Аллоҳ суйган бандалар


нинг юзларини куйдириб ташлайди. Уларнинг юзлари



Pdf көрінісі
бет32/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

нинг юзларини куйдириб ташлайди. Уларнинг юзлари 
буришиб, лаблари жизғанак бўлиб, тишлари кўриниб 
қолади” (Мўъминун, 103-104).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: 
84
Термизий (4/107) ривоят қилиб: «ҳасан, саҳиҳ» деган.


Аллоҳ суйган бандалар
70
“Дўзахдаги кофирнинг озиқ тиши Уҳуд тоғичалик катта, те-
рисининг қалинлиги эса уч кунлик йўл қадар бўлади”
85
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа 
бир ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай 
деганлар: “Жаҳаннамдаги кофир терисининг қалинлиги қирқ 
икки зироъ, озиқ тиши Уҳуд тоғича улкан, жаҳаннамдаги ўти-
радиган жойи эса Макка билан Мадина оралиғичадир”
86
.
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу ривоят қилишича, 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “
Жаҳаннам оло-
ви уларнинг юзларини куйдириб бадбашара бўлиб қо-
ладилар” (Мўъминун, 104) оятини ўқиб, кофирлар дўзахда 
куйдирилганида уларнинг юқори лаблари ғужанак бўлиб 
бошининг тепасигача, пастки лаблари эса киндигигача оси-
либ тушади”, дедилар
87
.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо Мужоҳид раҳи-
маҳуллоҳдан: “Жаҳаннам кенглиги қанча эканини била-
санми?” деб сўради. Мужоҳид: “Йўқ, билмайман”, деб 
жавоб қилди. Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо: “Ҳа, шундай, 
билмайсан, Аллоҳга қасам, билмайсан... Кофирларнинг қу-
лоқ юмшоғи билан елкасининг ораси етмиш йиллик йўл 
масофасида бўлиб, ундан йиринг ва қон сойлари оқиб ту-
ради”, деди
88
.
Дўзахийларнинг азоби энг енгили 
Нўъмон ибн Башир разияллоҳу анҳумо деди: “Мен Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Дўзах аҳли ичи-
85
Муслим (Нававий шарҳи, 17/186), Термизий (4/104) ривояти.
86
Термизий (4/105) ривоят қилиб: «ҳасан, ғариб, саҳиҳ» деган.
87
Термизий (4/109) ривоят қилиб: «ҳасан, ғариб, саҳиҳ» деган.
88
Мунзирий «Тарғиб»да (6/261) айтишича, Имом Аҳмад саҳиҳ санад 
билан ривоят қилган.


Тўртинчи сифат | Дўзахдан қўрқиш
71
да азоби энг енгил бўлгани — қадамининг ерга тегмайдиган 
қисмига чўғ қўйилиб, шу билан унинг мияси қайнаб турадиган 
кишидир», деганларини эшитдим”
89
.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет