қайноқ ва аччиқ бўлга-
нидан уларни томоғидан ўта қийинлик билан зўрға 
ўтказади. Бас, унинг ичакларини тилка-пора қилиб 
юборади. Унга жасадининг ҳар бир аъзосидан ҳар тур-
ли қаттиқ азоб келади, бироқ у ўлиб қутула олмайди. 
Мана шунча азобдан кейин унга яна бошқа, бундан-да 
қаттиқроқ азоблар бордир” (Иброҳим, 15-17).
83
Термизий (4/109) ривоят қилиб: «санади ҳасан, саҳиҳ ҳадис» деган.


Тўртинчи сифат | Дўзахдан қўрқиш
69
Дўзах аҳлининг таомлари
Аллоҳ таоло деди: 

Дўзах аҳли учун тиканли, бадбўй “зареъ” ўсимли-
гидан ўзга егулик йўқдир. Еган кишини семиртирмай-
ди, очликни ундан даф ҳам қилмайди” (Ғошия, 6-7);

Албатта, жаҳаннамнинг тубидан ўсиб чиқадиган 
заққум дарахти гуноҳ қилувчи кишиларнинг таоми-
дир. У заққум эритилган темирдек мушрикларнинг қо-
ринларида худди қайноқ сувнинг қайнаши каби қай-
найди” (Духон, 43-46).
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ривоят қилган 
ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: 
“Агар заққумдан бир томчиси бу дунёга томиб кетса, дунё 
аҳлининг ҳаётини бузиб юборади. Энди таоми заққум бўлган 
кишининг ҳоли қандай бўларкин?!”
84
.
Дўзахийлар жасадларининг дағал ва хунук 
бўлиши
Аллоҳ таоло деди: “
Кимнинг яхши амаллари тарозида 
енгил келиб, ёмонликлари оғир босса, ана ўшалар зиён 
кўрган ва ўзларини бой берган кимсалар бўлиб, жаҳан-
нам ўтида абадий қоладилар. Жаҳаннам олови улар-


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет