Тўртинчи сифат | Дўзахдан қўрқиш
73
Дўзахга юбориладиган қавмлар
Аллоҳ таоло деди: “
Истаганимизда эди, Аллоҳга ширк
келтирувчи ўша мушрикларга ҳам рушду ҳидоятлар-
ни бериб қўйган ва уларни иймонга муваффақ қилган
бўлар эдик. Лекин Мен айтган, инсу жинлардан ибо-
рат куфр аҳли билан жаҳаннамни албатта тўлдирур-
ман, деган сўз ҳақ ва вожиб бўлгандир” (Сажда, 13).
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу ривоятида Расулуллоҳ
саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
“Аллоҳ тао-
ло хитоб қилди: «Эй Одам!» Одам алайҳиссалом: «Лаббай, эй
Раббим, ҳамма яхшиликлар Сенинг қўлингдадир», деди. «Дў-
захга юборилувчиларни ажратиб чиқар!» «Дўзахга юборилув-
чилар кимлар?» (деб сўради Одам). Аллоҳ таоло: «Ҳар минг
кишидан тўққиз юз тўқсон тўққизтаси жаҳаннамга, битта-
си жаннатга!» деди. Бу ҳодиса даҳшатнинг зўридан ёш бола-
нинг сочи оқариб кетадиган, ҳомиладор аёл қўрқувдан ҳоми-
ласини ташлаб қўядиган бир кунда бўлади. Ўшанда одамларни
маст-аласт ҳолда кўрасиз. Ҳолбуки, улар маст эмаслар, лекин
Аллоҳнинг азоби қаттиқдир”. Бу гап саҳобаларни жуда қийин
аҳволга солиб қўйди. Улар: “Эй Расулуллоҳ, қайси биримиз
ўша бир киши?” деб сўрашди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи
ва саллам:
“Хурсанд бўлинглар! Тўққиз юз тўқсон тўққизта-
си яъжуж ва маъжуждан, бир киши эса сизлардан!” дедилар.
Сўнг давом этдилар:
“Жоним қўлида бўлган Зотга қасам, умид
қиламан, сизлар жаннат аҳлининг учдан бири бўласизлар”. Биз
Аллоҳга ҳамду сано ва такбирлар айтдик. Сўнг яна дедилар:
“Жоним қўлида бўлган Аллоҳга қасам, сизлар жаннат аҳли-
нинг ярми бўласизлар деб умид қиламан. Сизларнинг ўтган ум-
матлар ичидаги мисолингиз қора ҳўкиз терисидаги оқ тук ёки
эшак оёғидаги майда холга ўхшайди”
93
.
93
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 11/338), Муслим (Нававий шарҳи, 3/97)
ривояти.